close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ал-Бутий, Муҳаммад Саид Рамазон (роҳимаҳуллоҳ)

Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий (араб. محمد سعيد رمضان البوطي‎, 1929, Джилка — 21 март 2013, Дамашқ) — суриялик ислом олими. У ал-Азҳар университетининг шариат факультетини тамомлаган.

Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий (араб. محمد سعيد رمضان البوطي‎, 1929, Джилка — 21 март 2013, Дамашқ) — суриялик ислом олими. У ал-Азҳар университетининг шариат факультетини тамомлаган. Ислом ҳуқуқшунослиги доктори. Дамашқ университети динлар ва диний эътиқодлар бўлими бошлиғи. Иорданиядаги Оммон Ислом цивилизациясини ўрганиш Қироллик Академиясининг (ҳозирги "Аал ал-Байт" Қироллик Исломий фикр институти) аъзоси. Оксфорд университети Олий Кенгаши аъзоси. У курд, турк ва инглиз тилларида бемалол гаплашарди. 2012 йилда у энг нуфузли 500 та исломий шахслар рўйхатига киритилган ва у ерда 27-ўринни эгаллаган.
У ҳаётининг сўнгги қирқ йилида Суриядаги масжидларда ўтказган маъруза ва сабоқлари, шунингдек, кўплаб илмий мақолаларини ҳисобга олмаганда, Ислом эътиқоди, мусулмон ҳуқуқи, ахлоқи ва фалсафасига оид 60 дан ортиқ китобларнинг муаллифи. Унинг баъзи асарлари дунёнинг бошқа тилларига таржима қилинган.
У 2013 йил 21 март куни ал-Иймон масжидида Қуръон тафсири бўйича дарс пайтида худкушлик ҳужуми натижасида ҳалок бўлган.
У 1929 йилда Туркияда Жилка (Бутан ороли) қишлоғида туғилган ва тўрт ёшида отаси билан Сурияга (Дамашқ) кўчиб келган. Мадрасани тугатгач, Дамашқ университетида ўқишни давом эттирди. Ал-Алҳар университетининг шариат факультетини тамомлаган (1955). 1960 йилдан Дамашқ университетининг шариат факультети декани лавозимида ишлаган. У, шунингдек, қирол ислом цивилизацияси жамияти аъзоси (Иордания) ва Оксфорд университети Олий Кенгаши аъзоси (Буюк Британия) бўлган. Араб, турк ва курд тиллари гаплашган, шунингдек инглиз тилини яхши билган. Рамазон ал-Бутий Дамашқдаги Умавийлар масжидида маъруза ўқирди. У Леванта (Шом) мусулмон олимлари иттифоқи раҳбари лавозимини эгаллаган.
Суриядаги фуқаролар уруши пайтида Рамазон Ал-Бутий давлат ҳокимиятини зўравонлик билан ўзгартириш Миср ва Тунисда бўлгани каби инқилобга қарши тўлқинга олиб келади деб ҳисоблаган. У исёнчиларни ҳозирги ҳукумат билан мулоқот қилишга ва Сурия инқилобини ривожлантиришнинг ягона мумкин бўлган варианти сифатида зўравонликдан воз кечишга чақирган.
2013 йил 21 март куни Дамашқдаги ал-Иймон масжидида худкуш террорчи томонидан 49 киши, жумладан, Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий ҳам ҳалок портлаш амалга оширилди. Ҳужумни Сурия Президенти Башар Асад ва Сурия мухолифати раҳбари Аҳмад Муаз ал-Хатиб қоралади.
23 март куни мусулмонлар раҳбари Салоҳиддин ал-Айюбий қабри ёнига дафн этилган. Жаноза намози Умавийлар масжидида ўқилган.
Рамазон ал-Бутий шариат, ахлоқ, адабиёт, фалсафа, социология ва ҳоказоларга оид 60 дан ортиқ китобларнинг муаллифи.

- Рамадан аль-Буты. Есть ли у человека свобода выбора или он жертва Божьего принуждения? [Аль-инсан мусайар ам мухайар?]. Ровно: издательство "Волинські обереги", 2020. — 300 с. — ISBN 978-966-416-701-4.
- Рамадан аль-Бути. Путь размечен — Безмасхабность / Перев.: З. Атаев, З. Увайсов. — Ансар, 2004. — 112 с. — ISBN 5-98443-003-7. Архивная копия от 3 апреля 2013 на Wayback Machine
-  Рамадан аль-Бути. Салафия. — Ансар, 2008. — 132 с. — ISBN 978-5-98443-033-3. Архивная копия от 3 апреля 2013 на Wayback Machine
-  Фикх ас-сира ан-набавийа [Понимание жизнеописания Пророка]
-  Завабитул шар‘ияти фи шари‘атил Исламийати
-  Фикху сират

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase