Мўғул-Татарлар босқини
Исломнинг ҳужайраси таназзул даврларида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмади. Подшоҳлар ва фотиҳлар ичидан ўзларининг сийратлари ва ахлоқлари билан, динлари ва тақволари билан саҳобалар ва салафи солиҳларга ўхшаб кетадиган шахслар пайдо бўлиб турди. Ислом дунёсида ўз исмлари билан тарихга зийнат бўладиган кишилар чиқиб турди.
Мовароуннаҳрда қурилган биринчи масжид
Ислом дини Туронзаминга мелоднинг VII асрнинг 50(ҳижрийнинг ўттизинчи) йилларида ҳалифа Усмон ибн Аффон даврларида етиб келгани тарихдан маълумдир. Кейинроқ, яъни ҳижрий биринчи асрнинг ўрталарида саркарда Саид ибн Усмон Жайҳундан ўтиб, Бухоро, Самарқанд, Насаф, Тирмизни фатх этганди. Сўнгроқ Уммавийлар ҳалифаси Абдумалик ибн Марвон (685-705) томонидан саркарда Қутайба ибн Муслим бошчилигида лашкар юборилди. Қутайба ҳарб ишларини ниҳоясига етказгач, бу заминда лашкар билан бир қаторда Ислом уламоларини ҳам қолдириб қайтди[1].
Мўғуллар билан мусулмонлар ўртасидаги урушни ким бошлаган?
Ҳалигача мўғуллар билан мусулмонлар ўртасидаги урушни ким бошлагани, урушга ким биринчи қадам қўйгани ҳақида баҳслар мавжуд. Мусулмон тарихчилари орасида ҳам бу масалада ихтилоф бор, баъзилари бу айбни мусулмонларга тўнкаши ажабланарлидир.
Бухоронинг қулаши
Ҳар қандай уруш бу – ҳужумлар ва чекинишлар, айрим жабҳаларда мағлубият ва бошқасида ғалабалар, қайта гуруҳланиш ва кутишдир. Баъзан қўшин жанг майдонида охиригача қолиши ҳам пировардида катта ҳалокатга олиб келиши мумкин. Йўқотишлар одамлар кераксиз қурбонига олиб келиши мумкин.
Буюк синовлар даври
Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир оёғимни олдинга боссам, иккинчисини олиб қочардим. Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг ҳалокати эълонини ёза оларди? …Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди?
Чиғатой (1185-1242) – мўғулларнинг арбоби, Чингиз хон ва Бўрта хотиннинг иккинчи ўғли. Отасининг ҳаётлик вақтидаёқ Ясақ қонунларининг ҳамда қонун ва одатларга оид барча масалаларнинг билимдони ҳисобланган. Чиғатой авлодлари XIII—XIV асрларда Ўрта Осиёда ҳукмрон бўлган.