“Ҳикоя қилинишича, Мовароуннаҳр волийларидан бири Нуҳ ибн Асад ибн Сомон Самарқанд аҳлига хирож юклаб, амирига чопар жўнатди. У имом, шайхлар ва шаҳар аъёнларини тўплади ва уларга мактубни ўқиб берди. Шунда фақиҳ Абу Мансур Мотуридий чопарга шундай деди: “Сен амирнинг хатини етказдинг. Унга жавоб бериб: “Биз тундаги дуони зиёда қилиш учун зулмни зиёда қилдик”, деб айт”. Сўнг улар тарқалишди. Бир неча кун ўтиб, у (Нуҳ ибн Асад ибн Сомон) ни ўлдирилган ҳолда топишди. Қорнида ўқнинг темирдан бўлган учи бор ва унда шундай ёзилган экан:
У зулм қилди, зулмни кутиб турган ўҳлар бор,
Унга қазои қадар кўли билан келади.
Саҳардаги таҳводорлар кўлидаги ўқлари,
Камондан отилади, тун унга сим бўлади”.
Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн"китобидан