close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Алоуддин Мансур

Шайх Алоуддин Мансур

01.11.2021 23:11

113. Ва зулм йўлини тутган кимсаларга суянмаиглар (эргашманглар)! Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Оллоҳдан ўзга бирон дўст йўқднр. Кейин (яъни, золимларга эргашсангиз), сизларга ёрдам берилмас.

28.04.2021 02:27

102. Эй мўминлар, Оллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда (ҳаёт кечириб, мусулмон бўлган ҳолларингизда) дунёдан ўтинглар!

26.04.2021 11:49

31. Улар Оллоҳни қўйиб ўзларининг уламоларини ва роҳибларини ҳамда Масийҳ бинни Марямни худо қилиб олдилар. Ҳолбуки, улар фақат Ягона Оллоҳга ибодат қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг ширкларидан Покдир.

22.04.2021 22:06

41. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қасамки, Сиздан аввал ўтган пайгамбарларнинг устидан ҳам масхара қилиб кулинган. Сўнг уларни масхара қилган кимсаларни ўша масхара — кулгилари ўраб, (домига тортиб) кетган (яъни, ҳалок этган).

21.04.2021 00:10

159. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга — ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар Сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Оллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин (Қиёмат Кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур.

18.04.2021 15:53

72. “Кимки ушбу (дунё)да кўр-гумроҳ бўлса, бас, у Охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир”.

17.04.2021 14:09

43-44. Иккингиз Фиръавннинг олдига боринг, чунки у ("Мен худоман", деб) туғёнга тушди. Бас, сизлар унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд у панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса.

16.04.2021 03:03

19. Албатта иймон келтирган кишилар ҳақида бузуқ сўз ёйилишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Оллоҳ билур, сизлар билмассиз.

14.04.2021 15:12

165. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзгаларни Оллоҳга тенг билиб, уларни (мўминлар) Оллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Оллоҳга бўлган муҳаббатлари (мушрикларнинг ўз бутларига бўлган муҳаббатларидан) қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида (Қиёмат Кунида) бутун куч-қудрат Оллоҳники эканини ва Оллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини кўришларини билсалар эди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase