close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

099. Залзала сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. Қачонки, Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан қимирлаганида...
Биз [иза] ҳарфи (Қуръони Каримда) кофирлар тарафидан аввал берилган саволга (жавоб тариқасида) зикр қилинади холос, деб айтиб ўтган эдик. Гарчи савол(нинг ўзи) зикр қилинмаётган бўлсада, гўёки улар ўзларига ваъда қилинган  ўша вақт (қиёмат) ҳақида сўраганлар. Чунки зикр қилинмаган бўлишига қарамай, баъзан жавобнинг ичида савол баён қилинса, баъзан саволнинг ичида унинг жавоби баён қилинади. Ана ўша вақтда (кофирлар қиёмат қачонлиги ҳақида савол берганларида) Аллоҳ таоло: «Қачонки, Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан қимирлаганида...» деб, уларга қиёмат ва ҳисоб кунида содир бўладиган ҳолатлар ҳақида хабар берди, аммо унинг вақти ҳақида хабар бермади. Биз бу хусусда бир неча ўринларда сўз юритиб ўтганмиз.
Сўнгра [изаа зулзилатил арду зилзаалаҳаа] ояти «Уша куннинг даҳшатидан Ер қаттиқ ҳаракатга келтирилса», деган маънони ифодалайди. Буни икки хил изоҳлаш мумкин:
Биринчиси, Ер ўз устидаги барқарор тоғларни водийларга улоқтириб ташлайдиган, ҳатто унда ҳеч бир тепалик ва чуқурлик қолмасдан теп-текис бўладиган даражада зилзилага келиб, қимирлаши (назарда тутилаётган) бўлиши мумкин. Бунга қуйидаги оят мисол бўлади:«Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрасиз».(Тоҳо сураси, 107-оят.)
Иккинчиси,    [зулзилатил арду] ибораси «Барқарор
тоғлар ўзгаргани боис Ер зилзилага келиб ҳаракатланади, ҳатто: «У куни одамлар тўзитиб юборилган кўршапалаклар каби бўлурлар. Тоглар эса титилган юнг каби (ҳавода учиб юрадиган) бўлур»(Қориъа сураси, 4-5-оятлар.) ва «... уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) ҳилиб кўйгандирмиз»(«(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз». (Фурқон сураси, 23-оят).) оятларида зикр қилингани каби бўлиб қолади», деган маънода бўлиши эҳтимоли бор. Қачонки тоғлар фоний бўлиб, йўқ ҳолатга келиб қолса, оятда зикр қилингани каби теп-текислигича қолади. Эҳтимол, Ер ҳозиргисидан бошқа Ерга айланиб қолиши учун зилзилага келиб, ҳаракатга тушиши (назарда тутилган) бўлиши мумкин. Бунга мисол «Бу Ер бошҳа Ерга ва осмонлар (ўзга осмонларга) алмаштириладиган Кунда...»(Иброҳим сураси, 48-оят.) оятидир.
Эҳтимол, Ернинг (бошқа Ер билан) алмаштирилиши, ҳаракатга келтирилиши ҳамда ёйилишидан мурод, бу - унинг сифатлари биз юқоридаги иккита важҳда зикр қилиб ўтган тарзда ўзгариб кетишидир.
Баъзи уламолар тарафидан [зилзаалаҳа] калимасини [залзаалаҳа] деб, биринчи [за] ҳарфини фатҳа (а) билан ўқилган. Зажжож айтади: «Бундай ўқиш тўғри бўлмайди. Чунки [аз-зилзал] (араб тили граматикасидаги) «Музоъаф»(Музоъаф:ни билан яъни калиманинг биринчи ҳамда учинчи ҳарфи бир жинсдан бўлган феъл.) бобидан бўлиб, бу бобдаги феълларнинг ўзаги фақатгина касра (и) билан ўқилади. Аммо исмлар(нинг ўзаклари) бўлса, [мин солсоолин] ояти ва шунга ўхшашларда келгани каби баъзан насб (а) билан ўқилади. [аз-зилзал] эса масдар (ўзак)дир. Шундай экан, бу борадаги умумий қоида - касра (билан ўқилиши) бўлиб, насб (билан ўқилиши) кам учрайди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
[2]. Ер (ўз қаъридаги конлару мурдалардан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида.
Яъни Ер ўша куннинг қўрқинчидан оғир юкларини чиқариб ташлаганида. Зеро, Аллоҳ таоло бошқа бир оятда:
[ва алқот маа фийҳаа ва тахоллат],(«Уз ичидагиларни чиқариб ташлаб, бўшаб қолганда». (Иншиҳок, сураси, 4-оят).) деган. «Ер ўз бағрига дафн қилинган жон эгаларининг дастлабкисидан тортиб, ичида яратиб қўйилган хазиналаргача, инсонлардан ҳисоб-китоб қилинадиганлари-ю, қилинмайдиганлари, (дунё ҳаётида) имтиҳон қилинганлари-ю, қилинмаганларигача - барча-барчасини [ахрожат] ва    [ва алқот ма фийҳаа], яъни чиқариб ташлаганда», деган маънода бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.
«Ер юкларини чиқариб ташлаганда» оятидан мурод, айнан ҳисобга тутиладиган, мукофот ёки жазо оладиган жон эгаларидан иборат (дунё ҳаётида буйруқ ва тақиқ билан) имтиҳон қилинганлар бўлиши эҳтимоли бор.
[3]. ва (қайта тирилишни инкор қилувчи) инсон (даҳшатга тушиб): «Унга не бўлди экан?» деб қолганида
[4]. ана ўша кунда Ер ўз хабарларини сўзлар.
Яъни кофир кимса: «Унга нима бўлдики, қимирламоқда?» -деб қолганида.
Шунинг учун баъзилар: «Бу дунёда аҳмоқ бўлган одам охиратда ҳам аҳмоқ бўлади. У ўз-ўзидан қимирлаяпти, деган эътиқод билан Ердан: «Унга нима бўлдики, зилзилага тушиб, қимирламокда?» дейди. Уша кундаги даҳшатларни ҳамда дунёдаги ҳолатнинг ўзгаришини кўриб ҳам қўрқувга тушмайди. Дунёда ҳам шундай эди: «Қабул қилиш ва итоат этиш учун оят-ҳужжатларга назар солмасди», - деганлар.
Баъзи уламолар шундай маъно берганлар: «Бу оят такдим (олдинга суриш) ва таъхир (кейинга суриш) услубида келган.(«Такдим ва таъхир услуби» ҳақида «Мутоффифин» сурасининг 2-ояти тафсирига берган изоҳимизга қаранг. Мазкур услубга кўра «Ана ўша кунда Ер ўз хабарларини сўзлар» оятидан кейин келиши керак бўлган «Ва инсон: «Унга не бўлди экан?» - деб қолганида» ояти ундан аввал зикр қилинмокда. Бу ҳам Қуръони каримнинг балоғатидандир.) Аллоҳ таоло гўё шундай демокда: «Уша кунда Ер ўз хабарларини сўзлаб беради. Инсон: «Унга нима бўлдики, устида амалга оширилган ишларнинг гувоҳлигини бериб, маълум қилмокда», дейди».
Сўнгра оятда келган    [ахбаароҳаа] иборасини бир неча хил изоҳлаш мумкин. Шулардан бири муфассирлар айтганидек: «Албатта, у (Ер) ўз устида амалга оширилган яхши-ёмон ҳар бир амални, тоат-ибодат ёки маъсиятни сўзлаб беради».(Ибн Жарир бу гапнинг ўзини Суфён, Ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан, шунга ўхшашини эса, Мужоҳид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.)
Лекин ушбу    [ахбаароҳаа] ибораси яхши амалларни
ўз ичига олмайди. Чунки у фақатгина кофирларга қарши гувоҳлик беради. Негаки, улар (қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб вақтида) ўзлари томонидан содир этилган куфр ва маъсиятни инкор этадилар. Аммо жаннат аҳли бўлса, ўзлари қилган хайрли ишларини эътироф этувчи бўладилар ва Аллоҳ таоло ҳам бу борада уларни тасдиқлайди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
(Қуръони Каримда) зикр қилинганидек,(«Бугун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўйгаймиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувохдик берур». (Ёсин сураси, 65-оят)..) тана аъзоларининг гувоҳлик бериши ҳам худди шундай бўлади. Кофирлар ўзларининг мушрик ва кофир бўлганликлари ҳамда бошқа гуноҳларини инкор этганлари боис (ўз аъзолари) уларга қарши гувоҳлик берадилар, холос. Бинобарин, ана шу таъвилга кўра, Ер ҳақиқатан ҳам тилга кириб, «ўз хабарларини» сўзлаб беради.
Баъзи муфассирлар шундай деганлар: «Ернинг ўз хабарлари»дан мурод тепадаги оятда зикр қилинганидек, унинг зилзилага келиб, ҳаракатланишидир. Унда вужудга келадиган ҳолатлар бу - унинг (бошқа ерга) айлантирилиши ҳамда (ўзининг устида амалга оширилган яхши-ёмон ишлар ҳақида) хабар беришидир.
Айрим муфассирлар шундай деганлар: «Дунёда уларга (кофирларга) етказилган, аммо улар инкор этган хабарлар ўша куни амалга ошади ва ойдинлашади. Уша куни бу нарса уларга аниқ бўлади. Улар ҳисоб-китоб, мукофот ва жазони ўз кўзлари билан кўриб шоҳиди бўладилар».
Ҳадисларда шундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ернинг хабарлари» нима эканини биласизми?» дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир», дейишди. «Унинг хабарлари ҳар бир эркак ва аёл бандага қарши (Ер) ўзининг устида амалга оширган ишлари билан гувоҳлик беришидир»(Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 2-жилд, 374-бет. Термизий. «Сунан», «Қиёматнинг сифати» китоби, 7-бет ва «Қуръон тафсири» китоби, 99-бет.) дедилар у зот.
[5]. (Сўзлашга) Раббингиз ваҳий (билан рухсат) қилганини айтур.
Ким (олдинги оятдаги)    [ахбаароҳаа]дан мурод, инсонлар унинг устида амалга оширган ишларига гувоҳлик бериши, деган бўлса, (бу оятда келган) ўбў) [авҳаа лаҳаа]ни «Инсонлар унинг устида амалга оширган ишларнинг гувоҳлигини беришга Раббингиз ваҳий билан рухсат қилганини айтур», деб таъвил қилинади. Ёки [авҳаа лаҳаа] иборасини «Раббингиз унга шоҳидлик беришга изн берганини, шунинг учун шоҳидлик бераётганини айтур», деб таъвил қилинади.
[ахбаароҳаа] иборасидан мурод - унинг зилзилага келиб ҳаракатланиши ҳамда унда содир бўладиган ҳолатлардир, деган кишилар [авҳаа лаҳаа] иборасидаги [лаҳаа] (ҳарфи)ни тушириб қолдирган ҳолда шундай дейди:    [би анна Роббака авҳаа лаҳаа] ояти «Ер шу
ишни Унинг ваҳийси билан қилганини айтур», деган маънони англатади. Ваҳий изн бериш, илҳом қилиш, буюриш билан бўладиган ўринлар ҳам бўлади. Баъзан ўзига лойиқ бўлган ўринларда ҳам ишлатилади».
[6]. Ўша куни (яъни қиёмат қойим бўлгач) одамлар, уларга (номаи) аъмолларини кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар.
«Одамларнинг тўда-тўда бўлиб чиқиб келиши»ни икки хил талқин қилиш мумкин:
Биринчиси, «Улар ўз амалларининг ёзувини, яъни дунёда қилиб ўтган амалларидан иборат ёзувларни кўриш учун қабрларидан тўда-тўда бўлиб чиқиб келадилар».
Иккинчиси, «Охиратда ўзлари учун ҳозирлаб қўйилган савоб ва иқобга тўда-тўда бўлиб (қабрларидан) чиқиб келадилар», деб талқин қилиш. Ана шу таъвилга кўра, улар дунёда қилиб ўтган амалларининг жазоси (ёки мукофоти)ни кўриш учун (ўз қабрларидан тўда-тўда бўлиб чиқиб келадилар). «(У кунда) бир гуруҳ жаннатда бўлса, бир гуруҳ дўзахдадир»(Шуро сураси, 7-оят.) ва «Кофир бўлган кимсалар гуруҳ-гуруҳ ҳилиниб, жаҳаннамга ҳайдалур» оятлари бунинг мисолидир. (Мазкур сурадаги) [аштаатан] калимасининг изоҳи ҳам шудир (яъни «гуруҳ-гуруҳ бўлиб» деган маънода).
[7]. Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар.
[8]. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар.
Баъзи муфассирлар шундай деганлар: «Кофир бўлган кимса ўзи қилган яхши амалларининг натижасини бу дунёда кўради. Аммо охиратда эса, уни кўрмайди. Чунки у қиёмат кунига имон келтириб, охират учун амал қилмайди. Бунга Аллоҳ таолонинг «Кимки нақд (дунё)ни истаса, Биз (шу дунёда) Узимиз истаган кимсаларга хоҳлаганимизча наҳд крлиб берурмиз»,(Зумар сураси, 71 -оят.) деган сўзи мисол бўлади.
Мўмин банда қилган ёмонлигининг оқибатини шу дунёнинг ўзида, қилган яхшилигининг натижасини эса охиратда кўради. Хабарларда шу маънода бир ривоят бор: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирганларида мазкур оят (Исро сураси, 18-оят) нозил бўлибди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Биз (мўмин)лардан ёмон иш қилган ҳар бир одам уни (унинг оқибатини) кўрадими?» - деганида, у зот: «Улар бу дунёда кўрадиган хафаликлар ўшадир (яъни ёмон ишнинг оқибатидир). Яхши амаллар(нинг натижаси) эсаўз эгалари учун охиратга суриб турилади», - дедилар».(Ҳоким. «Ал-мустадрак алас-саҳиҳайн», 2-жилд, 580-581-бетлар.)
«Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар» оятлари ҳисоблаб, сақлаб қўйиш маъносида бўлиши эҳтимоли бор.(Яъни «Бас, кимки (дунёда) зарра микдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни (ҳисоблаб сақлаб қўйилганини) кўрар. Кимки зарра микдорида ёмон-лик қилган бўлса ҳам, уни (ҳисоблаб сақлаб қўйилганини) кўрар».) Бу қуйидаги оят сингаридир: «...на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди?».(Каҳф сураси, 49-оят.) Яъни бандадан содир бўлган озми-кўпми бирорта амал, ҳатто унинг зарраси ҳам ундан ғойиб бўлмайди.
Мазкур оят яна бир талқинни қабул қилади. У ҳам бўлса шуки, «Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар» ояти «Мўминлардан кимки (бу дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, охиратда уни кўради. Кофирлардан кимки (бу дунёда) зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, охиратда уни кўради», деган маънони англатади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир қатор оятларида мўминларнинг яхши амалларини қабул қилиши ва гуноҳларини афв этишини хабар қилган. «Имон келтирган ва солиҳ амалларни цилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни ҳилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз»(Анкабут сураси, 7-оят.) ояти ва шу кабилар бунга мисолдир. оятида ҳақиқий зарра ирода қилинмаган, балки у ўхшатиш йўли билан келган.
Сўнгра Ернинг хабар бериши, зикр қилинганидек, тана аъзоларининг шоҳидлик бериши хусусида: «Улар (Ер ва тана аъзолари) жонсиз бўлса, жонсиз нарсаларда ҳеч бир илм йўқ бўлгани ҳолда, буни қандай тушуниш мумкин?» деган гап-сўзлар айтилган.
(Уларга жавоб шуки) Аллоҳ таоло уларда илм пайдо қилиши, мана шу нарсалар билан уларни гапиртириб қўйиши мумкин ишдир. Мўъжиза ўлароқ, мана шу нарсалар ҳақида уларда илм пайдо бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Сўнгра оятида шу нарсага далолат борки, «...токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин...»(«Агар мушриклардан бирортаси Сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоянгизга олинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни хавфсиз жойига етказиб қўйинг! Бу уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари сабаблидир». (Тавба сураси, 7-оят).) ояти(даги «Аллоҳнинг каломи»дан), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Душман ерига Қуръон билан сафар қилманглар»,(Байҳақий. «Шуъабул имон», 4-жилд, 213-бет. Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад». 2-жилд, 6-бет. Муслим. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Раҳбарлик китоби, 92-бет.) - деган ҳадислари(даги «Қуръон»дан), одам-ларнинг: «Оламлар Раббининг каломини ўқиймиз», деган сўзлари(даги «Калом»дан) ҳамда «мусҳафлар ичида Қуръон бор» (деган сўзимиз)дан Аллоҳ таолонинг Каломи ҳақиқатан ҳам мусҳафлар ичида бўлиши ирода қилинмайди. Ҳақиқатан ҳам Қуръон мусҳафларнинг ичида бўлиши, уни олиб сафарга чиқиш, айнан Аллоҳнинг каломини эшитиш назарда тутилмайди. Лекин у орқали Аллоҳнинг каломи тушуниладиган ёки у билан Аллоҳнинг каломи ифодаланадиган нарсани эшитиш ирода қилинган бўлади. Шунингдек, мусҳафларда ҳам у орқали Аллоҳнинг каломи тушуниладиган ёки Аллоҳнинг каломини ифодалайдиган нарсалар мавжуд бўлади. (Бизнинг бу таъвилимиз) ривоят қилинганидек, амалларнинг (ўз эгаларига) кўрсатилишига асосланган. Аслида, амалларнинг ўзлари кўринмайди, аммо уларга далолат қиладиган нарсалар - ичида бандаларнинг амаллари бор бўлган китобларда (номаи аъмолларида) ёзиб қўйилган нарсалар кўринади. Бу ҳам худди ўшанга асосланади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase