close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яҳудийлик ҳақида

Билингки, яҳудийлар икки гуруҳ, яъни узайрийлар ва талму тийлардан иборат.

Билингки, яҳудийлар икки гуруҳ, яъни узайрийлар ва талму тийлардан иборат. Талмутийлар сомирийлар ҳам деб номла нади. Яҳудийлар Узайр (солаватуллоҳи алайҳи) вақтида қайта ривож топган.(Бу ўринда Бухтанассир яхудийларни Байтил-Мақдисдан Ироққа сургун қилгандан кейин улар яна ўз ватанларига қайтиб боргани ирода қилинмоқда.) Бунинг сабаби шуки, Бухтанассир Байтил Мақдисни харобага айлантириб, авлодлари сургун қилингани да Узайр (алайҳиссалом) улар орасида бўлган. У ўша вақтда ёш бола бўлиб, улар Ироқ ерига сургун қилинган. Бухтанассир вафот этганида бошқа бир подшо пайдо бўлиб, у бани исроиллик бир аёлга уйланади. Мазкур аёлни подшо жуда яхши кўрар эди. Подшо унга ҳожатингни сўра, дейди. Аёл Бани Исроилни ҳиба қилишини сўрайди. Подшо аёлга уларни ҳиба қилади ва ўз ватанлари Байтил Мақдисга қайтаради. Узайр (алайҳиссалом) вояга етганида Жаброил (алайҳиссалом) келиб, оғзига пуфлайди. Узайр (алайҳиссалом) Тавротни тўлиқ ёд олади. Асирга тушганлар Байтил Мақдисга қайтарилганида, унда ёши кексалар қолган эди. Мана шу асирлар кексаларга орамизда Тавротни тўлиқ ёд олган бир киши бор, деб хабар беради. Кексалар айта-ди: “Биз ҳам уни асирлар билан бирга асир олинганини эшитган эдик”. Кейин уни топишади. Узайр (алайҳиссалом) уларга Тавротни имло қилдиради. Улардан бир киши айтади: “Отамдан узумзорининг бир томонида Таврот кўмилган, деб эшитганман”. Улар ўша узумзорга бориб, айтганидек уни ахтариб топади. Уни Узайр (алайҳиссалом) имло қилдирган нарсага солиштирилганида бир-бирига мос тушади. Мана шу вақтда Иблис (алайҳилаъна) келиб, бундай деб васваса қилади: “Агар у Аллоҳ таолонинг ўғли бўлмаганида Тавротни тўлиқ ёдлай олмас эди. У Аллоҳнинг ўзини пайғамбар деб кўрсатувчи ўғлидир”.
Тавротнинг ҳажми қирқ жуздан иборат. Тўрт киши Тавротни тўлиқ ёдлаган. Улар Мусо, Ҳорун, Юша ва Узайрлардир (алайҳимуссалом). Ўша вақтдаги яҳудийларда Тавротдан бир ёки икки саҳифа бўлган. Иблис (алайҳилаъна) уларга айтади: “Узайр (алайҳиссалом) Аллоҳтаолонингўғли,Аллоҳтаолонинг пайғамбари эмас”. Улар бунга ишониб, Узайрни Аллоҳнинг ўғли, дейишади.Яҳудийларнинг иккинчи гуруҳи сомирийлар бўлиб, бузоққа ибодат қиладиган қавм бўлган. Чунки Сомирий деган киши бўкирадиган бузоқ жасадини ясайди. Улар айтади: “Бизнинг жасадларимиз Аллоҳ таолога хизмат қилишга ярамайди. Сигир пок, Аллоҳ таолонинг ҳузурида бизга шафоатчи бўлиши учун унга ибодат қиламиз”. Бу тоифа билан бутга ибодат қилувчилар баробардир.
Яҳудийлардан баъзилари айтади: “Мусо (алайҳиссалом) шариатидан олдин бирорта шариат бўлмаган ва ундан кейин ҳам бирорта шариат бўлмайди ва Мусодан (алайҳиссалом) бошқа пайғамбарлар шариат соҳиби бўлмаган. Аллоҳ таолони кўриб бўлмайди. Агар Аллоҳ таолони кўриш жоиз бўлганида Мусо (алайҳиссалом) бундан ман этилмасди. Мусо (алайҳиссалом) бундан ман қилинган экан, Аллоҳ таолони кўриб бўлмаслик тўғри бўлди”.
Яна баъзилари айтади: “Муҳаммад (алайҳиссалом) араблар ва ажамлар учун шариат соҳибидир. Чунки уларнинг олдин бирор-бир шариати бўлмаган. Аллоҳ таоло Муҳаммадни (алайҳиссалом) уларга расул қилиб жўнатган. Аммо Бани Исроилнинг шариати ва китоби бўлган, китоб ва шариатни насх қилиш жоиз эмас”. Бунинг жавоби юқорида ўтди.

Абу Шакур Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Солимий Кешийнинг
"Ат-тамҳид фи баёнит-тавҳид"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase