close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рўзадорнинг фазилати

Аллоҳ таоло бу умматга захира қилиб қўядиган шарафлардан яна бири - рўза тутганларга хосланган улуғ фазилат ва яхшиликлардир. Аллоҳ таоло бу умматнинг рўзадорларини алоҳида мукофотлар билан сийлайди.

Аллоҳ таоло бу умматга захира қилиб қўядиган шарафлардан яна бири - рўза тутганларга хосланган улуғ фазилат ва яхшиликлардир. Аллоҳ таоло бу умматнинг рўзадорларини алоҳида мукофотлар билан сийлайди.
Рўзадорларга хосланган фазилатлардан айримларини келтириб ўтамиз.
Аллоҳ таоло рўзадорларга жаннатдан алоҳида эшик ажратди. Рўзадорларнинг шараф ва фазилати юксак бўлгани учун улар Қиёмат куни ўша эшикдан киришади. Қиёмат куни барча маҳшаргоҳга тўпланганда бир жарчи: «Рўзадорлар қаерда?» дея жар солади. Ана шунда ҳамма бўйнини чўзиб, улар томонга қарайди. Ҳамма тўпланганлар уларни кўради, ҳар бир инсон улар билан бирга бўлишни, уларнинг қаторида бўлишни орзу қилади. Дунёда рўза тутмаганлар, бу ғанимат фурсатни қўлдан бой берганлар, рўза тутишга ҳаракат қилмаганлар, қимматли вақтини рўза тутишга сарфламаганлар ҳасрат-надоматда қолади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу манзарани шундай тасвирлаганлар: «Жаннатнинг бир эшиги «Райён» деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Ўша кунда «Рўзадорлар қаерда?» деган нидо эшитилади. Шунда барча рўзадорлар ўша Райён деган эшикдан киришади. Рўзадорларнинг охиргиси кириб бўлгач, бу эшик бекитилади. Шундан сўнг бу эшикдан бошқа ҳеч ким кирмайди» (Имом Ахмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло рўзадорларга ато этган хос фазилатлардан яна бири - тутган рўзалари бу дунёда шаҳватлардан саклаган бўлса, у дунёда уларни дўзахдан ҳимоя қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза сақловчидир, дўзахдан қўрғондир», дедилар. Сўнг рўза тутиб юрганларни дўзахдан сақлайдиган бу ибодатнинг асл моҳиятини баён қилдилар: «Жангда тиғдан тўсадиган қалқон каби, рўза ҳам дўзахдан тўсадиган қалқондир. Банда уни ёлғон ёки ғийбат билан ёриб қўймаса бўлди» (Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти).
Бу ҳадис бизга рўза бандани тилда ёки амалда қилинадиган гуноҳлардан қандай саломат сақлашини ўргатади. Бунинг учун рўзадор одам яхши, фазилатли йўлларни тутиши, ёмонликка сабаб бўладиган йўллардан узоқ бўлиши керак экан. Ана шундай рўза ҳақиқий, дўзахдан сақловчи рўза бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза дўзахдан сақлайди. Ким рўза тутса, жоҳиллик қилмасин, кимдир унга жоҳиллик қилса, ҳақорат қилмасин, сўкмасин, «Мен рўзадорман», десин» (Имом Насоий ривояти).
Аллоҳ таоло рўзадорнинг огзидаги ҳидни мушканбарнинг ҳидидан ҳам ёқимлироқ, хушбўйроқ деб шарафлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйдир», дедилар. Аллоҳ таоло рўзадорни яна бир алоҳида хусусият икки хурсандчилик билан сийлади. Биринчи хурсандчилиги - рўзадорнинг оғзини очаётган пайтидаги, иккинчи эса Аллоҳ талога рўбарў келиб, У Зот билан мулоқот қилганидаги хурсандчиликдир.
Рўзадорнинг оғиз очаётганидаги хурсандчилиги ўша кунги рўзасини охиригача тутишни насиб қилган Роббига тўлиқ шукр айтишида ифодаланади. Аллоҳ унга иймон-ихлос бериб, соғ-саломат қилиб, куч-қувват ато этиб, рўзасини тутишга имкон берди, ўша кунги ибодатини камчиликсиз, мукаммал адо этишини таъминлади. Ибодатдаги хурсандчилик мана шудир, чунки шукр ҳам энг улуғ ибодатдир.
Иккинчи хурсандчилик - Аллоҳга рўбарў бўлган, Аллоҳ билан мулоқот қилган пайтдаги хурсандчиликдир. Чинакам рўза тутган банда Аллоҳга рўбарў келгач, Аллоҳнинг амрини бажарганидан қалби хотиржам бўлади, амали қабул бўлгани, бу амали учун мисли кўрилмаган ажру савоблар олгани учун ишончи мукаммал даражада бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббига рўбарў бўлганида S хурсанд бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло рўзадор бандани тутган рўзаси туфайли „ соглик неъмати билан, турли касалликлардан шифо бериш билан сийлади.
Ҳадиси шарифларда «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар» дейилган (Имом Ибн Сунний ривояти).
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Бану Исроил пайғамбарларидан бирига: «Қавмингга хабар бер, банда Менинг розилигим учун бир кун рўза тутса, жисмини саломат қиламан, ажру савобини улуғ қиламан», деган» (Имом Байҳақий ривояти).
Рўза - касалликлардан шифо топишнинг сабабларидан биридир. Ташқи аъзоларни муҳофаза қилишда, ички аъзоларга қувват беришда, уларни зарарли моддаларни жалб қилувчи хусусиятлардан ҳимоя қилишда рўзанинг ажойиб таъсири бор. Бу - тақвога ёрдам берадиган энг катта омилдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз» (Бақара сураси, 183-оят).
Аллоҳ таоло рўзадорнинг юзини дўзахдан узоқ крлиш билан хослади. Рўзадорнинг кўзи дўзахнинг бирон жойини кўрмайди.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Ахрлад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло ундан жаҳаннамни юз йиллик масофаг узоқлаштиради», дейилган.
Аллоҳ таоло рўзадорга берадиган фазилатлар Куръонда ҳам бир иеча марта айтиб ўтилган.
Кўпчилик уламолар Тавба сурасининг 112-оятидаги «соиҳуна» сўзини рўзадорлар деб тафсир қилишган. Шунингдек, «Сабр қилувчиларнинг ажрлари ҳисобсиз тўлиқ қилинади», оятидаги «сабр қилувчилар» сўзи ҳам рўзадорлар деб тафсир қилинган, чунки «сабр» рўзанинг исмларидан бири ҳисобланади.
Яна бир оятда шундай дейилган: «Қилиб ўтган амалларига мукофот учун яшириб қўйилган кўз қувончларини (охират неъматларини) ҳеч ким билмайди» (Сажда сураси 17-оят). Бу зотларнинг амаллари (рўзалари) эвазига кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, кишининг хаёлига келмаган мукофотлар берилади.
Аллоҳ таоло рўзадорнинг ҳар бир ҳолатини ибодат билан хослаган. Рўзадорнинг кўп гапиришдан тийилииш ҳам ибодат, тоат-ибодатга куч тўплаш учун ухлаш ҳам ибодатдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали кўпайтириб берилади» (Имом Дайламий ривояти).
Рўзадорнинг ифтор қилиши ҳам шукр хурсандчилиги бўлиб, улуғ ибодатдир. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси мустажобдир.
Ҳадиси шарифда «Рўзадор учун ифтор қилаётган вақтда ижобат қилинадиган дуо бор», дейилган (Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким, Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло ифторлик пайтида рўзадорларни саодатли қилиши, дўзахдан озод этиладиганлар қаторида қилиши мумкин.
Ҳадиси шарифда «Ҳар оғиз очиш вақтида Аллоҳ таоло дўзахдан озод қиладиганлар бор. Бу нарса (Рамазондаги) ҳар кечададир», дейилган (Имом Иби Можа, Имом Аҳмад, Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).
Бошқа ҳадиси шарифларда рўзадорнинг саҳарлик қилиши барака экани, саҳарликдан кейин рўза тутишнинг савоби эса жаннат экани ҳам зикр қилинган.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматини рўзадорга ифторлик қилиб берганларга улкан савоблар бериш билан ҳам хослади.
Ифторлик қилиб берувчининг савоби рўза тутганнинг савобидан кам бўлмайди. Рўзадорни ҳурмат қилиш йўлидаги бу хайрли амалнинг савоби ниҳоятда каттадир. Ифтор қилиб берган киши бир тишлам нон ёки бир қултум сув берса ҳам ана шу улкан савобларга эришаверади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Рамазонда ҳалол касбидан рўзадорларга ифторлик қилиб берса, фаришталар Рамазоннинг ҳар кечасида унинг учун мағфират сўраб, дуо қилиб туришади. Қадр кечаси Жаброил алайҳиссалом у билан кўришади. Жаброил алайҳиссалом ким билан кўришса, кўз ёшлари кўп бўлади, қалби ёришади». Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, унда ўша нарса (ифтор қилиб бериш учун егулик) бўлмаса-чи?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир тишлам нон бўлса ҳам», дедилар. У киши: «Ўша ҳам бўлмаса-чи?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Озгина таом», дедилар. У киши: «Ўша ҳам бўлмаса-чи?» деган эди, «Бир қултум сут», дедилар. У киши: «У ҳам бўлмаса-чи?» деган эди, «Бир қултум сув», дедилар» (Имом Абу Яъло, «Сунан» эгалари ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Аллоҳ таоло рўзадорни хослаган фазилатларидан яна бири шуки, унинг олдида рўза тутмаганлар таом еб ўтирса, рўза тутгани учунгина улар билан таомлана олмаган бўлса, бундай рўзадорнинг ҳаққига фаришталар дуо қилиб, раҳмат сўраб туришади. Ҳадиси шарифда «Рўзадорнинг ҳузурида таом ейилса, ўша таом еб бўлингунича фаришталар рўзадорга раҳмат тилаб туришади», дейилган» (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).

Муҳаммад Ҳасанийниг
"Энг шарафли уммат" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase