close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

4. Таҳорат китоби

1-БОБ.
ТАҲОРАТ ҲАҚИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР ВА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ  «...НАМОЗГА ТУРСАНГИЗ, ЮЗЛАРИНГИЗНИ ВА ҚЎЛЛАРИНГИЗНИ ЧИҒАНОҚЛАРИ ИЛА, БОШЛАРИНГИЗГА МАСҲ ТОРТИБ, ОЁҚЛАРИНГИЗНИ ТЎПИҚЛАРИ ИЛА ЮВИНГЛАР»  ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
Абу Абдуллоҳ айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳо-ратнинг фарзи бир мартадан ювиш эканини баён қилганлар ва ўзлари икки мартадан ҳам, уч мартадан ҳам ювганлар, аммо учтадан зиёда қилмаганлар. Аҳли илмлар бунда исрофга йўл қўйишни ва Набий сол-лаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидан ошириб юборишни кариҳ кўришган».

2-БОБ.
ТАҲОРАТСИЗ НАМОЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ
135. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорати синган ки-шининг намози таҳорат олмагунича қабул қилинмайди», дедилар».
«Ҳазрамавтлик бир киши: «Эй Абу Ҳурайра, таҳорат синиши ни-ма?» деди. «Овозсиз ёки овоз билан чиққан ел», деди».

3-БОБ.
ТАҲОРАТНИНГ ФАЗЛИ ВА ТАҲОРАТ АСАРИДАН ПЕШОНА ВА ОЁҚ-ҚЎЛЛАРИДАН ОППОҚ НУР ТАРАЛИБ ТУРАДИГАНЛАР ҲАҚИДА
136. Нуъайм Мужмирдан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра билан масжид тепасига чиқдим. У таҳорат қилди ва бундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешона ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилади. Си-злардан ким нурини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», деганларини эшитганман».

4-БОБ.
ИККИЛАНИБ ҚОЛСА, ТО ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛМАГУНИЧА ТАҲОРАТ ОЛМАЙДИ
137. Аббод ибн Тамим амакиси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади-ки, у (амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозда ўзида бирор нарса содир бўлгандек туюладиган киши ҳақида шикоят қилибди. Шунда у зот: «То бирор овоз эшитмагунича ёки ҳид сезма-гунича (намоздан) бурилмасин [ёки ўгирилмасин]», дебдилар.

5-БОБ.
ТАҲОРАТНИ ЕНГИЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
138. Бизга Алий ибн Абдуллоҳ сўзлаб берди:
«Суфён Амрдан сўзлаб берди: «Курайб менга Ибн Аббос рози-яллоҳу анҳумодан хабар қилиб, бундай деди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухладилар, хуррак ҳам отди-лар, сўнг намоз ўқидилар» – (Суфён) баъзан: «Ёнбошладилар, ҳатто хуррак ҳам отдилар, сўнг туриб, намоз ўқидилар», ҳам деган – (Алий ибн Абдуллоҳ) «Шунингдек, буни бизга Суфён бир неча маротаба Амр­дан, у Курайбдан, у Ибн Аббосдан сўзлаб берган», дейди. У (Ибн Аббос) айтади: «Бир кеча холам Маймунаникида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда турдилар. Яъни кечанинг бир қисми ўтгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, осиғлиқ тур-ган эски мешдан енгил таҳорат олдилар – Амр енгил қилиб, озайти-риб, деб изоҳларди – у зот туриб, намоз ўқидилар. Мен ҳам у зот таҳорат қилганлари каби таҳорат қилдим. Келиб, у зотнинг чап та-рафларига турдим – Суфён гоҳида: «сўл тарафларига», деб айтарди – у зот мени айлантириб, ўнг тарафларига олдилар ва Аллоҳ хоҳлаганича намоз ўқидилар. Сўнгра ёнбошлаб ётиб ухладилар, хуррак ҳам отди-лар. Кейин муаззин келиб, намоз вақти бўлганини билдирди. У зот у билан бирга намозга турдилар ва таҳорат қилмай, намоз ўқидилар».
(Суфён айтади:) «Биз Амрга: «Одамлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлайдию, қалблари ухламайди», дейи-шади», дедик. Амр: «Мен Убайд ибн Умайрнинг «Анбиёларнинг тушлари ваҳийдир», деб, ортидан «...мен тушимда сени сўяётганим-ни кўрмоқдаман...»ни  ўқиганини эшитганман», деди».

Изоҳ: Ухлаганда таҳорат синмаслиги пайғамбарларга хос нарса. Бу маъно ҳадиснинг ўзида ҳам зикр қилинмоқда. Шунинг учун ҳанафий уламолар «Бир нарсага суяниб ухлаган кишининг суянчиғи олиб ташланганида йиқилгудай бўлса, унинг таҳорати синади», дейишади.

6-БОБ.
ТАҲОРАТНИ МУКАММАЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Таҳоратни мукаммал қилиш – яхшилаб тозалашдир», деган.
139. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотдан қайтаётиб, шиъбга* етиб келганларида тушиб, бавл қилдилар. Сўнгра енгилгина таҳорат қилдилар. Мен у зотга: «Намозгами, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. «Намоз ҳали олдингда», дедилар ва уловга миндилар.
Муздалифага келганларида тушиб, яхшилаб таҳорат қилдилар. Сўн-гра намозга такбир айтилди. У зот шомни ўқидилар. Кейин ҳар бир одам ўз туясини ўзи тушган жойга чўктирди. Сўнг хуфтонга такбир айтилиб, намозни ўқидилар. Иккисининг орасида бошқа намоз ўқимадилар».

* «Шиъб» сўзи аслида икки тоғ орасидаги йўлни, дарани англатади. Бу ерда одатда ҳожилар Арафотдан қайтишда шу ерда тўхтаб ўтишадиган, икки тоғ орасидаги маълум жой назарда тутилган.

7-БОБ.
ЮЗНИ БИР ҲОВУЧ СУВ БИЛАН ИККИ ҚЎЛЛАБ ЮВИШ ҲАҚИДА
140. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши таҳорат қилиб, юзини ювди. Бир ҳовуч сув олиб, у билан оғзини чайди ва бурнига сув олди. Кейин бир ҳовуч сув олиб, уни бундай қилиб – унга иккинчи қўлини ҳам қўшиб, иккаласи билан юзи-ни ювди. Сўнгра бир ҳовуч сув олиб, ўнг қўлини, яна бир ҳовуч сув олиб, чап қўлини ювди. Кейин бошига масҳ тортди. Сўнг бир ҳовуч сув олиб, ўнг оёғига қуйди ва уни ювди. Кейин яна бир ҳовуч сув олиб, у билан оёғини, яъни чап оёғини ювди. Сўнгра: «Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай таҳорат қилганларини кўрган-ман», деди».

8-БОБ.
ҲАР БИР ҲОЛАТДА ВА ЖИМОЪ ОЛДИДАН ТАСМИЯ* АЙТИШ ҲАҚИДА
141. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилганида «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана»,* деса ва иккови-нинг ўртасида фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга (шайтон) за-рар етказа олмайди», дедилар».

* «Тасмия» – «Бисмиллаҳ», «Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар», «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» ка-би ибораларни айтиш.
* Дуонинг таржимаси: «Аллоҳ номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четлат ва шайтонни ҳам бизга ризқ қилиб берадиганингдан четда қил».
 
9-БОБ.
ХАЛО ОЛДИДАН НИМА ДЕЙИШ ҲАҚИДА
142. Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирганларида: «Ал-лоҳумма инни аъузу бика минал-хубуси вал-хобаиси»,* дер эдилар».
* Дуонинг таржимаси: «Аллоҳим, эркак ва урғочи нопок жинлардан паноҳ беришингни Сендан сўрайман».

10-БОБ.
ХАЛОНИНГ ОЛДИГА СУВ ҚЎЙИШ ҲАҚИДА
143. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирдилар. Мен у зот учун таҳорат суви (келтириб) қўйдим. У зот: «Буни ким қўйди?» дедилар. Хабар берилгач: «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қил», дедилар».

11-БОБ.
ҚАЗОИ ҲОЖАТ ЁКИ БАВЛ ҚИЛГАНДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИЛМАЙДИ.
ДЕВОР ЁКИ ШУНГА ЎХШАШ БИНО ИЧИДА БЎЛСА, МУСТАСНО
144. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга орқасини ҳам қилма-син. Шарққа ёки ғарбга қаранглар», дедилар».

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «шарқ» ва «ғарб» дея ўзлари турган минтақага нисбатан айтганлар.
Иловага қаранг.

12-БОБ.
ИККИ ҒИШТ УСТИДА ҚАЗОИ ҲОЖАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
145. Восеъ ибн Ҳаббондан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Одамлар: «Қазои ҳожат-га ўтирганингда қиблага ҳам, Байтул Мақдисга ҳам юзланмагин», дей-ишади», дер эди.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Бир куни уйимизнинг то-мига чиққан эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қазои ҳожат вақтида икки ғишт устида Байтул Мақдисга юзланган ҳолда кўрдим», деди.
(У менга) «Балки, сен ҳам сони билан (қорнини ёпиштириб) намоз ўқийдиганлардан (яъни суннатни билмайдиганлардан) бўлсанг керак?» деди. «Аллоҳ ҳаққи, билмайман», дедим».
Молик: «У киши ердан кўтарилмай намоз ўқийдиган, ерга ёпишиб сажда қиладиганни назарда тутган», дейди».

13-БОБ.
АЁЛЛАРНИНГ ОЧИҚ ХАЛОГА ЧИҚИШИ ҲАҚИДА
146. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари қазои ҳожат учун тунда маносиъга* чиқишарди. У баланд ва кенг жойдир. Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Аёлларингизни парда ортига олинг», дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса буни қилмас эди-лар. Кечаларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Савда бинти Замъа оқшом вақти ташқарига чиқди. У бўйи узун аёл эди. Умар ҳижоб (ҳақида оят) тушишини қаттиқ истага-нидан унга: «Ҳой Савда, биз сени таниб бўлдик!» деб бақирди. Кейин Аллоҳ ҳижоб оятини нозил қилди».
* «Маносиъ» деб аслида баланд ва кенг жойга айтилади. Бу ерда эса ўша даврда Мадина шаҳри ташқарисидаги қазои ҳожат учун чиқиладиган махсус кенглик назарда тутилган.

147. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (аёлларга:) «Қазои ҳожат учун чиқишингизга изн берилди», дедилар».
Ҳишом: «Яъни очиқ халога», деган.

14-БОБ.
УЙЛАРДА ҚАЗОИ ҲОЖАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
148. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир юмушим юзасидан Ҳафсанинг уйининг томига чиққан эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиблага орқаларини ўги-риб, Шомга юзланган ҳолда қазои ҳожат қилаётганларини кўрдим».
Иловага қаранг.

14-БОБ (ТАКРОРИЙ)
149. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Бир куни уйимизнинг томига чиққан эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки ғишт устида Байтул Мақдисга юзланиб ўтирганларини кўрдим».

15-БОБ.
СУВ БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИШ ҲАҚИДА
150. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиқсалар, мен ва бир бола ўзимиз билан идовада* сув олиб келар эдик, у билан истинжо қилар эдилар».

* Идова – теридан қилинган обдаста.

16-БОБ.
ТАҲОРАТ УЧУН ЎЗИ БИЛАН СУВ ОЛИБ ЮРИШ ҲАҚИДА
Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Ичингизда икки кавуш, таҳорат суви ва ёстиқ эгаси йўқми?!» деган.

Изоҳ: Бу ерда мазкур нарсаларни кўтариб юрувчи саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу назарда тутилмоқда

151. Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиқсалар, мен ва орамиздан бир бола идовада сув билан у зотнинг орқаларидан борар эдик».

17-БОБ.
ИСТИНЖО УЧУН СУВ БИЛАН БИРГА АНАЗА* КЎТАРИБ КЕЛИШ ҲАҚИДА

* Аназа – учига темир қопланган, сутра вазифасини ўтовчи таёқ (ҳасса).

152. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирганларида, мен ва бир бола ўзимиз билан идовада сув ва аназа олиб борар эдик. У зот сув билан истинжо қилар эдилар».
Аназа – учига темир қопланган ҳасса.

18-БОБ.
ЎНГ ҚЎЛ БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИШДАН ҚАЙТАРИЛГАНИ ҲАҚИДА

153. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз (ичимлик) ичса, идиш ичига нафас чиқармасин, халога борганида закарини ўнг қўли билан ушламасин ва ўнг қўли билан истинжо қилмасин», дедилар».

19-БОБ.
БАВЛ ҚИЛГАНДА ЗАКАРИНИ ЎНГ ҚЎЛИ БИЛАН УШЛАМАЙДИ
154. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз бавл қилса, закарини ҳаргиз ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан ист-инжо қилмасин ва идиш ичига нафас чиқармасин», дедилар».

20-БОБ.
ТОШ БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИШ ҲАҚИДА
155. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатлари учун чиққан эдилар, ортларидан бордим. Одатда у зот ортларига қарамас эдилар. У зотга яқинлашган эдим: «Менга тош қидир, у билан тозаланаман [ёки шунга ўхшаш гап айтдилар], суяк ёки тезак олиб келма», дедилар. Кийимимнинг этагида тошлар олиб келиб, ёнларига қўйдим ва орқамга қараб олдим. У зот қазои ҳожат қилиб бўлиб, улар билан артдилар».

21-БОБ.
ТЕЗАК БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИНМАЙДИ
156. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қиладиган жойга келиб, учта тош олиб келишимни буюрдилар. Мен иккита тош топдим ва учинчисини қидирган эдим, топа олмадим. Сўнг бир тезак топиб олиб, уларни у зотга келтирдим. Шунда у зот икки тошни олдилар, те-закни эса отиб юбордилар ва: «Бу чиқинди», дедилар».

22-БОБ.
БИР МАРТАДАН ЮВИБ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
157. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мартадан ювиб таҳорат қилдилар».

23-БОБ.
ИККИ МАРТАДАН ЮВИБ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
158. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки мартадан ювиб таҳорат қилдилар».

24-БОБ.
УЧ МАРТАДАН ЮВИБ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
159. Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳум-рон қуйидагиларни кўрганини хабар қилади:
«Усмон ибн Аффон идишда сув келтиришни сўради. Кейин икки қўлига уч марта сув қуйиб, уларни ювди. Сўнг ўнг қўлини идишга со-либ, оғзини чайди ва бурнига сув олди. Кейин юзини уч марта ва икки қўлини тирсаклари билан уч марта ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин икки оёғини тўпиғигача уч марта ювди ва бундай деди: «Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шу таҳоратим каби таҳорат қилса, кейин икки ракат намоз ўқиса-ю, унда ўзи билан ўзи гаплашмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар».

160. Урва Ҳумрондан ривоят қилиб айтади:
«Усмон розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб бўлгач: «Сизларга бир ҳа-дис айтиб берайми? Агар бир оят бўлмаганида, сизларга уни айтмас эдим. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Киши таҳорати-ни гўзал ҳолда адо этса ва намоз ўқиса, унинг бу билан (кейинги) намоз ўртасидаги гуноҳлари намоз ўқигунича мағфират қилиб юборилади», деяётганларини эшитганман», деди».
Урва айтади: «Биз нозил қилган очиқ-ойдин оятларни ва ҳидо-ятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркит-ганлар, албатта, ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайди ва уларни бар-ча лаънатловчилар лаънатлайди»  ояти.

25-БОБ.
ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИБ ҚОҚИШ ҲАҚИДА
Буни Усмон, Абдуллоҳ ибн Зайд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳум Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан зикр қилишган.
161. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилса, бурунга сув олиб қоқсин, ким истижмор* қилса, тоқ қилсин», дедилар».

* Истижмор – ҳожатда тош билан тозаланиш.

26-БОБ.
ИСТИЖМОРНИ ТОҚ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
162. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин. Ким истижмор қилса, тоқ қилсин. Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини таҳорат сувига солишдан олдин уни ювиб олсин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайди», дедилар».

27-БОБ.
ИККИ ОЁҚНИ ЮВИШ ҲАМДА ОЁҚЛАРГА МАСҲ ТОРТМАСЛИК ҲАҚИДА
163. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Сафарларимизнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ортда қолдилар. Кейин бизга етиб олдилар. Биз асрни кечикти-риб қўйган эдик. Биз таҳорат қилиб, оёқларимизни масҳ торт(гандек юв)аётган эдик. Шунда у зот бор овозлари билан: «Товонларнинг ҳолига дўзахдан вой бўлсин!» деб икки ёки уч марта нидо қилдилар».

Иловага қаранг.

28-БОБ.
ТАҲОРАТДА ОҒИЗ ЧАЙИШ ҲАҚИДА
Буни Ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳум Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтишган.
164. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси Ҳумрондан ривоят қилинадики, у қуйидагиларни кўрганини айтган:
«Усмон розияллоҳу анҳу таҳоратга сув сўради. Кейин идишидан икки қўлига сув қуйиб, уларни уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини таҳорат сувига солиб, оғзини чайди ва бурнига сув олиб, қоқиб ташла-ди. Сўнг юзини уч марта ва икки қўлини тирсаклари билан уч марта ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин ҳар оёқни тўпиқлари билан уч мартадан ювди. Сўнгра бундай деди: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу таҳоратим каби таҳорат қилганларини кўрганман. У зот: «Ким шу таҳоратим каби таҳорат қилса, кейин икки ракат намоз ўқиса-ю, унда ўзи билан ўзи гаплашмаса, Аллоҳ унинг ўтган гуноҳларини мағфират қилади», деганлар».

29-БОБ.
ТОВОННИ ЮВИШ ҲАҚИДА
Ибн Сирин таҳорат қилганида узукнинг ўрнини ювар эди.
165. Муҳаммад ибн Зиёд сўзлаб берди:
«Таҳоратхонада одамлар таҳорат қилаётган эди. Абу Ҳурайра рози-яллоҳу анҳунинг олдимиздан ўтаётиб, бундай деганини эшитдим: «Таҳоратни мукаммал қилинглар, чунки Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Товонларнинг ҳолига дўзахдан вой бўлсин!» деганлар».

30-БОБ.
КАВУШДАГИ ОЁҚЛАРНИ ЮВИШ ВА КАВУШГА МАСҲ ТОРТМАСЛИК ҲАҚИДА

166. Убайд ибн Журайждан ривоят қилинади:
«У Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога: «Эй Абу Абдур-раҳмон, тўрт нарсани қилаётганингизни кўрдим. Асҳобларингиздан ҳеч бирининг уларни қилаётганини кўрмаганман», деди. У киши: «Улар нима экан, эй Ибн Журайж?» деди. «Рукнлардан фақат икки яманий рукнни силаётганингизни кўрдим. Сибтийя кавушларни* кий-ганингизни кўрдим. Сариқ ранг билан (кийим ва соч-соқолингизни) бўяганингизни кўрдим. Маккада эканингизда одамлар ҳилолни кўриб, талбия* айтишганида ҳам то тарвия куни бўлмагунча талбия айтмага-нингизни кўрдим», деди.
Абдуллоҳ бундай деди: «Рукнларга келсак, мен Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг фақат мана шу икки рукнни силаганла-рини кўрганман. Сибтийя кавушлар бўлса, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жунсиз кавуш кийганларини ва унда таҳорат қилганларини кўрганман. Шу боис уни кийишни яхши кўраман. Сариқ рангга келсак, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у би-лан бўяганларини кўрганман. Шунинг учун у билан бўянишни яхши кўраман. Талбияга келсак, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг то уловлари қўзғалмагунча талбия айтганларини кўрмаган-ман», деди».

Изоҳ: «Рукн» деб Каъбанинг бурчакларига айтилади. «Икки яманий рукн» деганда Каъбанинг Яман тарафидаги бурчаги билан Ҳажарул асвад ўрнатилган бурчаги назарда тутилган.
* «Сибтийя кавуш» –- молнинг ошланган терисидан қилинган кавуш. «Сибтийя» сўзи аслида «жунсиз», «қирилган» деган маъноларни англатади.
* «Талбия айтиш» – ҳаж ёки умрада «Лаббайка Аллоҳумма»ни айтиш.

31-БОБ.
ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛДА ЎНГДАН БОШЛАШ ҲАҚИДА
167. Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларини ювиш хусусида (ғассол) аёлларга: «Ўнг тарафидан ва таҳоратда ювиладиган жой-ларидан бошланглар», дедилар».

168. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пойабзал кийишда, соч-соқол тарашлашда, таҳоратда – барча-барча ишларида ўнг томондан бошлашни ёқтирар эдилар».

32- БОБ.
НАМОЗ ВАҚТИ ЯҚИНЛАШГАНДА ТАҲОРАТ СУВИ ҚИДИРИШ ҲАҚИДА
Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Бомдод вақти кирди, сув қидирилди-ю, топилмади. Шунда та-яммум (ояти) нозил бўлди».
169. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аср намози яқинлашганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламни кўрдим. Одамлар таҳорат суви қидириб, топа олишмади. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви келти-рилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам идиш ичига қўлларини солдилар ва одамларни ундан таҳорат қилишга буюрдилар. Мен сув-нинг у зотнинг бармоқлари остидан отилиб чиқаётганини кўрдим. Ниҳоят охирги одамгача таҳорат қилиб олди».

33-БОБ.
ИНСОН СОЧИ ЮВИЛАДИГАН СУВ ҲАҚИДА
Ато сочдан ип ва арқон қилишнинг зарари йўқ, деб биларди.
Итларнинг нишхўрди ва уларнинг масжидни кесиб ўтиши.
Зуҳрий: «Агар (ит) идишдан сув ичса ва бундан бошқа таҳорат суви бўлмаса, унда таҳорат қилса бўлади», деган.
Суфён бундай деган: «Бу фиқҳнинг айни ўзи. Аллоҳ таоло: «...сув топа олмасангиз, таяммум қилинг...»  дейди, бу ҳам сув. Аммо кўн-гилда ундан бироз шубҳа бор. У билан таҳорат олади, таяммум ҳам қилади».

170. Ибн Сириндан ривоят қилинади:
«Мен Абийдага: «Бизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг со-чларидан бор, уни Анас орқали ёки у кишининг оиласи орқали олганмиз», дедим. Шунда у: «Менда у зотнинг бир тола сочларининг бўлиши мен учун дунё ва ундаги бор нарсадан севимлироқдир», деди».

171. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини қирдирганла-рида у зотнинг сочларидан олган биринчи киши Абу Толҳа бўлди».

33-БОБ. (ТАКРОРИЙ)
ИТ БИРОРТАНГИЗНИНГ ИДИШИДАН СУВ ИЧСА, ИДИШНИ ЕТТИ МАРТА ЮВСИН
172. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ит бирортангизнинг идишидан сув ичса, идишни етти марта ювсин», дедилар».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра ҳам итдан қолган нарса нажосатдир. Аммо у ялаган идиш уч марта ювиш билан тозаланади. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ит ялаган идиш уч марта ювилади», деган сўзлари далил бўлади (Дорақутний ва Ибн Адий ривояти).

173. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ташналикдан нам тупроқни ялаётган итни кўриб қолди. Шунда у одам маҳсиси-га сув олиб, унга бера бошлади, ниҳоят уни қондирди. Шунда Аллоҳ ундан рози бўлди ва жаннатга киритди», дедилар».

174. Ҳамза ибн Абдуллоҳ отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида итлар масжидга кириб-чиқиб, бавл қилиб юрарди, бироқ бунинг сабабидан ҳеч нарса сепишмас эди».

175. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эдим, у зот: «Агар ўргатилган итингни (овга) қўйиб юборсанг-у, (у ўлжани) ўлдирса, еявер. Агар (ундан) еган бўлса, сен ема, чунки уни ўзи учун тутган бўлади», дедилар. «Итимни қўйиб юборсам-у, кейин унинг ёнида бошқа бир итни кўрсам-чи?» дедим. «У ҳолда емагин, чунки сен тасмияни фақат ўз итингга айтгансан, бошқа итга тасмия айтма-гансан», дедилар».

34-БОБ.
«ИККИ МАХРАЖ – ОЛД ВА ОРҚА АЪЗОДАН(ЧИҚҚАН НАРСАДАН)ГИНА ТАҲОРАТ ҚИЛИНАДИ», ДЕГАНЛАР ҲАМДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ «...ЁХУД СИЗЛАРДАН БИРИНГИЗ ҲОЖАТДАН КЕЛСА ...»  ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
Ато орқасидан қурт ёки закаридан битга ўхшаш нарса чиққан киши ҳақида: «Қайта таҳорат қилади», деган.
Жобир ибн Абдуллоҳ: «Агар намозда кулиб юборса, намозни қайта ўқийдию, таҳоратни қайтармайди», деган.
Ҳасан: «Агар сочини ва тирноғини олса ёки маҳсисини ечса, таҳорат қилиши лозим эмас», деб айтган.
Абу Ҳурайра: «Фақатгина ҳадасдан* таҳорат қилинади», деган.
Жобирдан нақл қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зотурриқоъ ғазотида бўлганларида бир кишига камон ўқи тегиб, ундан кўп қон кетди. Шунда у рукуъ ва сажда қилиб, намозида давом этавер-ди.
Ҳасан айтади: «Мусулмонлар жароҳатлари билан ҳам намоз ўқиб келишган».
Товус, Муҳаммад ибн Алий, Ато ҳамда Ҳижоз аҳли: «Қон сабабли таҳорат йўқ», дейишган.
Ибн Умар юзидаги ҳуснбузарни сиққан эди, ундан қон чиқди, бироқ у таҳорат қилмади.
Ибн Абу Авфо қон туфлаб, намозида давом этаверган.
Ибн Умар ва Ҳасан қон олдирган киши ҳақида: «Унга фақат қон олдирган жойларини ювиш лозим бўлади», дейишган.
* Ҳадас – таҳоратсизлик, таҳоратни кетказувчи сабаб.

176. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики банда таҳорати-ни синдирмай, масжидда намозни кутар экан, у намоздадир», деганлар». Шунда бир ажамий одам: «Таҳорат синиши нима, эй Абу Ҳурайра?» деди. У киши: «Овоз», дедилар». Яъни: овоз билан чиққан ел.

177. Аббод ибн Тамим амакиси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То бирор овоз эшитмагунича ёки бирор ҳид сезмагунича (намоздан) ўгирилиб чиқмасин», деганлар».

178. Алий розияллоҳу анҳу айтади:
«Кўп мазийлик киши эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламдан сўрашга уялиб, Миқдод ибн Асвадга буюрдим ва у сўради. Шунда у зот: «Унда таҳорат (лозим)», дедилар».

179. Зайд ибн Холид хабар қилади:
«Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан: «Айтинг-чи, жимоъ қилса-ю, маний тўкмаса, (нима қилади)?» деб сўраган эдим, Усмон: «Намозга таҳорат қилганидек таҳорат қилади ва закарини ювади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деди.
Мен бу ҳақда Алий, Зубайр, Толҳа ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумдан ҳам сўрадим, улар ҳам шунга буюришди».

180. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бир кишига одам юбордилар. У бошидан сув томиб турган ҳолда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сени шошириб қўйибмиз шекилли?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам: «Шоширилсанг ёки жимоъда маний тўкмасанг, сенга таҳорат лозим», дедилар».

Изоҳ: Ушбу бобда келган хабарларда фақат икки аъзодан чиққан нарсалар сабаблигина таҳорат лозим бўлиши зикр қилинган. Лекин ҳанафий мазҳабига кўра, икки аъзодан бошқа жойдан чиққан нажосатлар – қон, йиринг, қусқилардан ҳам, шунингдек, намозда овоз чиқариб кулганда ҳам таҳорат кетади. Кўплаб саҳоба ва тобеъинлар мана шу сўзни олишган. Мисол учун ашараи мубашшара (жан-нат билан башоратланган ўн саҳоба), Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Зайд ибн Собит, Абу Мусо Ашъарий, Абу Дардо, Савбон розияллоҳу анҳум, Иброҳим Нахаий ва Қатода раҳимаҳум-аллоҳни келтириш мумкин.
Шу ўринда умумий бир қоидани эслатиб ўтмоқчимиз. Бу ва бунга ўхшаш масалалардаги тафовут мазҳаблар орасидаги табиий хилма-хиллик ҳисобланади. Бу ихтилоф Аллоҳ таолонинг Ўзи ирода қилган ва уммат учун раҳмат бўлган ихтилофдир. Бундай масалаларнинг тафсилоти билан фиқҳ ки-тоблари орқали батафсил танишиш мумкин.
Юқоридаги ҳадисларда жимоъ инзолсиз бўлса (маний тўкилмаса), ғусл вожиб бўлмаслиги айтилган. Бу ҳукм кейин насх қилинган. Ислом уммати жимоъда инзол бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ғусл вожиб бўлишига иттифоқ қилган. Тўғри, ғусл фақат инзол билан вожиб бўлади, деган бир гуруҳ саҳобалар ҳам бўлган, аммо кейинчалик улар ҳам ўз фикрларидан қайтишган ва ижмоъ собит бўлган.

35-БОБ.
ТАҲОРАТДА ШЕРИГИГА СУВ ҚУЙИБ ТУРИШ ҲАҚИДА

181. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотдан қайтишда шиъб* томонга юрдилар. Кейин қазои ҳожат қилдилар».
Усома ибн Зайд айтади: «Сўнгра мен у зотга сув қуйиб бериб тур-дим, таҳорат қилдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, намоз ўқийсизми?» дедим. Шунда у зот: «Намозгоҳ ҳали олдинда», дедилар».

* «Шиъб» сўзининг изоҳи 139-ҳадисда келган.

182. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга са-фарда эди. У зот қазои ҳожатга бордилар. Кейин Муғийра сув қуйиб турди, у зот таҳорат қилдилар: юзларини ҳамда икки қўлларини ювди-лар, бошларига масҳ тортдилар ва маҳсиларига масҳ тортдилар».

36-БОБ.
ТАҲОРАТ СИНГАНИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА БОШҚАЛАР ҲАҚИДА
Мансур Иброҳимдан нақл қилади: «Ҳаммомда қироат қилишнинг ва таҳоратсиз ҳолда хат ёзишнинг зарари йўқ».
Ҳаммод Иброҳимдан нақл қилади: «Агар уларнинг (ҳаммомдагиларнинг) изори бўлса, салом бер, бўлмаса салом берма».

183. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Бир кеча у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Маймунаникида тунаб қолган экан. У унинг холаси эди».
(Ибн Аббос айтади:) «Мен ёстиқнинг энига ёнбошладим, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан аҳллари унинг бўйига ён-бошладилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухладилар. Ниҳоят, кеча яримлаганида ёки ундан бироз олдин ёки бироз кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғондилар ва ўтириб, қўлла-ри билан юз-кўзларидан уйқуни кетказдилар. Кейин Оли Имрон сура-сининг охирги ўн оятини ўқидилар. Кейин туриб, осиғлиқ турган эски мешдан таҳорат олдилар ва таҳоратларини гўзал адо қилдилар. Кейин намоз ўқишга турдилар. Мен ҳам туриб, у зот қилганларидек қилдим. Сўнг бориб, ёнларига турдим. Шунда ўнг қўлларини бошимга қўйди-лар ва ўнг қулоғимдан ушлаб қўйдилар (яъни ўнг томонга тур, деган маънода). Сўнг икки ракат, кейин икки ракат, кейин икки ракат, кейин икки ракат, кейин икки ракат, кейин яна икки ракат намоз ўқидилар, сўнг витр ўқидилар. Кейин муаззин келгунча ёнбошлаб ётдилар. Шундан сўнг туриб, енгилгина икки ракат намоз ўқидилар. Сўнгра чиқиб, бомдод намозини ўқидилар».

ОҒИР БЕҲУШЛИКДАН БОШҚАСИДА ТАҲОРАТ ҚИЛМАСЛИК ҲАҚИДА
184. Фотима бувиси Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«Мен қуёш тутилганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оишанинг олдига бордим. Қарасам, одамлар тик туриб намоз ўқишаётган экан. У ҳам тик туриб намоз ўқиётган эди. Шунда мен: «Одамларга нима бўлди?» дедим. У қўли билан осмонга ишора қилди ва «Субҳаналлоҳ», деди. «Бу бирор аломатми?» дедим. У «Ҳа» дегандай ишора қилди. Кейин мен ҳам турдим. Ниҳоят, мени бироз беҳушлик босди, кейин бошимдан сув қуя бошладим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўгирилгач, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнгра бундай дедилар: «Ушбу ўрнимда илгари кўрмаган барча нарсаларимни кўрдим, ҳатто жаннату дўзахни ҳам. Менга ваҳий қилиндики, сизлар қабрларингизда Масиҳ Дажжол имтиҳони каби [ёки «шунга яқин», Асмо қайси бирини айт-ганини билмайман] имтиҳон қилинасиз. Бирингиз келтирилиб, (ун-га) «Бу киши ҳақида нима биласан?» дейилади. Иймонли одам [ёки «аниқ ишонувчи одам», Асмо қайси бирини айтганини билмайман]: «У Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддир. У бизга очиқ-ойдин ҳуж-жатлар ва ҳидоят келтирган, унга ижобат қилганмиз, иймон кел-тирганмиз ва эргашганмиз», дейди. (Шунда) «Солиҳ ҳолда ухлай-вер, аниқ иймон келтирувчи эканингни билар эдик», дейилади. Аммо мунофиқ [ёки «шубҳаланувчи киши», Асмо қайси бирини айтганини билмайман] эса: «Билмайман, одамларнинг бир нима дейишаётганини эшитиб, ўшани айтганман», дейди».

38-БОБ.
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ «...БОШЛАРИНГИЗГА МАСҲ ТОРТИБ...»  ДЕГАН СЎЗИГА БИНОАН БОШНИНГ ҲАММАСИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА
Ибн Мусайяб: «Аёл киши (масҳ вожиблигида) эркак киши даражасидадир: бошига тўла масҳ тортади», деган.
Моликдан: «Бошнинг бир қисмига масҳ тортса ҳам етарлими?» деб сўралган эди, у Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисини ҳужжат қилиб кел-тирди.

185. Амр ибн Яҳё Мазинийнинг отасидан ривоят қилинади:
«Бир киши Абдуллоҳ ибн Зайдга – у Амр ибн Яҳёнинг бобоси –  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай таҳорат қили-шларини менга кўрсатиб бера оласанми?» деди.
Абдуллоҳ ибн Зайд: «Ҳа!» деди-да, сув келтиришни сўради. Сувни икки қўлига қуйди ва қўлини икки марта ювди. Кейин уч марта оғиз чайиб, бурун қоқди. Сўнг юзини уч марта ювди. Кейин икки қўлини тирсаклари билан икки мартадан ювди. Сўнгра икки қўли билан боши-га масҳ тортди. Қўлларини олдидан орқага, орқадан олдига қараб юрғизди: бошининг олд томонидан бошлаб, энсасигача олиб борди-да, кейин уларни бошлаган жойига қайтарди. Сўнгра икки оёғини ювди».

39-БОБ.
ИККИ ОЁҚНИ ТЎПИҚЛАРИ БИЛАН ЮВИШ ҲАҚИДА
186. Амр ўз отасидан ривоят қилади:
«Амр ибн Абу Ҳасаннинг Абдуллоҳ ибн Зайддан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари ҳақида сўраганига гувоҳ бўлдим. Шунда у бир мис идишда сув келтиришни сўради. Кейин уларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари каби таҳорат қилиб берди: мис идишдан қўлига сув қуйиб, икки қўлини уч марта ювди. Кейин идишга қўлини солиб, уч ҳовуч сув билан оғзини чайиб, бурнига сув олиб қоқди. Сўнгра қўлини солиб, юзини уч марта ювди. Кейин икки қўлини тирсаклари билан икки мартадан ювди. Кейин қўлини солиб, бошига масҳ тортди: қўлларини олдидан орқага, орқадан олдига қараб бир марта юрғизди. Сўнгра икки оёғини тўпиқлари билан ювди».

40-БОБ.
ОДАМЛАРНИНГ ТАҲОРАТ СУВИДАН ОРТГАНИНИ ИШЛАТИШИ ҲАҚИДА
Жарир ибн Абдуллоҳ ўз аҳлига мисвокидан қолган сувда таҳорат қилишни буюрган.
187. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушнинг авжи қизиғида олдимизга чиқдилар. Таҳоратга сув келтирилди, у зот таҳорат қилди-лар. Кейин одамлар у зотнинг таҳорат сувларидан ортганини олиб, ўзларига сура бошлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни икки ракат ва асрни икки ракат қилиб ўқидилар. У кишининг олдила-рида бир аназа* бор эди».

188. Абу Мусо розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жомда* сув келтиришни сўрадилар. Сўнгра унда икки қўлларини ва юзларини ювдилар ҳамда оғизларидаги сувни идиш ичига пуркадилар. Сўнгра икковига*: «Ундан ичинглар ҳамда юзларингиз ва кўкракларингизга сепин-глар», дедилар».

* Сув ичиладиган, косага ўхшаш идиш. Арабларда қадимда «қадаҳ» дейилган.
* Абу Мусо Ашъарий ва Билол ибн Рабоҳа розияллоҳу анҳумога.

189. Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
«Маҳмуд ибн Рабиъ менга айтганки, у ёш болалигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қудуғидан сув олиб, юзига пур-каган эканлар».
Урва Мисвардан ва яна бошқа бир кишидан – уларнинг ҳар бири шеригини тасдиқлайди – нақл қилиб айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилсалар, (одамлар) у зотнинг таҳорат сувла-рини талашиб, урушиб кетай дер эдилар».

40-БОБ (ТАКРОРИЙ)
190. Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳу айтади:
«Холам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, синглимнинг ўғли дардманд», де-ди. Шунда у зот бошимни силадилар ва менга барака сўраб дуо қилди-лар. Кейин таҳорат қилдилар. Мен таҳорат сувларидан ичдим. Сўнгра у зотнинг орқаларига турдим ва икки кураклари ўртасидаги ўтовнинг тугмасига* ўхшаган нубувват муҳрини кўрдим».

* Бу ерда ўтовни маҳкамлаш учун ишлатиладиган тугма назарда тутилмоқда. Бу, албатта, ўша давр урфидан келиб чиққан ҳолда айтилган.

41-БОБ.
БИР ҲОВУЧ БИЛАН ҲАМ ОҒИЗ ЧАЙИШ, ҲАМ БУРУНГА СУВ ОЛИШ ҲАҚИДА
191. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши идишдан қўлларига сув қуйиб, уларни ювди. Кейин бир кафт сув билан (оғзини) ювди [ёки оғзини чайқади] ва бурнига сув олиб қоқди. Буни уч марта қилди. Сўнг икки қўлини тирсаклари билан икки мартадан ювди ва бошига олдидан орқага, орқадан олдига қара-тиб масҳ тортди ва икки оёғини тўпиқлари билан ювди. Сўнгра: «Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари шундай эди», деди».

Изоҳ: Ҳанафий мазҳабида оғизни ва бурунни уч мартадан, алоҳида-алоҳида сув олиб чайиш суннат ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари бошқа ҳа-дисларда шундай ривоят қилинган.

42-БОБ.
БОШГА БИР МАРТА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА
192. Амр ибн Яҳё отасидан ривоят қилади:
«Амр ибн Абу Ҳасаннинг Абдуллоҳ ибн Зайддан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари ҳақида сўраганига гувоҳ бўлдим. Шунда у бир мис идишда сув келтиришни сўради. Сўнг уларга таҳорат қилиб берди – мис идишдан икки қўлига сув қуйиб, уларни уч марта ювди. Кейин идишга қўлини солиб, уч ҳовуч сув билан уч мартадан оғзини чайди ва бурнига сув олиб қоқди. Сўнгра идишга қўлини со-либ, юзини уч марта ювди. Кейин идишга қўлини солиб, икки қўлини тирсаклари билан икки мартадан ювди. Кейин идишга қўлини солиб, бошига масҳ тортди: икки қўлини олдидан орқага, орқадан олдига қараб юрғизди. Сўнгра идишга қўлини солиб, икки оёғини ювди».
Мусонинг бизга айтиб беришича, Вуҳайб (ҳадис ровийларидан би-ри) «Бошига бир марта масҳ тортган», деб ривоят қилган.

43-БОБ.
КИШИНИНГ ЎЗ АЁЛИ БИЛАН БИРГА ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ ВА АЁЛ КИШИНИНГ ТАҲОРАТ СУВИДАН ОРТГАНИ ҲАҚИДА

Умар розияллоҳу анҳу бир насрония аёлнинг уйидан олинган иссиқ сувда таҳорат қилган.
193. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида эркаклар ва аёллар биргаликда таҳорат қилишар эди».

Изоҳ: Ушбу ҳолат Исломнинг илк даврида, ҳали ҳижоб ояти нозил бўлмасидан олдин бўлган.

44-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЎЗ ТАҲОРАТ СУВЛАРИНИ ҲУШИДАН КЕТГАН КИШИ УСТИДАН ҚУЙГАНЛАРИ ҲАҚИДА
194. Жобир розияллоҳу анҳу айтади:
«Касал бўлиб, ўзимни билмай ётганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. Таҳорат қилиб, таҳорат сувларини устимдан қуйдилар. Мен ўзимга келиб: «Эй Аллоҳнинг Ра-сули, мерос кимга тегади? Менга фақат калола* меросхўр бўляпти», дедим. Шунда мерос ояти нозил бўлди».

* «Калола» сўзи ҳақида уламоларимиз анчагина баҳс юритишган. Бизнинг тилимизда «калола» сўзини айнан ифода этадиган ибора йўқ. Шунингдек, араб тилида ҳам бу сўзнинг бошқа муродифи (синоними) йўқ. Одамлар ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан калола ҳақида сўрашганида: «У ҳақда ўз фикримни айтаман, тўғри бўлса – Аллоҳдан, хато бўлса – мендан ва шайтондан, яъни Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг бунга алоқаси йўқ. Калола – зурриёти ва аждоди йўқ одамнинг опа-синглисидир», дедилар. Яъни ўлган пайтида орқасидан бола-чақаси, невара-чеваралари ҳам, ота-она, бобо-момолари ҳам қолмаган, лекин опаси ё синглисигина меросхўр бўлиб қолган одамдан фақат калола, яъни унинг опа-сингиллари мерос оладилар.

45-БОБ.
ТОҒОРАЧА, ЖОМ, ЁҒОЧ ВА ТОШ ИДИШЛАРДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
195. Ҳумайд сўзлаб берди:
«Анас розияллоҳу анҳу: «Намоз вақти бўлди. Уйи яқин кишилар ўз аҳли томон туриб кетди, бир жамоа одам қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тошдан қилинган бир тоғорачада сув келтирилди. Тоғорача у зотнинг кафтларини ёйишларига кичиклик қилди. Кейин одамларнинг ҳаммаси таҳорат қилди», деди. Биз: «Қанча эдинглар?» дедик. У: «Саксондан ортиқ», деди».

196. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жомда сув келтиришни сўрадилар. Унда икки қўлларини ва юзларини ювдилар ҳамда (жомга) оғизларини чайиб ташладилар».

197. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Биз у зотга сариқ мис идишда сув олиб чиқдик. У зот таҳорат қилдилар: юзларини уч марта, қўлларини икки мартадан ювдилар ва бошларига масҳ тортиб, (қўлларини) олдидан орқага ва орқадан олдига қараб юрғизди-лар ҳамда икки оёқларини ювдилар».

198. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб, дардлари кучайга-нида жуфти ҳалолларидан менинг уйимда даволанишга изн сўрадилар. Улар у зотга изн беришди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кишининг – Аббос ва яна бир кишининг ўртасида (уларга осилиб) чиқдилар. У зотнинг оёқлари ер чизарди» – (Ровийлардан бири) Убайдуллоҳ айтади: «Буни Абдуллоҳ ибн Аббосга айтган эдим, «Ўша бошқа киши кимлигини биласанми?» деди. «Йўқ», дедим. «У Алий эди», деди у». – Оиша розияллоҳу анҳо айтар эди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига киргач, дардлари кучайганидан кейин: «Боғичи ечилмаган еттита мешда устимдан сув қуйинглар, шояд, одамларга васият қилсам», дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни жуфти ҳалоллари Ҳафсанинг тоғорачасига ўтирғизишди. Кейин биз у зотнинг устиларидан ўша сувни қуя бошладик. Ниҳоят, бизга «бўлди» деб ишора қила бошладилар. Сўнг одамларнинг олдига чиқдилар».

46-БОБ.
МИС ИДИШДАН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
199. Амр ибн Яҳё отасидан сўзлаб берди:
«Амаким кўп таҳорат қиларди. У Абдуллоҳ ибн Зайдга: «Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай таҳорат қилаётганларини кўрганингни айтиб бер», деди. Шунда у мис идишда сув келтиришни сўради. Икки қўлига сув қуйиб, уларни уч марта ювди. Кейин қўлини идиш ичига солиб, бир ҳовуч сув билан уч марта оғзини чайиб, бурни-га сув олиб қоқди. Сўнгра қўлини солиб, ундан сув ҳовучлаб, уч марта юзини ювди. Кейин икки қўлини тирсаклари билан икки мартадан юв-ди. Сўнгра қўлига сув олиб, бошига масҳ тортди: икки қўлини орқадан олдига, олдидан орқага қараб юрғизди. Кейин икки оёғини ювди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай таҳорат қилаёт-ганларини кўрганман», деди».

200. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишда сув келтиришни сўра-дилар. Ичида озгина суви бор, кенг, саёз жом келтирилди. Кейин у зот бармоқларини унинг ичига солдилар. Мен у зотнинг бармоқлари орасидан отилиб чиқаётган сувга қараб турардим. Кейин мен (ўша сувдан) таҳорат қилганларни етмиш билан саксон нафар ўртасида чамаладим».

47-БОБ.
БИР МУДД (СУВ) БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
201. Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сувда ювинар ёки [ғусл қилар эдилар] ва бир мудд билан таҳорат қилардилар».

Изоҳ: Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғир-ликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда эса 2,040 килограммга тўғри келади. Ҳанафийларга кўра, бир мудд ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 812,5 граммга, жумҳур наздида эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1020 граммга тўғри келади.

48-БОБ.
ИККИ МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА
202. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларига масҳ тортдилар».
Абдуллоҳ ибн Умар отаси Умар розияллоҳу анҳудан бу ҳақда сўра-ганида, у киши: «Ҳа, агар Саъд сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирон нарса айтиб берса, бу ҳақда бошқадан сўрама», деган.

203. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиқдилар. Муғийра идовада сув олиб, у зотнинг ортларидан борди. Ҳожатдан фориғ бўлганларидан сўнг у зотга сув қуйиб берди. У зот таҳорат қил-дилар ва маҳсиларига масҳ тортдилар».

204. Жаъфар ибн Амр ибн Умайя Замрийдан ривоят қилинади:
«Отаси унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсига масҳ тортаётганларини кўрганини айтган».
205. Жаъфар ибн Амр отасидан ривоят қилади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саллаларига* ва икки маҳсиларига масҳ тортаётганларини кўрдим».

* Бошқа ривоятларда саллага масҳ тортиш бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиб бўлинганидан сўнг қилингани айтилган. Кўпчилик уламолар «Бошга масҳ тортмасдан туриб, салланинг ўзига масҳ тортиш жоиз эмас», дейишади.

49-БОБ.
(МАҲСИНИ) ТАҲОРАТЛИ ОЁҚҚА КИЙГАНДА...
206. Урва ибн Муғийра отасидан ривоят қилади:
«Бир сафарда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зотнинг маҳсиларини ечмоқчи бўлиб, эгилдим. Шунда у зот: «Қўявер, чунки мен уни таҳоратли оёққа кийганман», дедилар ва унга масҳ тортдилар».

50-БОБ.
ҚЎЙ ГЎШТИ ВА ТОЛҚОН ЕГАЧ, ТАҲОРАТ ҚИЛМАСЛИК ҲАҚИДА
Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум гўшт егач, таҳорат қилишмаган.

207. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг қўл(гўшт)идан едилар, кейин намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».

208. Жаъфар ибн Амр ибн Умайядан ривоят қилинади:
«Отаси унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўйнинг қўл(гўшт)ини кесиб, еб турганларини, шунда намозга чақириб қолиниб, пичоқни ташлаб, намоз ўқиганларини, таҳорат қилмаганларини кўрганини хабар қилган экан».

51-БОБ.
ТОЛҚОНДАН (СЎНГ) ОҒИЗ ЧАЙИЛАДИ, АММО ТАҲОРАТ ҚИЛИНМАЙДИ

209. Сувайд ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу хабар қилади:
«Мен Хайбар йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиққан эдим. Саҳбога етиб келишганида, – у Хайбарнинг қуйи тарафи – у зот аср ўқидилар. Кейин сафар учун олинган егуликни оп-келтирдилар. Толқондан бошқа нарса келтирилмади. Шунда у зот уни ҳўллашга буюрдилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан едилар, биз ҳам едик. Сўнг у зот шомга турдилар-да, оғиз чайдилар, биз ҳам оғиз чайдик. Кейин намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».

210. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ҳузурида қўйнинг қўл(гўшт)ини едилар. Кейин намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».

52-БОБ.
СУТДАН ОҒИЗ ЧАЙИЛАДИМИ?

211. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар, кейин оғиз чайдилар ва: «Унинг ёғи бор», дедилар».

53-БОБ.
УХЛАШ САБАБЛИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА БИР-ИККИ МУДРОҚ ЁКИ БОШНИ ОСИЛТИРИБ МУДРАШ ТУФАЙЛИ
ТАҲОРАТ ҚИЛИНМАЙДИ, ДЕБ БИЛИШ ҲАҚИДА

212. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Агар бирортангизни намоз ўқиётганида мудроқ тутса, то уйқуси тарқалмагунча ухлаб олсин. Чунки ҳеч бирингиз мудраган ҳолда намоз ўқиганида билмайдики, эҳтимол, истиғфор айтаман деб, ўзини дуоибад қилаётгандир».

213. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизни намозда мудроқ тутса, нима ўқиётганини биладиган бўлгунича ухлаб ол-син», дедилар».

54-БОБ.
ТАҲОРАТ СИНМАСА ҲАМ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
214. Амр ибн Омир Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«У киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз олдидан таҳорат қилар эдилар», деди. «Сизлар нима қилар эдинглар?» дедим. «Модомики синмаса, таҳоратимиз ўтаверарди», деди».

215. Сувайд ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу хабар қилади:
«Хайбар йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқдик. Соҳбага келганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам бизга асрни ўқиб бердилар. Намозни ўқиб бўлгач, егулик опкел-тирдилар. Толқондан бошқа нарса келтирилмади. Едик, ичдик. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шомга турдилар‑да, оғиз чайдилар. Сўнгра бизга шомни ўқиб бердилар, таҳорат қилмадилар».

55-БОБ.
ПЕШОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМАСЛИК КАТТА ГУНОҲЛАРДАН БИРИДИР
216. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина [ёки Макка] чорбоғла-рининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ик-кови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаёт-гани йўқ», дедилар. Кейин: «Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра хур-мо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейилди. «Шояд, булар қурима-гунча [ёки то булар қуригунича] улардан (азоб) енгиллатиб турил-са», дедилар».

56-БОБ.
БАВЛНИ ЮВИШ БОРАСИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР ҲАҚИДА
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр эгаси ҳақида: «У пешоби-дан эҳтиётланмас эди», деганларида, одамдан бошқа нарсанинг пе-шобини зикр қилмаганлар.

217. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиқсалар, сув келтирардим, (пешобни) у билан ювар эдилар».

56-БОБ. (ТАКРОРИЙ)
218. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр олдидан ўтдилар ва: «Бу иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азоблан-ишаётгани йўқ. Уларнинг бири пешобдан эҳтиётланмас эди, бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра ҳўл хурмо новдасини олиб, иккига бўлдилар ва ҳар қабрга биттадан суқиб қўйдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейи-шди. «Шояд, булар қуригунича улардан (азоб) енгиллатиб турил-са», дедилар».
Ибн Мусанна деди: «Вакиъ бизга сўзлаб берди: «Аъмаш бизга айт-ди: «Мужоҳиднинг шунга ўхшаш ҳадисни «Пешобидан эҳтиётланмас эди» деб ривоят қилганини эшитдим».

57-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ВА ОДАМЛАР АЪРОБИЙНИ МАСЖИДДА ПЕШОБИДАН ФОРИҒ БЎЛГУНИЧА ТЕК ҚЎЙИШГАНИ ҲАҚИДА
219. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бавл қилаётган бир аъробийни кўрдилар ва «Уни тек қўйинглар», дедилар. У фориғ бўл-гач, сув келтиришни сўрадилар, сўнг уни (пешобнинг) устидан қуйдилар».

58-БОБ.
МАСЖИДДА ПЕШОБ УСТИДАН СУВ ҚУЙИШ ҲАҚИДА
220. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир аъробий туриб, масжидда бавл қилди. Одамлар унга ёпишиб кетишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Уни тек қўйинглар ва пешобининг устига бир челак [ёки бир катта челак] сув қуйинглар. Ахир осонлаштирувчи этиб юборилгансиз, қийинлаштирувчи қилиб юборилган эмассиз», дедилар».

58-БОБ. (ТАКРОРИЙ)
ПЕШОБНИНГ УСТИДАН СУВ ҚУЯДИ
221. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир аъробий келди-да, масжиднинг четига бавл қилди. Одамлар унга пўписа қила кетишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қайтардилар. У бавл қилиб бўлгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир катта челак сув олиб келишни буюрдилар, сўнг (пешобнинг) устидан қуйиб юборилди».

59-БОБ.
ГЎДАКЛАРНИНГ ПЕШОБИ ҲАҚИДА
222. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир гўдак олиб келинг-ан эди, у зотнинг кийимларига бавл қилиб қўйди. Шунда у зот сув оп-келтириб, унинг устидан қуйдилар».

Иловага қаранг.

223. Умму Қайс бинт Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У ҳали овқатга кирмаган ўғилчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам уни қучоқларига олиб ўтирган эдилар, бирдан кийимларига бавл қилиб юборди. Шунда у зот сув опкелтириб, унинг устига сепдилар, лекин ювмадилар».
Иловага қаранг.

60-БОБ.
ТИК ТУРИБ ВА ЎТИРИБ БАВЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
224. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ахлатхонасига келиб, тик туриб бавл қилдилар. Сўнгра сув опкелтирдилар. Мен у зотга сув олиб келдим, таҳорат қилдилар».

Изоҳ: Аксар уламолар бундай дейишади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зарурат юзасидан тик туриб бавл қилганлар. Масалан, ўтиришга жой топа олмаган бўлишлари мумкин ёки тиззаларини бука олмаганларидан ўтиришга имконлари бўлмаган. Чунки яна бир ривоятда у зот тиз-залари ортидаги жароҳат сабабли шундай қилганлари ҳам айтилган».

61-БОБ.
ҲАМРОҲ ОЛДИДА БАВЛ ҚИЛИШ ВА ДЕВОР БИЛАН ПАНАЛАНИШ ҲАҚИДА
225. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эсимда, мен ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кетаётган эдик. У зот бир қавмнинг девор ортидаги ахлатхонасига бордилар-да, бирин-гиз тургани каби туриб бавл қилдилар. Мен у зотдан четланиб турган эдим, менга ишора қилдилар, келиб, то фориғ бўлгунларича ортларида (пана қилиб) турдим».

62-БОБ.
БИРОР ҚАВМНИНГ АХЛАТХОНАСИ ОЛДИДА БАВЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
226. Абу Воилдан ривоят қилинади:
«Абу Мусо Ашъарий бавл борасида қаттиқ эҳтиёткорлик қилар ва: «Бану Исроилдан бирортасининг кийимига пешоб тегса, ўша жойни кесиб ташларди», дер эди.
Ҳузайфа: «Бас қилса бўларди, ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир қавмнинг ахлатхонасига келиб, тик туриб бавл қилганлар-ку!» деди.

63-БОБ.
ҚОННИ ЮВИШ ҲАҚИДА
227. Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Айтинг-чи, бирортамиз кийимида ҳайз қонини кўрса, нима қилади?» деди. «Уни қиртишлаб ташлайди, кейин сув билан ишқалаб ювиб, устидан сув қуяди ва унда намоз ўқийверади», дедилар».

228. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Фотима бинт Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен истиҳоза (тўхтовсиз ҳайз) кўрадиган аёлман, сира пок бўлмайман, намозни тарк эта-манми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, у то-мир касалидир, ҳайз эмас. Ҳайзинг келганда намозни тарк эт, тўхтаса, ўзингдан қонни ювиб, сўнгра намоз ўқийвер», дедилар».
(Ровийлардан бири) Ҳишом ибн Урва айтади: «Отам: «Сўнгра ўша вақт (янги ҳайз вақти) келгунча ҳар намозга таҳорат қил», деган».

Изоҳ: Бу ривоятда ҳайздан кейин ғусл қилиш зикр қилинмаган. Лекин ушбу ҳадиснинг бошқа ри-воятларида «ғусл қил» деган жумла ҳам келган.

64-БОБ.
МАНИЙНИ ЮВИШ ВА ИШҚАЛАБ ТАШЛАШ ҲАМДА АЁЛ КИШИДАН ТЕККАН НАРСАНИ ЮВИШ ҲАҚИДА
229. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан жанобатни ювар эдим. Кейин у зот кийимларининг ҳўли билан намозга чиқар эдилар».

230. Сулаймон ибн Ясордан ривоят қилинади:
«Мен Оишадан кийимга теккан маний ҳақида сўрадим. Шунда у: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан уни ювиб ташлар эдим. Кейин у зот кийимларида ювишнинг асари – ҳўли билан намозга чиқар эдилар», деди».

65-БОБ.
ЖАНОБАТ ЁКИ УНДАН БОШҚА НАРСАНИ ЮВГАНДА АСАРИ КЕТМАСА...
231. Амр ибн Маймун сўзлаб берди:
«Мен Сулаймон ибн Ясордан жанобат теккан кийим ҳақида сўра-дим. У бундай деди: «Оиша розияллоҳу анҳо: «Мен Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан уни ювиб ташлар эдим. Кейин у зот ювишнинг асари – ҳўли билан намозга чиқар эдилар», деган».

232. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан манийни ювиб ташлар эди ва: «Сўнгра мен унда бир ёки бир нечта ҳўл жойни кўрар эдим» (деган экан)».

66-БОБ.
 ТУЯ, ТУЁҚЛИЛАР ВА ҚЎЙЛАРНИНГ ПЕШОБЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ҚЎРАЛАРИ ҲАҚИДА
Абу Мусо розияллоҳу анҳу ёнида сайҳон ер бўла туриб, до-рулбаридда* тезаклар устида намоз ўқиди ва: «Бу ер ҳам, у ер ҳам ба-рибир», деди.

* Дорулбарид – қадимда шаҳарлараро хат-хабарларни тез етказиш мақсадида йўлларда барпо қилинган махсус қўнимгоҳ, почта бекати.

233. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Укл ёки Урайнадан одамлар келишди. Сўнг Мадинада (ҳавоси мос келмай) касалланиб қолишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни соғин туяларнинг пешоби ва сутидан ичишга буюрдилар, улар жўнаб кетишди. Соғайиб кетишгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чўпонларини ўлдириб, туяларини ҳайдаб кетишди. Бунинг хабари эрта тонгда етиб келди. У зот уларнинг изидан одам юборди-лар. Кун ёйилганда улар олиб келинди. У зот буюрдилар, уларнинг қўл‑оёқлари кесилди, кўзларига мил тортилди. Сўнг ҳаррага* элтиб ташланди. Улар сув сўрашар, аммо сув берилмас эди».
Абу Қилоба айтади: «Чунки улар ўғрилик қилишди, одам ўлди-ришди, иймон келтирганларидан кейин кофир бўлишди ҳамда Аллоҳ ва Унинг Расулига душманлик қилишди».

Изоҳ: Баъзи уламолар ушбу жиноятчиларнинг мазкур суратда қатл қилиниши Аллоҳ ва Расулига душманлик қилганларнинг ҳамда қотилнинг жазоси белгилаб берилган оятлар нозил бўлишидан ол-дин бўлган, дейишади. Баъзилари эса қасос учун шундай қилинган, чунки қотил ўзгани қай тарзда ўлдирган бўлса, ўшандай ўлдирилади, дейишади.
* «Ҳарра» сўзи аслида қотиб қолган лавадан ҳосил бўлган қора тошли жойни англатади. Бу ерда назарда тутилган жой эса шу сифатга эга бўлгани учун шундай номланган. У Мадинанинг ғарбий томонида, шаҳардан ташқарида жойлашган.

234. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қурилишидан олдин қўй қўраларида ҳам намоз ўқир эдилар».

67-БОБ.
ЁҒ ВА СУВГА ТУШГАН НАЖОСАТЛАР ҲАҚИДА
Зуҳрий айтади: «Бирор таъм, ҳид ёки ранг ўзгармаган бўлса, сувга ҳеч нарса бўлмайди».
Ҳаммод айтади: «Ўлимтик патининг зарари йўқ».
Зуҳрий фил ва шу каби ўлган ҳайвонларнинг суяги ҳақида: «Салаф уламолари ичида ўша нарсалардан тароқ тутган, ёғидиш қилиб олган ва бунинг зарари йўқ деб билган одамларни кўрганман», деган.
Ибн Сирин ва Иброҳим: «Фил суягини олди-сотди қилишнинг зара-ри йўқ», дейишган.

235. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўрашди. У зот: «Уни ва атрофини олиб, ташлаб юборин-глар ва ёғингизни еяверинглар», дедилар».

Изоҳ: Бу қоида ёғнинг қотган ҳолатлари учундир. Аммо ёғ суюқ бўлса, унинг ҳукми бошқача бўлади.

236. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўралди. Шунда у зот: «Уни ва атрофини олиб, ташлаб юборин-глар», дедилар».

237. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишига Аллоҳ йўлида етган ҳар бир жароҳат қиёмат куни ўқ санчилгандаги ҳолатида бўлади: қон отилиб туради, ранг қоннинг ранги, ҳид эса мушкнинг ҳиди», дедилар».

68-БОБ.
ТУРҒУН СУВ ҲАҚИДА
238, 239. Абдурраҳмон ибн Ҳурмуз Аъраж сўзлаб берди:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг «Биз олдиндаги охиргилармиз», деяётганларини эшитган экан».
(Абу Ямон) ушбу иснод билан айтади: «Бирортангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилмасин, (чунки) кейин унда ғусл қилиши бор».

69-БОБ.
НАМОЗХОННИНГ УСТИГА АХЛАТ ЁКИ ЎЛИМТИК ТАШЛАНСА, БУНДАН НАМОЗИ БУЗИЛМАЙДИ

Ибн Умар намоз ўқиётганида кийимида қон кўриб қолса, уни ечиб ташлаб, намозида давом этаверарди.
Ибн Мусайяб ва Шаъбий: «Биров кийимида қон ёки жанобат бўлган ҳолда ёки қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиган бўлса ёхуд таяммум қилиб намоз ўқиб, кейин ўша намоз вақтида сув топса, қайта ўқимайди», дейишган.

240. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтнинг олдида намоз ўқиёт-ган эдилар. Абу Жаҳл ва унинг шериклари ўтиришган эди. Шу пайт улар бир-бирларига: «Қайси бирингиз фалончилар сўйган туянинг қоғоноғини* олиб келиб, сажда қилган пайтида Муҳаммаднинг устига ташлайди?» дейишди. Қавмнинг энг бадбахти шошиб туриб, уни олиб келди-да, қараб турди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилганларида, уни у зотнинг устиларига – икки кураклари ўртасига қўйди. Мен эса ҳеч нарсага аралаша олмай, қараб турардим. Қани энди менда ҳимоя кучи бўлса... Улар кулавериб, бир‑бирларига суяниб қо-лишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса саждада эдилар. Бошларини кўтара олмасдилар. Ниҳоят, Фотима келиб, уни устилари-дан олиб, отиб юборди. Шундагина у зот бошларини кўтардилар. Сўн-гра уч марта: «Аллоҳим, Қурайшни Ўзингга солдим!» дедилар. Дуо-ибад қилганлари уларга оғир ботди. Улар бу шаҳарда дуо албатта му-стажоб бўлади, деб билишарди. Сўнгра номма-ном айтдилар: «Ал-лоҳим, Абу Жаҳлни Ўзингга солдим! Утба ибн Рабиъани, Шайба ибн Рабиъани, Валид ибн Утбани, Умайя ибн Халафни, Уқба ибн Абу Муъайтни Ўзингга солдим!» – Еттинчисини ҳам санаганлар, аммо (Абдуллоҳ ибн Масъуд) уни эслаб қолмаган – «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам санаган кишиларнинг ташландиқ қудуқда – Бадр қудуғида ўлиб ётганларини кўрганман».

* Қоғоноқ – урғочи ҳайвоннинг ҳомиласини ўраб турувчи шиллиқ парда.

70-БОБ.
КИЙИМДАГИ ТУПУК, МИШИҚ ВА ШУ КАБИЛАР ҲАҚИДА

Урва Мисвар ва Марвондан ривоят қилиб ушбу ҳадисни зикр этади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбия вақтида чиқдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туфласалар, улардан бирор киши-нинг кафтига тушар ва уни юзига ҳамда баданига суртиб олар эди».

241. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларига туфладилар».

Изоҳ: 405, 417-ҳадисларга қаранг.

71-БОБ.
НАБИЗ ВА МАСТ ҚИЛУВЧИ СУЮҚЛИК БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗ ЭМАС
Буни Ҳасан ва Абул Олия макруҳ санашган.
Ато айтади: «Менга набиз ва сут билан таҳорат қилгандан кўра таяммум қилиш яхшироқ».

242. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маст қилган ҳар бир ичим-лик борки, у ҳаромдир», дедилар».

72-БОБ.
АЁЛ КИШИ ОТАСИНИНГ ЮЗИДАН ҚОННИ ЮВИШИ ҲАҚИДА
Абул Олия: «Оёғимга масҳ тортинглар, чунки у касалдир», деган.
243. Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:
«Одамлар Саҳл ибн Саъд Соъидийдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг жароҳатлари нима билан даволанганини сўраганларини эшитдим. У билан ўртамизда ҳеч ким йўқ эди. У: «Буни мендан кўра яхшироқ биладиган одам қолмади. Алий қалқонида сув келтирар, Фо-тима у зотнинг юзларидаги қонни ювар эди. Кейин бўйрани олиб, куй-дирилди ва у зотнинг жароҳатларига қўйилди», деди».

73-БОБ.
 МИСВОК ҲАҚИДА
Ибн Аббос: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тунаб қолдим. У зот тиш тозаладилар», деган.

244. Абу Бурда отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, қўлларидаги мисвок билан тиш тозалаётган эканлар. Мисвок оғизла-рида, худди қайт қилаётгандек (ўқчиб), «ўъ-ўъ», дер эдилар».

245. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турганларида оғизлари-ни (тишларини) мисвок билан ишқалаб ювар эдилар».

74-БОБ.
МИСВОКНИ ЁШИ КАТТАРОҚҚА БЕРИШ ҲАҚИДА
246. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушимда бир мисвок билан тиш тозалаётган эканман. Олдимга икки киши келди. Улардан бирининг ёши иккинчисиникидан катта эди. Мисвокни кичигига узатган эдим, менга: «Каттасига бер», дейилди. Шунда уни катта-сига бердим», дедилар».

75-БОБ.
ТАҲОРАТ БИЛАН ТУНАШНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА
247. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон ётоғингга келсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сўнгра ўнг ёнинг билан ёт. Кейин: «Аллоҳумма, асламту важҳи илайка, ва фаввазту амри илайка, ва алжаъту зоҳри илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжаъа ва лаа манжа минка илла илайка! Аллоҳумма, аман-ту бикитабикаллазии анзалта, ва бинабиййикаллазии арсалта!» дегин. Агар мана шу кечангда вафот этадиган бўлсанг, фитратда* кетасан. Буларни охирги сўзинг қилгин», дедилар. Мен уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қайтариб ўқиб бердим. «Ал-лоҳим! Нозил қилган Китобингга...» деган жойига келганда, «Расу-лингга», дедим. У зот: «Йўқ, «…ва юборган Набийингга», дедилар».

Изоҳ: Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим, Сендан умид қилган ва қўрққан ҳолда вужудим-ни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот то-пишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Аллоҳим, нозил қилган Китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим».
* Фитрат – соф инсоний табиат, яъни исломий табиат.


Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase