Абу Муслим
Удмуртлар этноциди ва русификация сиёсатига қарши норозилик белгиси сифатида Удмуртия халқи жамоатчилик етакчиларидан бири, олим Альберт Разиннинг ўзини-ўзи ёқиб юбориши, кутилганидек, мамлакатнинг барча туб аҳолиси миллий зиёлилари орасида кенг шов-шувларга сабабчи бўлди.
Қоҳира жиноий ишлар бўйича суди «Мусулмон-биродарлар» ташкилотининг 11 нафар юқори мансабдор шахсларини, жумладан, олий бош раҳбар Муҳаммад Бадеийни ХАМАС фойдасига айғоқчилик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Кудс Пресс. Ҳукм 11 сентябрда чиқарилди.
Бу Исроилдаги сайловолди компаниясининг гултожи бўлиши лозим эди. Сўнгги 30 йилнинг катта қисми давомида Исроилда етакчилик қилган Биньямин Нетаньяху унинг ёрдамида мажбурий кўчиб келганлар овозлари, хусусан, Авигдор Либерманнинг овози учун курашда ўзининг барча «ўнг» рақибларини четга суриб ташлашдан умид қилганди.
Польша пойтахтида 16 сентябрь куни EХҲТнинг инсонийлик мезонлари бўйича йиллик йиғилиши бошланди. Ушбу йиғилиш 27 сентябргача давом этади. Йиғилиш давомида босиб олинган яриморол ҳудудида қрим татарларининг аҳволи ҳақида Россия ТИВ маърузаси эшитилиши кутилмоқда, хабар қилади Крым. Реалии нашри.
"Россия президенти Владимир Путин ҳақида нима деб ўйлашингиздан қатъи назар, бу одам ўзига хос юмор туйғусига эга. Троллинг унинг "фишка"ларидан бири ҳисобланади, - деб ёзади Foreign Policy. Агар Саудия Арабистони ўзини ҳимоя қилишни истаса, шама қилди Путин 16 сентябрь куни, у оқилона қарор қабул қилиши ва русларнинг ҳарбий-ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олган Эрон ва Туркиядан ўрнак олиши лозим. Россиянинг C-300 ва C-400 тизимлари, давом эттирди у, "Саудия Арабистони инфратузилмасининг ҳар қандай объектларини ишончли ҳимоя қилади".
Ўрта асрлардаги салиб юришлари, асосан, Яқин Шарқ аҳолисига нисбатан шафқатсизлиги билан танилган тамплиерлар рицарлар ордени билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинади. Бироқ, бу тамплиерларга улар ўрганган мусулмонлардан энг яхши нарсаларни, шу жумладан гигиена қоидаларини қабул қилишларига халақит бермади.
«Жамият ул-уламо-и Ҳинд» ташкилоти – ҳинд уламолари жамияти қабул қилган расмий резолюцияга кўра, Кашмир мамлакатнинг «ажралмас қисми» ҳисобланади, шунингдек, ушбу минтақа аҳолисининг фаровонлиги Ҳиндистон билан интеграциядан иборат.
Туркманистонда Саудия Арабистонига ҳажга йўл олган шахслардан пора таъмагирлик қилган жиноятчилар гуруҳи фош этилди, хабар қилди жума куни Туркманистон телевидениеси. Ушбу жиноят тафсилотлари ҳақида мамлакат бош прокурори Ботир Атдаев ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида сўзлаб берди.
Янги ўқув йили бошланишидан олдин Москва муфтийлиги болалар учун байрам тадбири ўтказди. Байрам Крио-шоудан бошланди. Суюқ азот ёрдамида намойиш этилган кўргазмали экспериментлар ва кучли таасурот қолдирадиган фокуслар болаларни бефарқ қолдирмади.
Канаданинг «Торонто Рапторс» баскетбол клуби NBA жамоаларидан биринчи бўлиб ўз логотипи туширилган спорт ҳижоблари чиқарди. Бу ҳақида 14 сентябрь куни AP хабар берди. MLSE маркетинг бўйича катта директори Джерри Фергюсоннинг хабар қилишича, уларни Bijrs Hijabs номи остида машҳур бўлган маҳаллий ташкилот қатнашчилари илҳомлантирди.
Россия Федерациясида сўнгги қозоқ мактаби ёпилмоқда. Бу ҳақида машҳур блогер Айбар Азаматов ўзининг инстаграм саҳифасида маълум қилган. Блогернинг таъкидлашича, сўнгги қозоқ мактаби ўтган йили тўлалигича рус тилида таълим олиш шаклига ўтди.