close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тафсирлар

Тафсирлар (112)

Душанба, Апр 26 2021

208. Эй имон келтирганлар, Исломга тўлиғича киринглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у очиқ душманингиздир.

Душанба, Апр 26 2021

31. Улар Оллоҳни қўйиб ўзларининг уламоларини ва роҳибларини ҳамда Масийҳ бинни Марямни худо қилиб олдилар. Ҳолбуки, улар фақат Ягона Оллоҳга ибодат қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг ширкларидан Покдир.

Душанба, Апр 26 2021

44. Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!

Пайшанба, Апр 22 2021

1. Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар.

Пайшанба, Апр 22 2021

41. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қасамки, Сиздан аввал ўтган пайгамбарларнинг устидан ҳам масхара қилиб кулинган. Сўнг уларни масхара қилган кимсаларни ўша масхара — кулгилари ўраб, (домига тортиб) кетган (яъни, ҳалок этган).

Пайшанба, Апр 22 2021

42. Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади.

Чоршанба, Апр 21 2021

17. Яна уларга (дин) иши ҳужжатларини ато этдик. Шунда улар илм келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват сабабли ихтилофга тушишди. Албатта, Парвардигорингиз қиёмат куни ўрталарида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқаради.

Чоршанба, Апр 21 2021

159. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга — ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар Сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Оллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин (Қиёмат Кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур.

Сешанба, Апр 20 2021

123. Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз.

Якшанба, Апр 18 2021

62. Ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз. Ҳузуримизда фақат ҳақни сўзлайдиган китоб бор. Уларга зулм қилинмайди.

Якшанба, Апр 18 2021

72. “Кимки ушбу (дунё)да кўр-гумроҳ бўлса, бас, у Охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир”.

Якшанба, Апр 18 2021

5. Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар, мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.

Шанба, Апр 17 2021

43-44. Иккингиз Фиръавннинг олдига боринг, чунки у ("Мен худоман", деб) туғёнга тушди. Бас, сизлар унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд у панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase