Замонамизнинг таниқли уламоларидан, ўзининг ҳидоятга чорловчи мавъизалари билан эл кўнглидан жой олган Фозил қори Ёсин ўғли Собиров 1951 йил 27 майда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Илк диний сабоқни Ёсин қоридан олган Фозил қори ақл-заковати билан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон
Бобохоннинг назарига тушади.Ундаги ўткир зеҳн ва қобилиятни сезган муфтий уни Мир Араб мадрасасига ўқишга юборади.У ерда Фозилхўжа Содиқхўжаев, Мухторжон Абдуллаев, Садриддин Мўминов, Сулаймон Ҳамидхўжаев, Исмоил махдум Соттиев, Юсуфхонтўра Шокиров ва Абдулғани Абдуллаевлар қўлида таҳсил олади.
Фозил қори ўз иш фаолиятини 1975 йилда Тошкентшаҳридаги Шайх Зайниддин масжидида имом ноиби вазифасида бошлайди. Шундан сўнг 1979-1982 йилларда Тошкент шаҳридаги Саид Ваққосота, 1984-1985 йилларда «Нўғойқўрғон», 1985-1986 йилларда Хожа Аламбардрр, 1988-1989 йилларда Яккасарой, 2002-2009 йилларда Абубакр Қаффол Шоший масжидларида имом-хатиблик қилади.Орада Бухородаги Мир Араб мадрасасида дарс беради (1982-1984), шунингдек, 1990 йилда Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги Олтинобод, 1991-2002 йилларда Зангиота туманидаги Нурул-ислом масжидларида ишлайди.
Фозил қори 1995-1997 йилларда ЎМИ муҳтасиблик бўлими ходими, 1998-1999 йилларда ЎМИ раиси ўринбосари ва ЎМИ Имомлар малака ошириш курси мудири бўлиб ишлайди.Ўша пайтда омма орасида турли оқимларга мойиллик ёйила бошлаган эди.Фозил қори чуқур билимли, одамларга керакли сўзни айта биладиган воиз сифатида кўпчиликни тўғри йўлга бошлай олди.
Фозил қори 1999 йил 16 февраль воқеаларидан кейин халқимизни тинчлик ва осойишталикнингқадрига етишга чорловчи,ватанга муҳаббат туйғуси, миллий қадриятларимизни асраб-авайлашга қаратилган жўшқин нутқлари билан эл назарига тушди. Шу йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасига тайинланиб (1999 й., март), бой маънавий меросимизни тарғиб ва ташвиқ қилишда ҳамда миллат жипслиги ва тотувлигини қарор топтириш йўлида сайъ-ҳаракатини аямади.
Фозил қори эзгуликка чорловчи ибратли ривоятлари билан юртда машҳур бўлди. Айниқса, “Ҳидоят Аллоҳдандир”, “Эр айбини яширган хотин”,“Жигарим ёдгорим”,“Ёлғизнинг ёри - Худо”,“Кўзи очилди” каби бир қанча ривоятлари ҳануз севиб мутолаа қилинади ва тингланади.
Фозил қори Собиров 2002 йили Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасидан озод этилиб, ЎМИда маслаҳатчи бўлиб ишлади.УмринингохиригачаТошкентшаҳар Олмазор туманидаги Абу Бакр Қаффол Шоший масжидида имом-хатиблик қилиб эл хизматида бўлди.
Фозил қори Собиров 2009 йилнинг 19 сентябрь куни оламдан ўтган. Жанозасини ЎМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўқиган.Тошкентдаги Ваққосота қабристонига дафн этилган.