close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръони карим маъноларининг ўзбекча таржималари ва тафсирлари

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” (Имом Бухорий ривояти).

  • Олтинхон тўра

    ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪНОЛАРИ ТАРЖИМАСИ ВА ТАФСИРИ

    Таржима ва тафсир муаллифи:
    Саййид Маҳмуд ибн Саййид Назир ат-ТАРОЗИЙ (ОЛТИНХОН ТЎРА)

    Замонавий ўзбек тилига ўгирувчи ва қайта нашрга тайёрловчи:
    ОДИЛ РАҲМАТОВ.

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    114
  • Ҳиндистоний

    Қуръони карим оятлари маъноларининг изоҳли таржимаси
    «Баён ул-фурқон фи таржиматил-қуръон»
    (Қуръон таржимаси бўйича Фурқоннинг баёни)

    Ҳозирги тилимизга тадбил қилиб нашрга тайёрловчи Сайфиддин Сайфуллоҳ

    Таржима ва изоҳлар муаллифи: Шайх Муҳаммаджон мулло Рустам ўғли (Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний)

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    114
  • Абдулазиз Мансур

    Қуръоний карим маъноларининг  тааржима ва тафсири муаллифи

    Абдулазиз Мансур

     

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    114
  • Алоуддин Мансур
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    114
  • Шайх Муҳаммад Содиқ
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    114
  • Табарий
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    28
  • Тафсири Мунир
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    17
  • Тафсири Ирфон
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    103
  • Тафсирлар
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    1
  • Таъвилот ал-Қуръон
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    61
  • Тафсири Ҳилол
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    41
  • Қуръони азим тафсири
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    36
  • Тафсирул Қуръон (Амма пораси)

    بِسْمِ اللهِ ٱلرَّحْمَانِ ٱلرَّحِيمِ
    Муқаддима

    Ҳамду сано ва мақтовлар оламлар Парвардигори, Меҳрибон ва Раҳмли, қиёмат кунининг Ёлғиз Подшоҳи бўлмиш Аллоҳ таоло учун хосдир. Биз У Зотга Ўзи рози бўладиган тарзда ҳамд айтамиз. У Зотнинг Расули, кўзимизнинг қувончи, тақводорлари имоми, Парвардигоримиз томонидан бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган зот Муҳаммад Мустафога беадад салавот ва саломларимиз бўлсин!
    Қуръони карим Аллоҳ таоло бандаларига нозил қилган илоҳий дастурдир. Қуръонни ўқиш, тушуниш ва унга амал қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз саналади. Бу улуғ масъулиятни бажариш учун Қуръони карим тафсирини ўрганиш ва уни ҳаётимизга аста-секин тадбиқ қилиб боришимиз лозим.
    Қуръони каримга тафсир ёзишни 30 порадан бошлаш бизларда ҳам урф бўлган. Сабаби кўпчилик мўмин-мусулмонлар бу порадаги сураларни ёд олиб, намозларда ўқишади. Ўша ўқилган сураларнинг таржима ва тафсирини билишга кўпроқ эҳтиёж туғилади. Биз ҳам шуни инобатга олиб, ожизона ҳаракатимизни Амма порасидан бошладик.
    Амма порасида 37 сура бўлиб, Баййина, Залзала ва Насрдан бошқа барча суралар Маккада нозил қилинган. Сураларнинг энг узуни Нозиот бўлиб, 46 оятдан иборат. Сураларнинг энг қисқаси 3 оятли Аср, Кавсар ва Наср сураларидир.
    Амма порасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга пайғамбарликнинг илк кунларида нозил қилинган Алақ сураси ва у зот ҳаётларининг сўнгида туширилган Наср суралари бор. Қуръоннинг учдан бирига тенг дея таърифланган Ихлос сураси, паноҳ сўраш учун энг яхши сура деб тавсия қилинган Фалақ ва Нос суралари ҳам шу порадан ўрин олган.
    Амма порасида жам бўлган суралар қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъноларни англатади. Уларда асосан Аллоҳнинг ягоналиги, қиёмат ҳақлиги, бир кун келиб бандалар, албатта ҳисоб беришлари бот-бот эслатилади. Ушбу сураларни тадаббур билан ўқир эканмиз, ҳаёт моҳиятини англаб етгандек бўламиз. Дунё ҳаёти кўпчилик ўйлаганидек, туғилиш, еб-ичиш ва ўлим топишдангина иборат эмаслиги, ҳали буларнинг ҳисоби бор экани, бандалик масъулияти оғирлигини айнан шу ердаги сураларни ўқиш орқали яхши тушуниб оламиз.
    Ушбу тафсир оммабоп бўлиши учун уни қисқа бўлишига алоҳида эътибор бердик, такрорлардан имкон қадар четландик, узундан-узун ривоятлар ва ихтилофли масалаларни келтирмадик. Фақат баъзи хос жиҳатлар китоб сўнгида изоҳ тарзида берилди.
    Қуръони каримга ёзилган ушбу тафсирни мукаммал ёки нуқсонсиз дейишдан йироқмиз. Зеро, банда борки, хатодан холи эмас. Шу сабаб ожизона қусур ва камчиликларимиз учун, аввало Аллоҳдан истиғфор, қолаверса, сиз муҳтарам ўқувчиларимиздан узр сўраймиз.
    Аллоҳ таоло ушбу камтарона ҳаракатларимизни муносиб тақдирласин, бу ишимиз Ёлғиз Ўзининг розилиги учун бўлишини насиб этсин! Омийн!

    Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    38
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase