close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
31.01.2020 10:49

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Коммунистик партиясини замонамизга асосий таҳдид деб атади. Унинг сўзларини пайшанба куни, 30 январда, Reuters агентлиги келтирди. «Гарчи биз аввалгидек терроризмга қарши ҳаддан ташқари хушёрликни сақлашимиз лозим бўлсада... Хитой Коммунистик партияси замонамиз учун асосий таҳдидни ифодалайди», - деди америкалик амалдор Буюк Британия ТИВ раҳбари Доминик Рааб билан Лондонда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

31.01.2020 10:39

Тожикистонда йириклик бўйича иккинчи ўринда турадиган шаҳар ҳокимияти йирик ва маҳаллий аҳоли орасида оммавий бўлган масжидни кинотеатрга айлантиришга қарор қилди. Сўғд вилояти Хўжанд шаҳридаги Нури Ислом масжидининг кўркам замонавий биноси бутун мамлакат бўйлаб сўнгги 3 йил ичида «ҳужжатларнинг нотўғри расмийлаштирилиши» баҳонаси остида тугатилган 2000 та Аллоҳнинг уйи қаторига кирди.

30.01.2020 17:21

Қозоғистон шошилинч равишда 3,8 млн дона тиббий ниқоблар сотиб олди. Бу ҳақида KazTAG мамлакат бош снаитария врачи Жандарбек Бекшиннинг сўзларига таяниб хабар берди, маълум қилади «Фергана». Харид қилинган ниқоблардан 2,5 миллионтаси – оддий, 1,3 миллионтаси –  респиратор ниқоблар.

30.01.2020 13:22

Хитойда коронавирус эпидемияси Пекиннинг атеизм сиёсати учун, жумладан, насронийлар ҳуқуқларини бузганлик учун Парвардигорнинг жазосидан бошқа нарса эмас, деди америкалик телебошловчи Рик Уайлз (Rick Wiles) насронийлар учун TruNews кўрсатуви эфирида, хабар беради Right Wing Watch. Унинг фикрига кўра, касаллик «илоҳий табиат»га эга ва Хитойга худосизлик сиёсати ва насронийларни таъқиб қилганик учун жазо сифатида юборилди».

30.01.2020 12:55

Хитой лагерларига жойлаштирилган бўлишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлиши мумкинми? Ўлимга олиб келадиган вирусли эпидемия хавф авжига олган лагерда бўлиш. Ухандаги коронавирус Хитойга тарқалиши билан бир миллиондан ортиқ мусулмонлар "сиёсий қайта ўқитиш" лагерларида бўлган Шарқий Туркистон вилоятида ҳам касалликка чалинганлар аниқланди.

30.01.2020 12:46

Тожикистонда 113 киши «Биродар-мусулмонлар» ташкилотига алоқадорликда шубҳа билан ҳибсга олинди. Бу ҳақида 28 январь куни журналистлар билан учрашувда бош прокурор Юсуф Рахмон маълум қилди, дея хабар беради «Авеста». Рахмоннинг таъкидлашича, қўлга олинганлар орасида турли касб вакиллари бор.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase