close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Билганига амал қилиш амалнинг шиори

Олим киши билганига амал қилиши, нафсини буюрилган ишга итоат эттиришни ўзига шиор қилиб олиши керак. Аллоҳ таоло: «Таврот юклатилган (берилган) сўнгра уни кўтармаган (унга амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди» (Жума сураси, 5-оят), деган кишилардан бўлиб қолмасин. Қатода розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: «Зотан у биз (ваҳий орқали) берган таълимимиз сабабли (чуқур) билим эгасидир» (Юсуф сураси, 78-оят), деган сўзи ҳақида: «Яъни, у билган илмига амал қилувчидир», деган эди. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Кўп гап йиғувчилар ва кўп гапирувчиларга вайл бўлсин», дедилар. У зот бу билан эшитганига амал қилмайдиганларни назарда тутган. Абдуллоҳ ибн Ваҳб Суфён розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: «Эй Имрон ўғли! Илмни амал қилиш учун ўрган, агар гапириш учун ўргансанг, сенга ҳалокат ва нури бошқаларга бўлади», дедилар. Али ибн Абу Толиб: «Инсонлар илм олувчининг олган илмидан ўзига фойда кам, деб ўйлаганлари учун илм олишга қизиқмадилар», деди. Абу Дардо: «Энг кўп қўрққаним Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганимда сен билар эдинг, унга қандай амал қилдинг, деб айтишидир», дер эди. Яна у киши: «Қуруқ гапдан кўра унга амал қилувчи, тўғри гапдан кўра, уни айтувчи, илмдан кўра уни олувчиси яхшироқдир», деди. «Мансур-ул ҳикам» да: «Ким олган илмига амал қилмаса, илмидан унга фойда етмабди», дейилган. Олимлардан бири: «Илмнинг меваси унга амал қилиш, амалнинг меваси унга ажр олишдир», деган. Солиҳлардан бири айтади: «Илм амални чақиради, агар амал жавоб берса, илм келади, аксинча бўлса, илм кетади». Донишмандлардан бири: «Илмнинг яхшиси фойдалиси бўлиб, сўзнинг яхшиси тўхтатиб қолинади-ганидир», дейди. Адиблардан бири: «Илмларнинг самараси билиб олганига амал қилишдир», дейди. Улуғлардан бири: «Илмнинг тўлиқлиги ундан фойдалана олиш, амалнинг тўлиқлиги уни кам деб ҳисоблашдир. Ким илмидан фойдаланишни билса, гўғри йўлдан адашмайди, ким амалини кам ҳисобласа, мақсадига етади», дейди. Абу Таммом Тоий шеър айтди:

Олим киши билганига амал қилиши, нафсини буюрилган ишга итоат эттиришни ўзига шиор қилиб олиши керак. Аллоҳ таоло: «Таврот юклатилган (берилган) сўнгра уни кўтармаган (унга амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди» (Жума сураси, 5-оят), деган кишилардан бўлиб қолмасин. Қатода розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: «Зотан у биз (ваҳий орқали) берган таълимимиз сабабли (чуқур) билим эгасидир» (Юсуф сураси, 78-оят), деган сўзи ҳақида: «Яъни, у билган илмига амал қилувчидир», деган эди. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Кўп гап йиғувчилар ва кўп гапирувчиларга вайл бўлсин», дедилар. У зот бу билан эшитганига амал қилмайдиганларни назарда тутган. Абдуллоҳ ибн Ваҳб Суфён розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: «Эй Имрон ўғли! Илмни амал қилиш учун ўрган, агар гапириш учун ўргансанг, сенга ҳалокат ва нури бошқаларга бўлади», дедилар. Али ибн Абу Толиб: «Инсонлар илм олувчининг олган илмидан ўзига фойда кам, деб ўйлаганлари учун илм олишга қизиқмадилар», деди. Абу Дардо: «Энг кўп қўрққаним Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганимда сен билар эдинг, унга қандай амал қилдинг, деб айтишидир», дер эди. Яна у киши: «Қуруқ гапдан кўра унга амал қилувчи, тўғри гапдан кўра, уни айтувчи, илмдан кўра уни олувчиси яхшироқдир», деди. «Мансур-ул ҳикам» да: «Ким олган илмига амал қилмаса, илмидан унга фойда етмабди», дейилган. Олимлардан бири: «Илмнинг меваси унга амал қилиш, амалнинг меваси унга ажр олишдир», деган. Солиҳлардан бири айтади: «Илм амални чақиради, агар амал жавоб берса, илм келади, аксинча бўлса, илм кетади». Донишмандлардан бири: «Илмнинг яхшиси фойдалиси бўлиб, сўзнинг яхшиси тўхтатиб қолинади-ганидир», дейди. Адиблардан бири: «Илмларнинг самараси билиб олганига амал қилишдир», дейди. Улуғлардан бири: «Илмнинг тўлиқлиги ундан фойдалана олиш, амалнинг тўлиқлиги уни кам деб ҳисоблашдир. Ким илмидан фойдаланишни билса, гўғри йўлдан адашмайди, ким амалини кам ҳисобласа, мақсадига етади», дейди. Абу Таммом Тоий шеър айтди:

Амал қилмайдиган олимни мақтамаслар,
Худди шундай илмсиз амал қилувчини ҳам.
Шараф йўлларин эгри-бугри деб билдилар,
Улар наздида даҳшатли ожизлик доно ожизлигидир.

Чунки олимнинг илмини олганлар унга амал қилмасалар, илм уларнинг зарарига ҳужжат бўлганидек, илмли кишининг ўзига унданда қаттиқ ва зарарли ҳужжат бўлади. Шунинг учун илмли киши ўз илмига шогирдларидан кўра кўпроқ амал қилиши керак. Чунки илмнинг мартабаси амал мартабасидан олдинда бўлганидек, илм мартабаси сўз мартабасидан ҳам олдиндадир. Абу Атоҳия раҳимаҳуллоҳ айтади:

Ровийлар сен тўгрингда етказган ҳукмларига қулоқ сол, Билгинки, улар зарарингга ҳужжат бўлур, ибрат ол.

Илмли киши ўзи амал қилмайдиган гапни айтиш ва ўзи қилмайдиган ишга буюриш ва сирти бошқаю, ичи бошқа бўлишдан сақланиши керак. Шоирнинг мана бу:

Ўзим амал қилмасам, сўзимга қилгил амал,
Сўзим сенга фойдали, нуқсоним қилмас халал, -

деб айтган байтини олим киши ўз нуқсонларига узр қилиб олмасин, ўзига зарар бўлади. Агар ундан бошқага зарар бўлмаса ҳам. Чунки нафснинг қайсарлик қилиб, итоат этмаслиги унинг хоҳиши бўлиб, мана шу қайсарлик унга ёмонликларни чиройли қилиб кўрсатади. Ким ўзи қилмайдиган ишни айтса, ҳийла қилибди, ким ўзи итоат этмайдиган ишга буюрса, алдабди, кимнинг ичи сиртига ўхшамаса, мунофиқлик қилибди. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Макр ва хиёнатнинг соҳиби дўзахдадир», деганлар. Чунки ўзи итоат этмайдиган ишга буюриш ва ўз нафсига ёқмаган нарсани рад этиш ярамас одатдир. Баъзан бу нарса бир ишга буюрилган киши қайсарлик қилиб уни тарк этиши ва буюрилмаган ишни қилишига сабаб бўлади. Ҳикоя қилинишича, бир аъробий Ибн Абу Зиъбнинг олдига келиб, ундан талоқ масаласини сўради. У аъробийга талоқ тушибди, деб фатво берди. Шунда аъробий: «Яхшилаб қаранг», деди. «Қарадим, ҳақиқатан ҳам унга талоқ тушибди», деди. Аъробий қуйидаги шеърни айта-айта қайтиб кетди:

Ибн Зиъб ҳузурига фиқҳни хоҳлаб келдим,

Хотинимни талоқ қилди, қуриб кетгур, нажот топмадим. Ибн Зиъбнинг фатвоси билан ҳалоламни қилгум талоқ, Ваҳолангки, у уйида жуфтию аҳли ила апоқ-чапоқ.

Аъробий ўз жоҳиллиги туфайли талоқ қилиши лозим бўлмаган одамнинг сўзига биноан талоқ тушмайди, деб ўйлаган эди. Энди буюрувчи ҳам, буюрилувчи ҳам амал қилиши вожиб бўлган сўзга нима дейсиз? Ўзи амал қилмаса, қандай қилиб унинг сўзи мақбул бўлсин? Иўқ, ундай эмас! Аҳмад ибн Юсуф айтади:

Яхшиликка буюрур, ўзи фужурда бўлиб, Гўё зулматга шўнгиётган йўлбошчидек.

Ё бир табибки, касал уни беҳол қилган, Касалликни даволар, ўзида ҳам шу касал. Эй одамларга ваъз айтувчи, ўзи эшитмас насиҳат, Аввал кийимингни покла, қилмай насиҳат.

Яна бир шоир айтади:
Тилингни ўргатгин камгапликка,
Сўзингни саҳлагин ҳушёрликка.
Одамларга насиҳат ҳилишдан сакушн,
Ўзинг насиҳатга муҳтож бўлганда.

Аммо илм тақозосига кўра, амал қилиб, илмни қўйиб амалга, амални қўйиб илмга ўтиш ҳақда Зуҳрий шундай ҳикоя қила-ди: «Бу тўғрида бошқалар такаллуфидан халос этадиган ривоят нақл қилиниб, унда шундай дейилган: «Билмаган киши учун илм амалдан афзал, билган киши учун амал илмдан афзал». Аммо илм билан ибодат ўртасидаги фазлга келсак, агар обид бирор вожибни нуқсонли бажармаса ёки фарзни бажаришда камчиликка йўл қўймаса, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан: «Олим ва обид қайта тирилганда, обидга жаннатга кир, дейилади. Олимга эса, одамларни шафоат қилгунингча кутиб тур, дейилади», деган ҳадисдаги ҳолатга дохил бўлади.

Яхши эгаллаган илмларини ўргатишни қизғанмаслик ва етказишдан юз ўгирмаслик олимларнинг одобларидир. Чунки илмни қизғаниш пасткашлик ва зулмдир, ундан ман этиш ҳасад ва гуноҳдир. Ахир олимлар ўзи илмни қизғанишсиз, сахийлик ва сарф-харажатсиз олган бўлсаю, қандай қилиб илмини бошкалардан қизғансин ёки илмни сарфланса, кўпайишини, берки-қилса камайиб боришини билсаю, қандай қилиб бахиллик қилсин. Агар олдинги олимлар мана шунақа йўл тутганганларида, илм унгача етиб келмасди ва олимлар ўтиб кетиши туфайли илм ҳам инқирозга учрарди. Ўзлари кундан-кун жоҳилга айланиб, ҳолат ўзгариши ва нуқсонга юз тутиш билан разилга айланишарди. Аллоҳ таоло айтади: «Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Аллоҳ аҳли китоблардан, уни (Таврот ва Инжилни) одамларга, албатта, аниқ баён қиласиз, уни (ҳеч кимдан) сир тутмайсиз, деб аҳд олган эди...» (Оли Имрон сураси, 187-оят)

Ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Илмни ўз олувчилардан ман қилманглар. Чунки динингиз фасоди ва ақл-идрокингиз (бошқа одамни) адаштириши ана шундадир». Сўнг у зот мана бу оятни ўқидилар: «Биз нозил қилган оятлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни (Муҳаммаднинг барҳақ Пайғамбар эканини) одамларга Китоб (Таврот) да аниқ қилиб берганимиздан кейин (уни) яширганларни, шубҳасиз, Аллоҳ лаънатлагай ва уларни лаънатловчилар (фаришталар ва мўминлар) ҳам лаънатлагай» (Бақара сураси, 159-оят). Ривоят қилинадики, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким ўзи яхши билган илмни яширса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни оловли юган билан юганлайди», дедилар. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳа-ҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло токи илм аҳлидан илм бериш ваъдасини олмагунча жоҳиллардан илм олиш ваъдасини олмади». Донишмандлардан бири: «Сарфлаш билан камаядиган нарсани сарфлаш ҳикмат қоидаларидандир. Энди сарфлаш билан кўпаядиган нарсани сарфлаш эса, ҳикмат қоидалари бўлишга лойиқроқдир», дейди. Олимлардан бири: «Илм олувчига илм олиш нафл ибодат бўлганидек, илмни етказиш олимга худди шундай фарздир», деган. «Мансур-ул ҳикам» да: «Илмни яширган кишининг жоҳилдан фарқи йўқ», дейилган. Холид ибн Сафвон айтади: «Муаллимдан фойда олганимдан кўра, шогирдимга илм беришдан кўпроқ хурсанд бўламан». Илм беришда олимга икки фойда бор:

Биринчи фойда, Аллоҳ таолодан умид қилинадиган ажр-савоб. Расулуллоҳ алайҳиссалом илм ўргатишни садақа деганлар: «Биродарингизга тўғри йўлга йўллайдиган илмни ва тузатадиган фикрни садақа қилинглар». Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: «Илм олинглар ва илм беринглар, чунки илм берувчи билан илм олувчининг ажри баробар», деганларини ривоят қилди. Уларнинг ажри ҳақида сўралганда: «Юз мағфират ва жаннатдаги юз даража», дедилар.

Иккинчи фойда, илмнинг кўпайиб, ёд олинганини пиши-1иш. Халил ибн Аҳмад: «Илм беришингни илминг учун дарс қилгин, илм олувчининг баҳс-мунозарасини ўзингда бўлмаган нарсадан огоҳлантириш деб қабул қилгин», деди. «Мансур-ул ҳикам» да Ибн Муътаз айтади: «Оловни оловдан олинадиган нарса ўчирмайди, лекин уни ўтин тополмаслигинг ўчиради». Худди шунга ўхшаш илм иқтибос олиш билан йўқолмайди, балки ҳомил (етказувчи) ларнинг кетиши унинг йўқолишига сабаб бўлади. Олган илмингни қизғанишдан сақлан. Олимлардан бири деди: «Илмингни ўргатиб, бошқалар илмини ол. Агар билмаганингни ўрганиб, билганингни ёд олган бўлсанг ҳам».

Билгинки, илм олувчилар икки тоифа бўлади: илмга чақирилувчи ва илмни излаб борувчи. Илмга чақирилувчининг зеҳни ўткир ва хотираси кучли эканини билган олим киши илм бериш учун уни олдига чақириб олади. Агар олимнинг бу таклифи шогирдни қизиқтирса, катта ютуққа эришилади. Чунки олим киши уни таклиф қилиш билан ўзи илмга чуқур кириб борса, илм олувчи қизиқиш ва закийлик туфайли илмини янада кўпайтирати. Илм излаб борувчини илмга даъват этадиган ҳолат икки хил, агар ундаётган истак ва чақираётган сабаб диний бўлса ва илм олувчида закийлик ва фаҳм-фаросат бўлса, олим киши уни самимий қабул қилиши ва илм беришда мутаваффир (тўлиқ қилиб бсрувчи) бўлиши лозим. Узидаги бор илмни сир тутмаслиги ва ўплаган илмини ундан яширмаслиги лозим.

Агар талабанинг зеҳни паст ва ўзи аҳмоқ бўлса, озгина илмни ҳам раво кўрмай, маҳрум қилинмаслиги ва кўп илмни юклаб, уни кийнаб қўймаслик керак. Илм олувчининг зеҳни пастлигини ундан маҳрум этишга баҳона қилиб олмасин. Чунки қизиқиш сабаб оўлишини, сабр таъсир қилишини билиши керак. Ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Илм олувчидан илмни қизғанманг ҳарки, унга зулм қилган бўласизлар. Илмни қизиқмаган кишига бермангларки, гуноҳкор бўласизлар», дедилар. Донишмандлар бири деди: «Бирон кишини илмдан тўсманглар. Чунки илм у шарафига тортувчи эмас» (яъни машаққатларни била туриб, илмга интилган кишининг йўлини тўсмаслик керак. тарж.).

Аммо илм олишга чақирувчи сабаб диний бўлмаса, бу ҳолатда унга қарайди. Агар ўрганиш мубоҳ бўлса (масалан, бир кишини илм излашга машҳур бўлиш ва риёсат чақирган бўлса. - тарж.), бу тўғридаги сўз илм беришдаги олдинги сўзга яқиндир. Чунки илм олувчини илм кейинги ҳолатда динга боғлайди. Гарчи олдинги ҳолатда диний илм олишни ният қилмаган бўлса ҳам. Суфён Саврийдан ривоят қилинади: «Биз илмни Аллоҳ таолодан бошқаси учун ўргандик, лекин илм бошқаси учун бўлишдан бош тортди». Абдуллоҳ ибн Муборак деди: «Илмни дунё учун ўргандик, у бизни дунёни тарк этишга йўллади».

Агар илмга чақирувчи сабаб наҳий-таъқиқ этилган бўлса, (масалан, бир киши илмни диний шубҳалар ва фиқҳий ҳий-лаларда фойдаланмоқчи бўлиб, яширин ёмонлик ва ботиний макр ила ўрганса. - тарж.) аҳли салоҳ ундан қутилиш ва ҳимоя чорасини топа олмай қолади. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтган-ларидек: «Умматимни икки киши ҳалок қилади: фожир олим ва ибодатли жоҳил». «Ё Расулуллоҳ, қайси инсон ёмонроқ?», дейилганда у зот: «Олимлар, агар фасод иш қилсалар», дедилар.

Агар олим бир кишини фасод ҳолда кўрса, уни қайтариб, истагидан буриши керак, макрини ва ёмонлигини амалга оширишга ёрдам бермаслиги лозим. Анас ибн Молик ривоятида Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Илмни хоҳламаган кишига илм берувчи худди тўнғизга марварид, гавҳар ва тилла таққан кишига ўхшайди». Ийсо алайҳиссалом: «Жавҳарни тўнғизга бермангларки, илм марвариддан афзалдир. Илмга ҳақли бўлмаган киши тўнғиздан ёмондир», дедилар. Ҳикоя қилинишича, бир шогирд олимдан баъзи илмларни ўрганмоқчилигини сўради. Олим унга сабоқ бермади. «Нега бундай қилдинг?», деб сўралганда: «Ҳар бир ернинг ўз экини, ҳар бир бинонинг ўз пойдевори бор», деди. Улуғлардан бири: «Ҳар бир кийимнинг ўз кийувчиси, ҳар бир илмнинг олувчиси бор», деди. Адиблардан бири: «Тўнғиз оралаб юрган боғ учун ачин ва ёмон киши жамлаган илм учун йиғла», деди.

Олим ўз фаҳм-фаросати ила илм олувчининг тоқат даражаси ва закийлик ила илмни олишга унинг ҳақдорлигини билиши ёки ақли камлиги боис қувваи ҳофизаси заифлигига эътибор бериши керак. Бу олим учун роҳат, илм олувчи учун фойдалидир. Собит Анас ибн Моликдан келтирган ривоятда Расулуллоҳ алайҳисса-лом: «Аллоҳ таолонинг шундай бандалари борки, улар инсонларни фаросати билан танийдилар», дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Мен кўрмаган нарсамни билмасам кўрган нарсамни ҳам билмабман», деди. Абдуллоҳ ибн Зубайр айтади: «Ким кўзи билан кўрмаганини фикрлаб кўра олмаса, яхшилик билан яшай олмайди». Ибн Румий деди:

Зийрак киши фикрининг аввалидаёқ
Ғойиб нарса ортидаги ишнинг охирин билар.
Иқтидор эгаси закий қалбли, заковатда тенги йўқ,
Одамлар ҳайрат ва изтиробда бўлсалар ҳам,
У назарин қаратмайди ва англамайди.

Агар олим киши илм олувчиларга мана шу тариқа эътибор бериб, уларга кифоя этадиган илм миқдорини билса, илм беришда қийналмайди ва илм олувчи ҳам ноумид бўлмайди. Агар илм олувчиларга эътибор бермаса, унинг ҳоли ва ҳақдорлик даражасини билмаса, илм олувчилар ундан илм олишда қийналади. Чунки илм берувчи талабалари ичида илмга муҳтож зийраклари ва озгина илм ҳам оғирлик қиладиган зеҳни пастлари борлигини билади. Ана шуни инобатга олмаса, илмга чанқоқ талаба илмдан зерикади, зеҳни паст талаба вазифани уддалай олмайди. Кимнинг талабалари зерикиш ва ожизлик тараддудида қолса, уларни ўзига малол олади ва ўзи ҳам малоллик келтиради.

Абдуллоҳ ибн Ваҳб Суфён Ибн Абдуллохдан ривоят қилади: «Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: «Эй илм олувчи, сўзловчининг эшитувчига қараганда малоли камроқдир. Эй Мусо, агар сўзласанг, олдингдагиларни зериктирма. Билгинки, қалбинг идишдир. Бу идишга нимани қуйганингга қара», дедилар. Донишмандлардан бири: «Олимларнинг яхшиси камайтирмайдиган ва зериктирмайдиган кишидир», деган. Олимлардан бири: «Эшитувчига кўпайган ва фаҳмлашга тоқати етмаган ҳар бир илм қалб кўрлигини оширади», деди. Қачонки танадаги қалбларнинг фаҳмлаши кучайса, қулоқлар эшитиши фойдали бўлади.

Абул Ҳасан Мовардийнинг
"Дунё ва дин одоби" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase