Рамазон ойи 2 апрелдан бошланар экан
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Саудия Арабистони Рамазон ойида масжидларда жонли эфирда намоз ўқишни тақиқлади
Саудия Арабистони Ислом ишлари вазирлиги Рамазон ойида масжидлардан тўғридан-тўғри намоз ўқишни тақиқлади, дея хабар бермоқда SPA давлат ахборот агентлиги.
Рамазон ойи арафасида Қозондаги масжидларда Қуръон ўқиш ўқитилиши бошланади
Муқаддас Рамазонга роппа-роса 2 ой қолганда Қозон масжидларида ҳамма учун “Нолдан Қуръонгача” бепул курслари бошланади.
Ўттизинчи суҳбат: Мусулмонлар - хатолари кечирилган, нусрат ваъда қилинган уммат!
Аллоҳ ҳеч бир кимсага унинг имкониятидан ортиқча нарсани юкламайди. Ҳар бир кишининг ўзи қилган яхши амали ўзининг фойдасига, ўзи қилган ёмон қилмиши ўзининг зараригадир. Эй Раббимиз, биз агар унутсак ёки хато қилсак, бизни азобламагин. Бизга ўзимиздан аввал ўтганларга юклаганинг каби машаққатни юкламагин. Бизнинг тоқатимиз етмайдиган амалларни зиммамизга ортмагин. Бизни авф қил, бизни мағфират эт, бизга раҳматингни насиб эт. Сен бизнинг Ҳожамизсан, бас, бизга кофир қавм устидан нусрат ато қил. (Бақара сураси, 286-оят).
Йигирма тўққизинчи суҳбат: Мўминлигимиз даражасини ўлчайдиган мезон
Мўминлар шубҳасиз нажот топдилар. Улар намозларида ҳокисорлик билан турувчилардир. Улар беҳуда ишлардан юз ўгирувчилардир. Улар закотни бажо қилувчилардир. Улар "фарж"ларини сақлагувчилардир, илло ўзларининг жуфтлари ва чўрилари бундан мустасно. Чунки улар маломат қилинувчи кишилар эмасдирлар. Кимки, булардан бошқани истайдиган бўлса, ундай кимсалар ҳаддан ошувчилардир. (Муъминун сураси, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-оятлар).
Йигирма саккизинчи суҳбат: Мўминлар мунофиқликдан қўрқиб турадилар
Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бир-бирларига ўхшайдилар – ёмонликка буюрадилар ва яхшиликдан қайтарадилар. Қўлларини (яхшиликдан) тортадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, Аллоҳ ҳам уларни "унутди". Шубҳасиз, мунофиқлар ҳақиқий фосиқлардир! Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оловида абадий қолишларини "ваъда" қилган. Ўша ер уларга кифоядир. Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бор. (Тавба сураси, 67-68-оятлар).
Йигирма еттинчи суҳбат: Бу дунёда ким, нима мақсад билан ва қандай яшайди?
Кимки шошилинч келиб кетувчи нарсани хоҳлайдиган бўлса, Биз унга - Ўзимиз хоҳлаган одамга - Ўзимиз хоҳлаган нарсани тезлаштириб берамиз, кейин унга жаҳаннамни тўғрилаб қўямиз, у ерга қораланган ва хор бўлган ҳолда киради. Кимки Охиратни ирода қилса ва мўмин бўлган ҳолида шу йўлда жиддий ҳаракат қилса, бас, ана ўша инсонларнинг ҳаракатлари қадрланади. Ҳар қайсиларини - буларни ҳам, ана уларни ҳам Раббингизнинг марҳаматидан қувватлантирамиз. Раббингизнинг марҳамати ман этилган эмас. Қаранг, Биз бирларини бирларидан қандай устун қилиб қўйганмиз. Охират даражалари эса ниҳоятда улкан ва афзаллиги жуда буюкдир. (Исро сураси, 18-21-оятлар).
Йигирма олтинчи суҳбат: Инсон ҳар қанча илмли бўлса-да, адашиб қолиши мумкин
“Улар сизнинг Биз ваҳий қилганимиздан бошқа нарсаларни гапириб, бизга туҳмат қилишингиз учун сизни ҳақдан чалғитиб юборишларига сал қолди. Агар уларнинг айтганлари бўлганда сизни ўзларига энг яқин дўст қилиб олар эдилар. Агар Биз сизни ҳақ йўлда собит қилиб қўймаганимизда уларга озгина мойил бўлишингизга яқин қолган эди. У ҳолда эса сизга бу дунё азобини ҳам, Охират азобини ҳам икки баробар қилиб берган бўлур эдик. Кейин сизни биздан ҳимоя қиладиган бирор ёрдамчи топа олмас эдингиз. Ҳақиқатда улар бу ердан чиқариб юбориш мақсадида сизни қўзғатишларига оз қолган эди. Агар шундай қилганларида сиздан кейин ўзлари ҳам қўп яшамаган бўлардирлар. Бу сиздан аввал юборган элчиларимиз давридаги қонуниятдирки, бизнинг қонунимизнинг ҳеч ўзгарганини кўрмассиз”. (Исро сураси, 73, 74, 75, 76-оятлар).
Йигирма бешинчи суҳбат суҳбат: Улар Раббиларига иймон келтирган йигитлар эдилар
“Биз сизга уларнинг хабарини ҳаққоният ила сўйлаб берурмиз. Дарҳақиқат, улар Раббиларига иймон келтирган ва Биз уларнинг ҳидоятларини зиёда қилган йигитлардир. Биз уларнинг қалбларини қувватлантириб қўйдик, шундан улар туриб айтдиларки, Бизнинг Раббимиз осмонлар ва Ернинг Раббисидир, биз Ундан ўзгага асло ибодат қилмасмиз! Акс ҳолда биз ноҳақ сўзни айтган бўлиб қоламиз. (Каҳф сураси, 13,14-оятлар).
Саудия валиаҳд шаҳзодаси қарздорларнинг қарзини тўлаб беради
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон молиявий жиноятлар учун қамалган 150 дан зиёд фуқаронинг қарзларини тўлаш учун 13 миллион риёл (қарийб 3,5 миллион АҚШ доллари) ажратди.