3. Илм китоби
- Якшанба, Дек 24 2023
- 12578 марта кўрилди
1-БОБ.
ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таолонинг сўзи: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илм берилганларни даражаларга кўтарур. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардордир» .
У Зот азза ва жалланинг сўзи: «Роббим, илмимни зиёда қилгин» .
2-БОБ.
СЎЗГА МАШҒУЛЛИГИДА ИЛМДАН СЎРАЛСА, СЎЗИНИ ТАМОМЛАБ, КЕЙИН СЎРОВЧИГА ЖАВОБ БЕРИШ ҲАҚИДА
59. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда одамларга ҳадис айтаётганларида бир аъробий келиб: «Соат (Қиёмат) қачон?» де-ди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларида давом этавер-дилар. Баъзи одамлар: «У зот унинг гапирганини эшитдилар-у, гапини ёқтирмадилар», дейишди, баъзилари эса: «Йўқ, эшитмадилар», дейи-шди. У зот сўзларини тугатгач: «Қиёмат ҳақида сўраган – менимча шундай дедилар – қани?» дедилар. «Мана мен, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. «Қачон омонат зое қилинса, қиёматни кутавер!» дедилар. «Уни зое қилиш қандай бўлади?» деди. «Қачон иш ўз аҳлидан бошқасига топширилса, қиёматни кутавер!» дедилар».
3-БОБ.
ИЛМДА ОВОЗНИ КЎТАРИШ ҲАҚИДА
60. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сафарларимизнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ортда қолдилар. Кейин таҳорат қилаётганимизда етиб келдилар. Намоз бизни шошириб қўйган эди. Оёқларимизни масҳ торт(гандек юв)аётган эдик, шунда у зот бор овозлари билан: «Товонларнинг ҳолига дўзахдан вой бўлсин!» деб икки ёки уч марта нидо қилдилар».
4-БОБ.
ҲАДИС АЙТУВЧИНИНГ «БИЗГА СЎЗЛАБ БЕРДИ» ЁКИ «ХАБАР ҚИЛДИ», «МАЪЛУМ ҚИЛДИ» ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳумайдий бизга деди: «Ибн Уяйнанинг наздида «бизга сўзлаб бер-ди», «бизга хабар қилди», «бизга маълум қилди», «эшитдим» дегани бир маънода бўларди».
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-саллам бизга айтиб бердилар ва у зот рост сўзлайдиган, ўзларига ҳам рост сўзланадиган зотдирлар», деган.
Шақиқ айтади: «Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир калима эшитдим», (дегани) ривоят қилинган.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга икки ҳадис айтиб бердилар», деган.
Абул Олия айтади: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббларидан қилган ривоятларида...» (дегани) ривоят қилинган».
Анас розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан риво-ят қилиб: «Буни у зот Робблари азза ва жалладан ривоят қиладилар...» деган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам-дан ривоят қилиб: «Буни у зот Роббингиз азза ва жалладан ривоят қиладилар...» деган.
61. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарахтлар орасида бир дарахт борки, барги тўкилмайди. Албатта, у мусулмонга ўхшайди. Менга айтинглар-чи, у нима?» дедилар. Одамларнинг хаёли саҳро дарахтларига кетди – Абдуллоҳ деди: «Кўнглимга унинг хурмо дарах-ти экани келдию, аммо уялдим». – Кейин улар: «Эй Аллоҳнинг Расу-ли, айтинг-чи, у нима?» дейишди. У зот: «У хурмодир», дедилар».
5-БОБ.
СУҲБАТДОШЛАРИНИНГ ИЛМЛАРИНИ СИНАШ УЧУН ИМОМНИНГ САВОЛ ТАШЛАШИ ҲАҚИДА
62. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарахтлар орасида бир да-рахт борки, унинг барги тўкилмайди. Албатта, у мусулмонга ўх-шайди. Менга айтинглар-чи, у нима?» дедилар. Одамларнинг хаёли саҳро дарахтларига кетди – Абдуллоҳ деди: «Кўнглимга унинг хурмо дарахти экани келди». – Кейин улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, айтинг-чи, у нима?» дейишди. У зот: «У хурмодир», дедилар».
6-БОБ.
ИЛМ ХУСУСИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР ВА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ «ВА: «РОББИМ, ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛГИН», ДЕБ АЙТ» ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
Муҳаддисга ўқиб бериш ва унинг кўригидан ўтказиш
Ҳасан, Саврий ва Молик олимга ўқиб беришни жоиз, деб билишган. Баъзилар олимга ўқиб бериш масаласида Зимом ибн Саълаба рози-яллоҳу анҳунинг ҳадисини ҳужжат қилишган: «У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ушбу намозларни ўқишимизни сизга Аллоҳ бу-юрдими?» деганида: «Ҳа», деганлар. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва-салламга ўқиб бериш бўлиб, Зимом розияллоҳу анҳу ўз қавмига бориб ушбу сўзни етказганида, улар буни (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламдан деб) қабул қилишган».
Молик тилхатни ҳужжат қилиб келтиради: у одамларга ўқиб бери-лади, шунда улар: «Фалончи бизни гувоҳ қилди», дейишади, ҳолбуки, уларга у шунчаки ўқиб берилган бўлади. Муқрийга ҳам (Қуръон) ўқиб берилади, кейин қори: «Мени фалончи ўқитган», деб айтади.
Ҳасан: «Олимга ўқиб беришнинг зарари йўқ», деган.
Суфён: «Муҳаддисга ўқиб берилганида, «У менга айтиб берди», дейишнинг ҳечқиси йўқ», дейди.
Абу Осимнинг Молик ва Суфёндан шундай ривоят қилаётганини эшитдим: «Олимга ўқиб бериш ва унинг ўқиб бериши баробардир».
Изоҳ: Ўқиб бериш – шогирд муҳаддис устозга китобни сўзма-сўз ўқиб эшиттириши.
Кўрикдан ўтказиш – шогирд китобни муҳаддис устознинг кўригидан ўтказиши.
Муқрий – Қуръон ўқитувчи устоз.
Қори – Қуръон ўқувчи.
63. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда ўтирган эдик. Туя минган бир киши кирди-да, масжидда туясини чўктириб, тушовлади. Кейин уларга: «Қай бирингиз Муҳаммадсиз?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улар орасида суяниб ўтирган эдилар. «Мана бу суяниб ўтирган нуроний киши», дедик. Ҳалиги киши у зотга: «Эй Абдулмутталибнинг ўғли!» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга жавоб бердим-ку», дедилар. Шунда у одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Мен сиздан савол сўрайман ва сўрашда талабчанлик ҳам қиламан, мендан аччиқланманг», деди.
У зот: «Истаганингни сўра», дедилар.
«Сиздан Роббингиз ва сиздан аввалгиларнинг Робби ҳаққи сўрай-ман, сизни одамларнинг барчасига Аллоҳ юбордими?» деди.
У зот: «Ҳа, Аллоҳ ҳаққи», дедилар.
«Сиздан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, бир кеча-кундузда беш вақт намоз ўқишимизни сизга Аллоҳ буюрдими?» деди.
У зот: «Ҳа, Аллоҳ ҳаққи», дедилар.
«Сиздан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, йилнинг мана шу ойида рўза тути-шимизни сизга Аллоҳ буюрдими?» деди.
У зот: «Ҳа, Аллоҳ ҳаққи», дедилар.
«Сиздан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, ушбу закотни бойларимиздан олиб, камбағалларимизга тақсимлаб беришингизни сизга Аллоҳ буюрдими?» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, Аллоҳ ҳаққи», дедилар. Шунда у киши: «Сиз келтирган нарсага иймон келтирдим. Мен ўз қавмимнинг элчисиман. Мен – Бану Саъд ибн Бакрлик Зимом ибн Саълабаман», деди».
7-БОБ.
МУНОВАЛА ҲАМДА ИЛМ АҲЛИНИНГ ИЛМНИ БОШҚА МАМЛАКАТЛАРГА ЁЗИБ ЮБОРИШИ ХУСУСИДА ЗИКР ҚИЛИНГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА
Анас розияллоҳу анҳу: «Усмон мусҳафдан нусхалар кўчириб, улар-ни атрофдаги юртларга юборди», деган.
Абдуллоҳ ибн Умар, Яҳё ибн Саъид ва имом Молик буни жоиз деб билишган.
Баъзи Ҳижоз уламолари «муновала»нинг жоизлигига Набий сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ҳужжат қилиб келтириша-ди. Ўшанда у зот сарийянинг бошлиғига мактуб ёзиб бериб: «Буни фалон-фалон жойга етиб бормагунингча ўқима», деганлар. У ўша жойга етиб боргач, уни одамларга ўқиб берган ва уларни Набий сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларидан бохабар қилган.
Изоҳ: Муновала – шайхнинг ўзи эшитиб қабул қилган «асл»ни ёки «фаръ»ни толиби илмга бериб, «Бу менинг эшитганим» ёки «фалончидан ривоятим» деб, «буни мендан ривоят қилавергин» ёки «буни мендан ривоят қилишингга ижозат бердим» каби сўзлар билан ижозат беришидир. Бунда шайх толибни нусхага эга қилиб қўяди ёки «буни олиб, нусха кўчир ва уни солиштир, сўнг уни менга қай-тар», дейди. Асл – асл нусха, фаръ – аслдан кўчирилган нусха.
64. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мактублари билан бир кишини жўнатиб, уни Баҳрайн ҳукмдорига топширишни буюрдилар. Баҳрайн ҳукмдори Кисрога топширди. (Кисро) уни ўқигач, майдалаб ташлади.
(Ровийлардан бири Ибн Шиҳоб айтади) «Ўйлашимча, Ибн Мусай-яб: «Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни парча-парча бўлиб кетсин, деб дуоибад қилдилар», деган».
65. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мактуб ёздилар [ёки ёзмоқчи бўлдилар]. Шунда у зотга: «Улар муҳрланмаган мактубни ўқишмайди», дейилди. Кейин у зот кумуш узук тутадиган бўлдилар, унинг нақши «Муҳаммадун Расулуллоҳ» эди. Мен унинг оппоқлигини у зотнинг қўлларида кўриб тургандекман».
(Ровийлардан бири Шуъба айтади) «Қатодага: «Унинг нақши «Муҳаммадун Расулуллоҳ» эди», деб ким айтган?» дедим. «Анас», де-ди».
8-БОБ.
МАЖЛИС(АҲЛИ)НИНГ КЕЛИБ ТЎХТАГАН ЖОЙИГА ЎТИРИШ ҲАМДА ДАВРАДАГИ БЎШ ЖОЙНИ КЎРИБ, ЎША ЕРГА БОРИБ ЎТИРИШ ҲАҚИДА
66. Абу Воқид Лайсийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан бирга масжидда ўтирган эдилар. Баногоҳ уч киши кириб келди. Иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди, биттаси эса ке-тиб қолди. У иккови Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг те-паларида туриб қолди. Биттаси даврада бўш жойни кўриб, ўша ерга ўтирди. Наригиси одамларнинг орқа тарафига ўтирди. Учинчиси эса орқасига қайтиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлгач: «Сизларга учаласи ҳақида хабар берайми? Уларнинг бири Аллоҳдан бошпана сўради, Аллоҳ ҳам унга бошпана берди. Наригиси ҳаё қилди, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Бошқаси эса юз ўгир-ди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди», дедилар».
9-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ «(ХАБАР) ЕТКАЗИЛГАН БАЪЗИ ОДАМ ЭШИТУВЧИДАН КЎРА АНГЛОВЧИРОҚДИР» ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА
67. Абу Бакранинг отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларига ўтирдилар. Унинг жиловини [ёки юганини] бир киши ушлаб турди.
«Бугун қайси кун?» дедилар. Биз жим қолдик, ҳатто уни бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйладик.
«Қурбонлик куни эмасми?» дедилар.
«Ҳа, шундай», дедик.
«Бу қайси ой?» дедилар. Биз жим қолдик, ҳатто уни бошқа ном би-лан атасалар керак, деб ўйладик.
«Зулҳижжа эмасми?» дедилар.
«Ҳа, шундай», дедик. У зот дедилар: «Албатта, қонларингиз, мол-ларингиз, шаън-обрўларингиз ораларингизда шу кунингиз, шу ой-ингиз, шу шаҳрингизнинг муқаддаслиги каби муқаддасдир*. Ҳозир бўлганлар ҳозир бўлмаганларга етказсин. Ажаб эмаски, ҳозир бўлган киши буни ўзидан кўра англовчироқ кишига етказ-са».
* Бу ерда «муқаддас» деб ўгирилган сўз матнда «ҳаром» деб келган бўлиб, мусулмон одамнинг қони, моли ва шаъни эҳтиромга сазовор экани ва уларга тажовуз қилиш ҳаром эканини англатади.
10-БОБ.
ИЛМ СЎЗ ВА АМАЛДАН ОЛДИНДИР
Зотан, Аллоҳ таоло: «Билгинки, албатта, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», деган, яъни илмга чақириш билан бошлаган.
«Уламолар анбиёларнинг ворисларидир. Улар илмни мерос қилиб қолдиришган. Ким уни олса, тўлиқ насиба олибди».
«Ким илм талаб қилиб йўлга чиқса, Аллоҳ унга жаннат сари йўлни осон қилиб қўяди».
Аллоҳ жалла зикруҳу айтади: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» .
«Лекин уларга фақат олимларнинг ақли етар» .
«Агар қулоқ осганимизда ёки ақл юритганимизда эди, ловулла-ган олов соҳиблари орасида бўлмаган бўлар эдик», – дерлар» .
«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!»
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, илм фақат таълим олиш биландир».
Абу Зарр розияллоҳу анҳу ўз бўйнига ишора қилиб: «Агар мана бунинг устига кескир қилични қўйсангизу, сўнг мени ўлдиришингиздан олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бир сўзни етказишга кўзим етса, уни албатта етказардим», деган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Раббоний бўлинглар», (яъни) ҳаким ва фақиҳ (бўлинглар).
«Раббоний – одамларни илмнинг катталаридан аввал кичиклари би-лан тарбиялайдиган кишидир», деб ҳам айтилади.
11-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОДАМЛАРНИ БЕЗДИРМАСЛИК УЧУН ВАЪЗ ВА ИЛМДА УЛАРНИНГ РИОЯСИНИ ҚИЛИШЛАРИ ҲАҚИДА
68. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни зериктириб қўйишни хоҳламаганларидан риоямизни қилиб, (маълум) кунларда ваъз-насиҳат қилар эдилар».
69. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қий-инлаштирманглар, хушхабар беринглар, бездирманглар», деди-лар».
12-БОБ.
ИЛМ АҲЛИ УЧУН МАЪЛУМ КУНЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА
70. Абу Воилдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ҳар пайшанба одамларга ваъз-насиҳат қилар эди. Бир киши унга: «Эй Абу Абдурраҳмон, бизга ҳар куни ваъз-насиҳат қилишингизни истардим», деди.
«Менга қаранглар, сизларга малол келтириб қўйишни ёқтирмага-нимгина мени бундан қайтаради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зерикиб қолишимиздан қўрқиб, риоя қилганлари каби, албатта, мен ҳам ваъз айтишда сизларнинг риоянгизни қиламан», деди».
13-БОБ.
АЛЛОҲ КИМГА ЯХШИЛИКНИ ИРОДА ҚИЛСА, УНИ ДИНДА ФАҚИҲ ҚИЛИБ ҚЎЯДИ
Изоҳ: фақиҳ – англовчи, билимдон, дақиқ тушунувчи.
71. Ҳумайд ибн Абдурраҳмон айтади:
«Муовия розияллоҳу анҳу хутба қила туриб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Аллоҳ беради, мен тақсимловчиман, холос. Бу уммат Аллоҳнинг амрида бардавом турар экан, Ал-лоҳнинг амри (қиёмат) келгунича хилоф қилганлар уларга зарар етказа олмайди», деяётганларини эшитганман», деди».
14-БОБ.
ИЛМДАГИ ФАҲМ ҲАҚИДА
72. Мужоҳиддан ривоят қилинади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо билан Мадинагача ҳамроҳ бўлдим. Мен унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан биргина ҳадис айтганини эшитдим, холос. У киши айтди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, у зотга жуммор* келтирилди. Шунда у зот: «Албатта, дарахтлар орасида бир дарахт бор, у худди мусул-монга ўхшайди», дедилар. «У хурмо», демоқчи бўлдим-у, қарасам, қавмнинг энг кичиги эканман, жим турдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У хурмодир», дедилар».
* Жуммор – хурмо дарахтининг ичидан олинадиган оқ рангли, елимсифат модда бўлиб, танаси-нинг юқори қисмида жойлашган бўлади. Уни олиш учун дарахтнинг учи кесилади ва шундан кейин дарахт қурийди. Уни хурмонинг қалби – ичи ҳам дейилади. У ейиладиган ва қимматбаҳо нарса бўлиб, жуда ҳам фойдалидир. Жумладан, ичкетар, сафрони ҳайдаш, иситмани тушириш ва яра-чақаларда дори сифатида ишлатилади.
15-БОБ.
ИЛМУ ҲИКМАТГА ҲАВАС ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Умар розияллоҳу анҳу: «Раҳбар қилинишингиздан олдин фақиҳ бўлиб олинг!» деган.
73. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишидан бошқага ҳасад йўқ: Аллоҳ мол-дунё берган-у уни ҳақ йўлда сарф қилиб юборишга муваффақ қилинган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат ато этган-у, у билан ҳукм қилиб, уни ўргатадиган кишига», дедилар».
16-БОБ.
МУСО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДЕНГИЗ БЎЙЛАБ ХИЗРНИНГ ҲУЗУРИГА БОРГАНЛАРИ ЗИКРИ ВА У ЗОТ ТАОЛОНИНГ «ЎЗИНГГА ЎРГАТИЛГАН ИЛМДАН МЕНГА ҲАМ ЎРГАТМОҒИНГ УЧУН СЕНГА ЭРГАШСАМ МАЙЛИМИ?» ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
74. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши Ҳурр ибн Қайс ибн Ҳисн Фазорий билан Мусонинг соҳиби хусусида тортишиб қолди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «У Хизр», деди. Уларнинг ёнидан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ўтиб қолди. Ибн Аббос у кишини чақириб: «Мен мана бу дўстим билан Мусонинг учрашишга йўл сўраган соҳиби хусусида тортишиб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳақда зикр қилганларини эшитганмисан?» деди.
У айтди: «Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитганман: «Мусо Бану Исроилнинг бир жамоаси ичида эди. Бир киши келиб: «Ўзингдан илмлироқ биронтасини биласанми?» деди. Мусо: «Йўқ», деди. Шунда Аллоҳ Мусога ваҳий қилди: «Йўқ, бандамиз Хизр бор».
Шунда Мусо унга учрашиш йўлини сўрадилар. Аллоҳ у кишига балиқни белги қилиб берди. Унга: «Балиқни йўқотганингда ор-тингга қайт, унга албатта йўлиқасан», дейилди. У киши ба-лиқнинг денгизга ғойиб бўлишини кутар эди. Кейин хизматкор йигити Мусога: «Буни қаранг, харсанг тошга жойлашганимизда балиқни унутибман. Шайтонгина уни эслашимни унуттирибди», деди. У киши: «Ана шу биз истаган нарса», деди. Шундай қилиб, келган йўлларидан изларига қайтишди. Кейин Хизрни топишди. Хуллас, Аллоҳ азза ва жалла Ўз Китобида улар ҳақида зикр қилган нарса бўлди».
17-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ
«АЛЛОҲИМ, БУНГА КИТОБНИ ЎРГАТ» ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА
75. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бағирларига босиб: «Аллоҳим, бунга Китобни ўргат», дедилар».
18-БОБ.
ЁШ БОЛАНИНГ ҲАДИС ЭШИТИШИ ҚАЧОНДАН ДУРУСТ БЎЛАДИ?
76. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир урғочи эшакни миниб келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Минода (олдиларига) тўсиқ қўймай, намоз ўқиб бераётган эканлар. Ўшанда мен балоғатга етай деб қолган эдим. Сафнинг бир че-тидан ўтдим-да, эшакни ўтлаш учун қўйиб юбориб, сафга кирдим. Бу-нинг учун менга эътироз билдирилмади».
77. Маҳмуд ибн Рабийъ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Беш ёшлигимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг челакдан бир ҳўплам сув олиб, юзимга пуркаганларини эслайман».
19-БОБ.
ИЛМ ТАЛАБИДА ЙЎЛГА ЧИҚИШ ҲАҚИДА
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо битта ҳадис учун бир ойлик масофани босиб, Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳунинг ҳузурига борган.
78. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши Ҳурр ибн Қайс ибн Ҳисн Фазорий билан Мусонинг соҳиби хусусида тортишиб қолди. Уларнинг ёнидан Убай ибн Каъб рози-яллоҳу анҳу ўтиб қолди. Ибн Аббос у кишини чақириб: «Мен мана бу дўстим билан Мусонинг учрашишга йўл сўраган соҳиби хусусида тор-тишиб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у ҳақда зикр қилганларини эшитганмисан?» деди.
Убай айтди: «Ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у ҳақда бундай зикр қилганларини эшитганман: «Мусо Бану Исроилнинг бир жамоаси ичида эди. Бир киши келиб: «Ўзингдан илмлироқ бирор-тасини биласанми?» деди. Мусо: «Йўқ», деди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла Мусога ваҳий қилди: «Йўқ, бандамиз Хизр бор». Шунда Мусо унга учрашишга йўл сўради. Аллоҳ у кишига балиқни белги қилиб берди. Унга: «Балиқни йўқотганингда ортингга қайт, унга албатта йўлиқасан», дейилди. Мусо соллаллоҳу алайҳи васаллам балиқнинг денгизга ғойиб бўлишини кутар эди. Кейин хизматкор йигити Мусога: «Буни қаранг, харсанг тошга жойлашганимизда балиқни унутибман. Шайтонгина уни эслашимни унуттирибди», деди. Мусо деди: «Ана шу биз истаган нарса».
Шундай қилиб, келган йўлларидан изларига қайтишди. Кейин Хизрни топишди. Хуллас, Аллоҳ Ўз Китобида улар ҳақида қисса қилиб берган нарса бўлди».
20-БОБ.
ЎРГАНГАН ВА ЎРГАТГАН КИШИНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА
79. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят ва илм худди ерга ёққан мўл ёмғирга ўхшайди: унинг яхши жойлари бўлиб, сувни ўзига сингдирди ва кўплаб ўт-ўланларни ўстирди. Унинг қаттиқ, қурғоқ жойлари ҳам бўлиб, ўзида сув тўплади. Натижада Аллоҳ бу билан одамларга манфаат берди: ичишди, суғоришди ва деҳқончилик қилишди. (Мўл ёмғир ернинг) бошқа жойига ҳам ёғди. У на сув тўпламайдиган, на экин ўстирмайдиган текислик эди. Мана шу Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган, Аллоҳ мен ила юборган нарса манфаат берган, ўзи ўрган-ган, (ўзгаларга ҳам) ўргатган киши билан бу нарсага эътибор бермаган, Аллоҳнинг мен ила юборилган ҳидоятини қабул қилма-ган кишининг мисолидир», дедилар».
21-БОБ.
ИЛМ КЎТАРИЛИБ, ЖАҲОЛАТНИНГ АВЖ ОЛИШИ ҲАҚИДА
Робиъа: «Бироз бўлса-да, илми бор кишининг ўзини зое қилиши ду-руст эмас», деган.
80. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, илмнинг кўтарилиши, жаҳолатнинг қарор топиши, хамр ичилиши ва зино-нинг авж олиши қиёмат аломатларидандир», дедилар».
81. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сизларга мендан кейин ҳеч ким айтмайдиган бир ҳадисни айтиб берай. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Илмнинг ка-майиши, жаҳолатнинг ёйилиши, зинонинг кенг тарқалиши ва аёлларнинг кўпайиб, эркакларнинг камайиб кетиши, ҳатто эллик аёлга бир яроқли эркак тўғри келиши қиёмат аломатларидандир», деганларини эшитганман».
22-БОБ.
ИЛМНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА
82. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушимда менга бир жом сут келтирилди, уни ичдим. Ҳатто ичилган нарсанинг тир-ноқларим ичидан чиқаётганини кўрдим. Сўнгра ўзимдан ортиб қолганини Умар ибн Хаттобга бердим», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нимага йўйдингиз?» дейишди. «Илмга», дедилар у зот».
23-БОБ.
УЛОВ ЁКИ БОШҚА НАРСА УСТИДА ТУРИБ ФАТВО БЕРИШ ҲАҚИДА
83. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қили-нади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида Мино-да одамлар савол беришлари учун тўхтадилар. Бир киши келиб: «Бил-май, (қурбонлик) сўйишдан олдин соч олдириб қўйибман», деди. «Сўявер, танглик йўқ», дедилар. Бошқаси келиб: «Билмай, тош отишдан олдин (қурбонлик) сўйиб қўйибман», деди. «Отавер, тан-глик йўқ», дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинга ёки кейинга су-рилган нима ҳақида сўралса ҳам, «Қилавер, танглик йўқ», деяверди-лар».
24-БОБ.
ФАТВОЛАРГА ҚЎЛИ ВА БОШИ БИЛАН ИШОРА ҚИЛИБ ЖАВОБ БЕРИШ ҲАҚИДА
84. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳажлари асносида саволлар берилди. (Биров) «Тош отишдан олдин (қурбонлик) сўйиб қўйибман», деди. Қўллари билан «Танглик йўқ» дегандай ишора қилдилар. (Бошқа бири) «(Қурбонлик) сўйишдан олдин соч олдириб қўйибман», деди. Қўллари билан «Танглик йўқ» дегандай ишора қилдилар».
85. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм тортиб олинади, жаҳолат ва фитналар кенг ёйилади, ҳарж кўпаяди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳарж нима?» дейишди. Шунда у зот «қатл» дегандай қўлларини сермаб ишора қилдилар».
86. Фотимадан ривоят қилинади:
«Асмо розияллоҳу анҳо айтади: «Оишанинг ёнига бордим. У намоз ўқиётган экан. «Одамларга нима бўлди?» дедим. У осмонга ишора қилди. Одамлар эса тик туришган эди. (Оиша) «Субҳаналлоҳ!» деди. «Бу бирор аломатми?» дедим. У боши билан «Ҳа» дегандай ишора қилди. Мен ҳам турдим.
Сўнг мени бироз беҳушлик босди, кейин бошимдан сув қуя бошла-дим. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду сано айтдилар-да, бундай дедилар: «Ушбу ўрнимда илгари менга кўрсатилмаган барча нарсаларни кўрдим, ҳатто жаннату дўзахни ҳам. Менга ваҳий қилиндики, сизлар қабрларингизда Ма-сиҳ Дажжол имтиҳони каби [ёки «шунга яқин», Асмо қайси бирини айтганини билмайман*] имтиҳон қилинасиз. «Бу киши ҳақида нима биласан?» дейилади. Иймонли одам [ёки «аниқ ишонувчи одам*», Асмо қайси бирини айтганини билмайман]: «У Муҳаммаддир, Ал-лоҳнинг Расулидир. У бизга очиқ-ойдин ҳужжатлар ва ҳидоят кел-тирган, унга ижобат қилганмиз ва эргашганмиз», дейди. Уч марта: «У Муҳаммад», (дейди). Шунда «Солиҳ ҳолда ухлайвер, унга аниқ ишонувчи эканингни билар эдик», дейилади. Аммо мунофиқ [ёки «шубҳаланувчи киши», Асмо қайси бирини айтганини билмайман] эса: «Билмайман, одамларнинг бир нима дейишаётганини эшитиб, ўшани айтганман», дейди».
* Ҳадисдаги иккиланишлар ровий Фотимадан содир бўлган.
* Иймонли одам – «муъмин», аниқ ишонувчи одам – «муъқин».
25-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АБДУЛҚАЙС ВАКИЛЛАРИНИ ИЙМОН ВА ИЛМНИ ЁД ОЛИБ,
ОРТДАГИЛАРИГА ХАБАР БЕРИШГА ҚИЗИҚТИРГАНЛАРИ ҲАҚИДА
Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Аҳли-оилангиз ҳузурига қайтиб боринглар-да, уларга ҳам ўргатинглар», дедилар».
87. Абу Жамрадан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос билан одамлар ўртасида таржимонлик қилиб турардим. У деди: «Абдулқайс вакиллари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг ҳузурларига келганда, у зот: «Бу одамлар ким [ёки бу вакиллар ким]?» дедилар. «Рабийъа», дейишди. У зот: «Эй вакиллар [ёки эй одамлар], бехижолат ва бенадомат хуш келдингиз!» дедилар.
«Биз олдингизга жуда узоқ масофадан келамиз. Сиз билан ўртамиз-да Музор кофирларининг манави қабиласи бор. Олдингизга ҳаром ой-лардагина кела оламиз. Бизни бир ишга буюрингки, уни ортимиздаги-ларга етказайлик ва у сабабли жаннатга кирайлик!» дейишди. Шунда у зот уларни тўрт нарсага буюриб, тўрт нарсадан қайтардилар. Уларни ёлғиз Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтиришга буюра туриб: «Ёлғиз Аллоҳга иймон келтириш нима эканини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир», дейишди. У зот: «Аллоҳдан ўз-га илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бе-риш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, Рамазон рўзасини ту-тиш ва ўлжанинг бешдан бирини беришингиздир», дедилар ва уларни дуббо, ҳантам ва музаффатдан қайтардилар – (Ровийлардан би-ри) Шуъба айтади: «(Ибн Аббос розияллоҳу анҳу) гоҳида «нақийр», гоҳида «муқайяр*» дер эди» – У зот: «Буларни ёдлаб олинг ва ор-тингиздагиларга бунинг хабарини беринг», дедилар».
* Изоҳи 53-ҳадисда.
26-БОБ.
ЮЗАГА КЕЛГАН МАСАЛА ТУФАЙЛИ САФАР ҚИЛИШ ВА АҲЛИ-ОИЛАСИГА ТАЪЛИМ БЕРИШ ҲАҚИДА
88. Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Абу Иҳоб ибн Азизнинг қизига уйланди. Шунда бир аёл келиб: «Мен Уқбани ҳам, у уйланган(келин)ни ҳам эмизганман», деди. Уқба унга: «Мени эмизганингни билмайман, менга бунинг хабарини берган ҳам эмассан», деди. Кейин Мадинада турган Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига уловда бориб, у зотдан сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қандай қилиб? Айтилибди-ку ахир?!» дедилар. Шундай қилиб, Уқба у билан ажрашди ва у (қиз) бошқа эрга никоҳланди».
27-БОБ.
ИЛМ УЧУН НАВБАТЛАШИШ ҲАҚИДА
89. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен бир ансорий қўшним билан Бану Умайя ибн Зайд(ерлари)да эдик. У ер Мадинанинг аволийларидан* эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига тушишда навбатлашар эдик. Бир кун у тушарди, бир кун мен тушардим. Қачон мен тушсам, унга ўша куннинг хабарларини – ваҳий ва бошқа нарсаларни келтирар эдим. У ҳам қачон тушса, худди шундай қилар эди. Ансорий танишим ўз навбати куни тушди. Кейин (қайтиб келди ва) эшигимни қаттиқ тақиллатиб: «У шу ердами?!» деди. Қўрқиб кетиб, унинг олдига чиқдим. Шунда у: «Жуда улкан иш содир бўлди», деди. Кейин Ҳафса-нинг ёнига кирсам, у йиғлаётган экан. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларни талоқ қилдиларми?» дедим. «Билмайман», деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, тик турган ҳолда: «Аёлларингизни талоқ қилдингизми?» дедим. У зот: «Йўқ», дедилар. «Аллоҳу акбар!» дедим».
* Аволий – Мадинадан шарқ томонга икки милдан саккиз милгача бўлган масофадаги жойлар ва кичик қишлоқларнинг номи.
28-БОБ.
ВАЪЗ ВА ТАЪЛИМ АСНОСИДА ЁҚТИРМАГАН НАРСАСИНИ КЎРГАНДА ҒАЗАБЛАНИШ ҲАҚИДА
90. Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи бизга чўзиб юбораёт-гани учун намозга келмай қўйишимга сал қоляпти», деди. Набий сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг мавъизада ўша кундагидек қаттиқ ғаза-бланганларини кўрмаганман. Ўшанда у зот: «Эй одамлар, албатта, сизлар бездиряпсизлар! Ким одамларга намоз ўқиб берса, енгил қилсин, чунки уларнинг ичида беморлар, заифлар ва ҳожатманд-лар бор», дедилар».
91. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан топилма ҳақида сўради. У зот: «Унинг шовунини [ёки идишини – дедилар] ва халта-сини таниб ол-да, сўнг уни бир йил эълон қил. Кейин ундан фой-даланавер. Агар эгаси келиб қолса, уни унга тўла», дедилар.
«Йўқолган туя-чи?» деди. У зот ғазабланиб кетдилар, ҳатто ёноқла-ри қизариб кетди [ёки юзлари қизариб кетди].
«Сенинг у билан нима ишинг бор?! Суви ҳам, туёғи ҳам ўзи би-лан, бориб сувини ича олади, буталардан ўтлаб юраверади, эгаси учратгунича уни ўз ҳолига қўй!» дедилар.
«Йўқолган қўй-чи?» деди. «У сеники ёки биродарингники ёки бўриникидир», дедилар».
92. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёқтирмаган нарсалари ҳақида сўралдилар. Гап кўпайиб кетгач, ғазабландилар. Сўнг: «Истаган нар-сангиз ҳақида сўрайверинг!» дедилар. Бир киши: «Менинг отам ким?» деди. У зот: «Отанг – Ҳузофа», дедилар.
Яна бошқаси туриб: «Менинг отам ким, эй Аллоҳнинг Расули?» де-ди. У зот: «Отанг – Шайбанинг мавлоси Солим», дедилар.
Умар у зотнинг юзларидаги ҳолатни кўриб, «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз Аллоҳ азза ва жаллага тавба қиламиз», деди».
29-БОБ.
ИМОМ ЁКИ МУҲАДДИС ҲУЗУРИДА ТИЗ ЧЎКИШ ҲАҚИДА
93. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа туриб: «Менинг отам ким?» деди. У зот: «Отанг – Ҳузофа», дедилар. Сўнг «Сўранглар!» деявердилар. Охири Умар тиз чўкиб: «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб рози бўлдик», деди. Шунда у зот тўхтадилар».
30-БОБ.
ТУШУНАРЛИ БЎЛИШИ УЧУН ҲАДИСНИ УЧ МАРТА ҚАЙТАРИШ ҲАҚИДА
У зот: «...огоҳ бўлинг! Ёлғон сўздан ҳам», дея такрорлайвердилар, такрорлайвердилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта «Етказдимми?» дедилар», деган.
94. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар, уч марта са-лом берар, бир сўзни айтсалар, уни уч марта қайтарар эдилар».
95. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сўз айтсалар, тушунарли бўлиши учун уни уч марта қайтарар, бирон қавм ҳузурига бориб салом берсалар, уч марта салом берар эдилар».
96. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Сафарларимизнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам биздан ортда қолдилар. Кейин таҳорат қилаётганимизда етиб кел-дилар. Биз намозни – аср намозини кечиктириб қўйиб, оёқларимизни масҳ торт(гандек юв)аётган эдик, у зот бор овозлари билан: «Товонларнинг ҳолига дўзахдан вой бўлсин!» деб икки ёки уч марта нидо қилдилар».
31-БОБ.
КИШИНИНГ ЧЎРИСИГА ВА АҲЛИ-ОИЛАСИГА ТАЪЛИМ БЕРИШИ ҲАҚИДА
97. Абу Бурда отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Уч (ки-ши) учун икки ҳисса ажр бор:
– Аҳли китоблардан бўлган, ўз Набийи ҳамда Муҳаммад сол-лаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган киши;
– Аллоҳнинг ҳаққи ҳамда хожаларининг ҳаққини адо этган мамлук қул;
– Қўл остида чўриси бўлиб, унга одоб ўргатган ва одоб ўргатиш-ни гўзал адо этган, таълим берган ва таълим беришни гўзал адо этган, сўнгра уни озод қилиб, унга уйланган кишига ҳам икки ҳисса ажр бор».
Кейин Омир*: «Сенга буни ҳеч бир нарсасиз бердик, ҳолбуки, бундан енгилроқ нарса учун ҳам Мадинага улов миниб борилар эди», деди».
* Омир – ҳадис ровийларидан бири. Омир бу сўзни у кишидан ушбу ҳадисни эшитаётган шогир-ди Солиҳ ибн Ҳайёнга қарата айтган. У киши «буни» деганда мазкур ҳадисни назарда тутган.
32-БОБ.
ИМОМНИНГ АЁЛЛАРГА ВАЪЗ ҚИЛИШИ ВА УЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШИ ҲАҚИДА
98. Айюбдан ривоят қилинади:
«Атонинг бундай деганини эшитдим: «Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим: «Гувоҳлик бераманки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам...» – ёки Ато: «Гувоҳлик бераманки, Ибн Аббос», деди – Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол билан чиқдилар. Ўшанда у зот аёлларга эшиттира олмадим деб ўйлаб, уларга ваъз қилдилар ва садақа қилишга буюрдилар. Шунда аёллар сирға ва узукларни ташлай бошлашди. Билол эса кийимининг бир тарафини тутиб турар эди».
33-БОБ.
ҲАДИСГА ҲАРИСЛИК ҲАҚИДА
99. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида қиёмат куни шафо-атим билан энг саодатманд бўладиган киши «Ла илаҳа ил-лаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», дедилар».
34-БОБ.
ИЛМ ҚАНДАЙ ТОРТИБ ОЛИНАДИ?
Умар ибн Абдулазиз Абу Бакр ибн Ҳазмга мактуб ёзди:
«Қара, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан нима бўлса, шуни ёз. Чунки мен илмнинг йўқолиб битишидан, уламоларнинг вафот этиб кетишидан қўрқяпман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларинигина қабул қил. Илмни кенг ёйинглар, (ил-мий) мажлислар қуринглар, токи билмайдиганлар билимли қилинсин. Чунки илм сир тутилмас экан, йўқ бўлиб кетмайди».
Ало ибн Абдулжаббор Абдулазиз ибн Муслимдан, у эса Абдуллоҳ ибн Динордан буни, яъни Умар ибн Абдулазизнинг сўзларини «уламо-ларнинг вафот этиб кетишидан қўрқяпман» деган жойигача ривоят қилган».
100. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қили-нади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан тортиб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олиша-ди. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар», деганларини эшитдим».
35-БОБ.
АЁЛЛАРГА ИЛМ ЎРГАТИШ УЧУН АЛОҲИДА КУН БЕЛГИЛАНАДИМИ?
101. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аёллар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ҳузурингизда (бўлишда) эркаклар биздан ўтиб кетишди. Шунинг учун бизга ўзингиз бир кунни тайин қилиб берсангиз», дейишди. У зот улар билан учра-шиш учун бир кунни ваъда қилдилар. Бас, (ўша кунда) уларга ваъз қилдилар ва вазифалар бердилар. Уларга айтган гаплари орасида: «Си-злардан бирор аёл ўз фарзандларидан учтасини топширган бўлса, албатта, бу унга дўзахдан парда бўлади» деган жумла бор эди. Шун-да бир аёл: «Иккита бўлса-чи?» деди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар».
102. Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ри-воят қилинади:
«Набий соллаллоҳу адайҳи васаллам: «Балоғатга етмаган учтаси-ни...» дедилар».
36-БОБ.
БИРОН НАРСАНИ ЭШИТИБ, УНИ ЯХШИ БИЛИБ ОЛГУНЧА ҚАЙТА-ҚАЙТА СЎРАШ ҲАҚИДА
103. Ибн Абу Мулайка шундай сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо ўзи билмаган бирон нарсани эшитса, уни яхши билиб олмагунча қайта-қайта сўрайверар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва-саллам: «Ким ҳисоб-китоб қилинса, азобланади», дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Мен: «Ахир Аллоҳ таоло: «Тезда, осонгина ҳисоб қилинур» , демаганми?» дедим.
Шунда у зот: «Бу бир арз*, холос. Бироқ ким (қаттиқ) ҳисоб-китобга тортилса, ҳалок бўлади», дедилар».
* Арз – қиёмат куни бандаларнинг номаи аъмоллари тақдим этиладиган, намоён қилинадиган ҳолат.
37-БОБ.
ҲОЗИР БЎЛГАНЛАР ИЛМНИ ҲОЗИР БЎЛМАГАНЛАРГА ЕТКАЗСИН
Буни Ибн Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган.
104. Абу Шурайҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Маккага аскарларни юбораётган Амр ибн Саъидга айтди: «Эй амир, менга изн бер, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Макка фатҳининг эртасигаёқ айтган гапларини сенга айтиб берай. Бу-ни айтган чоғларида қулоқларим уни эшитган, қалбим ўзига сингдир-ган, кўзларим уни кўрган:
У зот Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнг: «Маккани Аллоҳ ҳарам қилгандир, одамлар ҳарам қилгани йўқ. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишига унда қон тўкиш ҳам, дарахт кесиш ҳам ҳалол бўлмас. Агар бирортаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг унда жанг қилганларини ҳужжат қилиб, рухсатга эришмоқчи бўлса, унга: «Аллоҳ Ўз Расулига изн берган, сизларга изн берган эмас», денглар. Аллоҳ менга унда фақат бир кунда бир муддатгина изн берган, холос. Сўнг бугун унинг ҳарамлиги худди кечаги ҳарамлигига қайтди. Ҳозир бўлганлар ҳозир бўлмаганларга етказсин», дедилар».
Абу Шурайҳ розияллоҳу анҳуга: «Амр нима деди?» дейилди. У бундай деди: «Мен сендан кўра билувчироқман, эй Абу Шурайҳ! Ал-батта, у (Ҳарам) осийни ҳам, қон тўкиб қочганни ҳам, ўғрилик қилиб қочганни ҳам ўз паноҳига олмас», деган».
105. Муҳаммад (Ибн Сирин) Ибн Абу Бакрадан, у Абу Бакра рози-яллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилиндилар. У зот айт-ганлар: «Албатта, қонларингиз, молларингиз [Муҳаммад: «Ўйла-шимча, у (Ибн Абу Бакра) «шаъну обрўларингиз» ҳам деган», дейди] сиз учун худди шу ойингиздаги шу кунингиз муқаддаслиги каби муқаддасдир. Огоҳ бўлинг! Ҳозир бўлганларингиз ҳозир бўлмаган-га етказсин» – Муҳаммад: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтган эдилар, ўша нарса бўлди», дер эди – «Ҳой, етказдимми?» деб икки марта айтдилар».
38-БОБ.
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА НИСБАТАН ЁЛҒОН ТЎҚИГАН КИШИНИНГ ГУНОҲИ ҲАҚИДА
106. Алий розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ёлғон тўқиманглар. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахга кираверсин!» дедилар».
107. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр отасидан ривоят қилади:
«Мен Зубайр розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фалончи ва фалончилар ҳадис айтгани каби ҳадис айтганингизни ҳеч эшитмайман-а?» дедим. У: «Мен у зотдан сира ажралмаганман, бироқ у зотнинг «Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» деганларини ҳам эшитганман», деди».
108. Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Мени сизларга кўп ҳадис айтишдан фақатгина Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деганлари тўсади», деди».
109. Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мен айтмаган нар-сани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин», деганларини эшитганман».
110. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим билан номланаве-ринг, куням билан куняланманг.* Ким мени тушида кўрса, аниқ мени кўрибди, чунки шайтон менинг қиёфамга кира олмайди. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» дедилар».
* Куня – кишининг ўз фарзандига нисбат берилган ҳолда олган номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган.
39-БОБ.
ИЛМНИ ЁЗИШ ҲАҚИДА
111. Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади:
«Алий розияллоҳу анҳуга: «Ҳузурингизда бирон битик борми?» дедим.
У киши: «Йўқ, фақат Аллоҳнинг Китоби, мусулмон кишига бе-рилган фаҳм ва мана бу саҳифадаги нарсалар бор, холос», деди. «Бу саҳифада нима бор?» дедим. «Хун тўлаш, асирни озод қилиш ва мусулмоннинг кофир туфайли ўлдирилмаслиги», деди».
112. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хузоъаликлар Макка фатҳи йили Бану Лайсдан бир кишини (жоҳилият даврида хузоъалик бир кишини) қатл қилганлари эвазига қатл қилишди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қилинди. У зот уловларига миндилар. Кейин хутба қилиб бундай де-дилар: «Албатта, Аллоҳ Маккадан қатлни [ёки «филни», Абу Абдуллоҳ иккиланди] тўсди ва Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васал-лам – ҳамда мўминларни уларга ҳукмрон қилди. Огоҳ бўлинг! Ал-батта, у мендан олдин ҳеч кимга ҳалол бўлмаган ва мендан кейин ҳам ҳеч кимга ҳалол бўлмас. Огоҳ бўлинг! Албатта, у менга бир кунда бир муддатгина ҳалол қилинди. Огоҳ бўлинг! Албатта, у шу соатда ҳам ҳарамдир. Унинг тикани юлинмас, дарахти кесилмас, ундаги йўқолган нарсани эълон қилувчисидан бошқаси ололмас. Ким қатл қилинса, у икки нарсадан афзалини танлаш ихтиёри-дадир: ё унга хун тўланади, ёки қатл қилинган кишининг аҳли қасос олади», дедилар.
Шунда Яман аҳлидан бўлган бир киши келиб: «Менга ёзиб беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. У зот: «Абу Фалончига ёзиб беринглар», дедилар. Кейин Қурайшдан бир киши: «Изхир* мустасно (бўлсин), эй Аллоҳнинг Расули, чунки уни уйларимиз ва қабрларимизга қўямиз», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изхир му-стаснодир, изхир мустаснодир», дедилар».
Абу Абдуллоҳга: «Унга нима ёзиб берилган?» дейилди. «Унга мана шу хутба ёзиб берилган», деди у.
* Изхир – Маккада ўсадиган хушбўй ҳидли машҳур ўсимлик.
113. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида у зотдан мендан кўра кўпроқ ҳадис ривоят қилган ҳеч ким йўқ. Бундан Абдул-лоҳ ибн Амр мустасно, чунки у ёзар, мен эса ёзмасдим».
114. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дардлари кучайгач, «Мен-га ёзадиган нарса келтиринг, сизларга бир битик ёзиб бераман, ундан кейин адашмайсизлар», дедилар.
Умар: «Аниқки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни дард енгиб қўйди. Бизда Аллоҳнинг Китоби турибди-ку, у бизга кифоя!» деди. Натижада улар ихтилоф қилиб қолишди ва ғала-ғовур кўпайиб кетди. У зот: «Ёнимдан туринглар, ҳузуримда тортишиш дуруст эмас», дедилар».
Ибн Аббос ташқарига чиқар экан: «Барча кулфат Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг ёзишлари ўртасида тўсқин-лик қилишдадир!» деди».
40-БОБ.
ТУНДАГИ ИЛМ ВА ВАЪЗ ҲАҚИДА
115. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб: «Субҳаналлоҳ, бу кеча не-не фитналар туширилдийкин, не-не ха-зиналар очилдийкин?! Ҳужра соҳибаларини уйғотинглар. Зотан, қанчадан-қанча бу дунёда кийимли, охиратда эса яланғоч аёллар бор», дедилар».
41-БОБ.
ТУНДА ИЛМИЙ СУҲБАТ ҚУРИШ ҲАҚИДА
116. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгида бизга хуфтон намозини ўқиб бердилар. Салом бериб бўлгач, ўринларидан туриб: «Бу кечангизни кўрдингизми? Бундан юз йил ўтгач, ер юзида (ҳозирги) кишилардан бирортаси қолмайди», дедилар».
117. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари холам Маймуна бинт Ҳориснинг уйида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам навбат кечасида унинг ҳузурида эканлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтонни ўқидилар. Сўнг уйларига ке-либ, тўрт ракат намоз ўқидилар. Бироз ухлагач, кейин турдилар. Сўнг: «Болакай ухлаб қолдими?» дедилар ёки шунга ўхшаш бир сўз айтди-лар. Кейин (намозга) турдилар. Мен ҳам у зотнинг чап томонларига турган эдим, мени ўнг томонларига ўтқазиб қўйдилар. Беш ракат намоз ўқидилар. Кейин яна икки ракат намоз ўқидилар. Сўнг ухлади-лар, ҳатто хурракларини [ёки хириллашларини] эшитдим. Сўнгра намозга чиқдилар».
42-БОБ.
ИЛМНИ ЁД ОЛИШ ҲАҚИДА
118. Аъраждан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Одамлар: «Абу Ҳурайра ошириб юборди», дейишмоқда. Агар Аллоҳнинг Китобидаги икки оят бўлма-ганида, бирорта ҳам ҳадис айтмаган бўлар эдим», деди. Сўнг: «Албат-та, Биз нозил қилган равшан(оят)ларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни…»ни «…ўта раҳмлидирман»* сўзигача тиловат қилди».
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу) деди: «Муҳожир биродарларимизни бозорлардаги олди-сотдилар банд қилиб қўярди. Ансорий биродарла-римизни ҳам мол-мулк ишлари машғул қилиб қўярди. Абу Ҳурайра эса қорни тўяр-тўймас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлар, улар ҳозир бўлмаган нарсаларда ҳозир бўлар, улар ёд ол-маган нарсаларни ёд олар эди».
* «Албатта, Биз нозил қилган равшан(оят)ларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни – ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънат-ловчилар лаънатлайдир. Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшалар-нинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмли-дирман» (Бақара сураси, 159-160-оятлар).
119. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, мен сиздан кўп ҳадис эшитаман-у, унутиб қўяман», дедим. У зот: «Ридоингни ёз!» дедилар. Уни ёздим. У зот икки қўллари билан ҳовучлаб солдилар, сўнг: «Буни бағрингга бос!» дедилар, мен уни бағримга босдим. Шундан кейин ҳеч нарсани унутмайдиган бўлдим».
Ибн Фудайк ҳам шуни айтиб бериб, «ёки «қўллари билан унга ҳовучлаб солдилар» деган.
120. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «икки идиш» (илмни) ёд олдим. Улардан бирини сочдим, иккинчисига келсак, агар уни со-чадиган бўлсам, мана бу бўғиз кесилади».
43-БОБ.
УЛАМОЛАРГА ЖИМ ҚУЛОҚ СОЛИШ ҲАҚИДА
121. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида унга: «Одамларни жим қил!» дедилар, сўнг: «Мендан кейин бир-бирининг бўйнига (қилич) урадиган кофирларга айланиб кетманглар!» дедилар».
44-БОБ.
«ОДАМЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИ ОЛИМРОҚ?» ДЕЯ СЎРАЛГАНДА, ИЛМНИ АЛЛОҲГА ҲАВОЛА ҚИЛИШ ОЛИМ УЧУН МУСТАҲАБ ЭКАНИ ҲАҚИДА
122. Саъид ибн Жубайр хабар қилади:
«Ибн Аббосга дедим: «Навф Биколий «Мусо Бану Исроилнинг Му-соси эмас, балки у бошқа Мусо бўлган», деб даъво қиляпти». Шунда у айтди: «Аллоҳнинг душмани ёлғон айтибди. Бизга Убай ибн Каъб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтиб берган. У зот бундай дебдилар:
«Мусо Бану Исроилга хутба қилиб турганида: «Одамларнинг қай бири энг олим?» деб сўралди. «Мен энг олимман», деди. Аллоҳ у кишини итоб қилди, чунки у илмни У Зотга ҳавола қилмаган эди. Аллоҳ: «Икки денгиз қўшилган жойдаги бир бандам сендан олимроқдир», дея ваҳий қилди. «Эй Роббим! У билан қандай (учрашаман)?» деди. Шунда унга: «Саватда бир балиқ ол. Қачон уни йўқотсанг, у (бандам) ўша ердадир», дейилди.
У киши йўлга тушди ва хизматкор йигити Юшаъ ибн Нунни етаклаб олди. Улар саватга балиқ солиб олишди. Харсангтош ёни-га етиб боришгач, бошларини қўйиб, ухлашди. Балиқ эса саватдан тушиб, денгизни тешиб, йўл олди. Бу Мусо ва унинг хизматкори учун ғаройиб иш бўлди. Кейин улар тун ва куннинг қолган қисмида йўл юришди. Тонг отгач, Мусо хизматкор йигитига: «Но-нуштамизни келтир. Дарҳақиқат, бу сафаримизда чарчоққа учра-дик», деди. Мусо буюрилган жойдан ўтгунига қадар бошқа ҳеч қандай чарчоқ сезмади. Хизматкор йигити унга: «Буни қаранг, харсангтошга жойлашганимизда балиқни эсдан чиқарибман», де-ди. Мусо деди: «Ана шу биз истаган нарса эди». Икковлон излари-га қайтишди. Улар харсангтошга етиб боргач, у ерда бир кийимга ўранган [ёки кийимига ўраниб олган] бир кишини кўришди. Мусо салом берди. Хизр: «Бу ерингда салом қаёқдан (ҳам бўлсин)?» деди. «Мен Мусоман», деди. «Бану Исроилнинг Мусосими?» деди. «Ҳа. Ўзингга ўргатилган илмдан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эр-гашсам майлими?» деди. «Мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан. Эй Мусо, мен Аллоҳнинг илмидан У Зот менга билдир-ган, сен эса билмайдиган бир илмга эгаман. Сен ҳам У Зот сенга билдирган, мен эса билмайдиган бир илмга эгасан», деди. «Инша-аллоҳ, сабрли эканимни кўрасан ва сенга ҳеч бир ишда итоатсиз бўлмайман», деди (Мусо).
Сўнг икковлон денгиз соҳили бўйлаб йўлга тушишди. Уларнинг кемаси йўқ эди. Тўсатдан ёнларидан бир кема ўтиб қолди. Кемада-гилардан олиб кетишларини сўрашди. Хизрни таниб қолиб, икко-вларини йўлкирасиз олиб кетишди. Кейин бир чумчуқ келиб, кема четига қўнди-да, денгиздан бир-икки чўқилади. Шунда Хизр: «Эй Мусо! Мендаги ва сендаги илм Аллоҳнинг илми олдида мана шу чумчуқнинг денгиздан чўқиганича ҳам келмайди», деди. Сўнг Хизр кема тахталаридан бирини атайлаб суғуриб олди. Шунда Му-со: «(Булар) бизни ҳеч қандай йўлкирасиз кемага олган одамлар эди, сен эса буни (кемани) унинг аҳлини чўктириш учун атайлаб тешдинг», деди.
«Албатта, сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан, де-мабмидим?!» деди. «Эсимдан чиққан нарса учун мени айбга буюр-ма», деди (Мусо). Мусо тарафидан (сабрсизликнинг) биринчиси унутишдан бўлди.
Кейин икковлон йўлга тушишди. Баногоҳ болалар билан ўйнаб юрган бир болакайга дуч келишди. Хизр (боланинг) бошини чан-галлаб, қўли билан унинг калласини узиб ташлади. Шунда Мусо: «Бирор жонни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?!» деди. «Сенга: «Албатта сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмас-сан, демабмидим?!» деди – Ибн Уяйна: «Буниси таъкидлироқ», деган. – Кейин икковлон йўлга тушишди. Ниҳоят, бир шаҳарга келиб, унинг аҳлидан таом сўрашди. (Шаҳар аҳли) уларни меҳмон қилишдан бош тортди. Иккови у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўриб қолиб, (Хизр) уни тиклади. Хизр қўли билан ишора қилиб, уни тиклаб қўйди. Шунда Мусо унга: «Агар хоҳла-санг, бунинг учун ҳақ олсанг бўлар эди», деди. «Бу мен билан се-нинг ўртамиздаги ажрашишдир», деди у».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Мусони раҳмат қил-син. Қанийди, у киши сабр қилган бўлса-ю, бизга икковларининг ишларидан қисса қилиб берилаверса», дедилар».
45-БОБ.
ЎТИРГАН ОЛИМДАН ТИК ТУРГАН ҲОЛДА САВОЛ СЎРАШ ҲАҚИДА
123. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ке-либ: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ йўлида жанг қилиш нима? Зотан, бировимиз ғазабдан ҳам жанг қилади, тарафкашлик юзасидан ҳам жанг қилади», деди.
У зот унга бошларини кўтара туриб, – у тик тургани учун унга бошларини кўтарганлар – бундай дедилар: «Ким Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учунгина жанг қилса, ана ўша Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидадир».
46-БОБ.
ЖАМРАДА САВОЛ СЎРАШ ВА ФАТВО БЕРИШ ҲАҚИДА
124. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни жамрада* кўрдим. У зотдан савол сўраларди. Бир киши: «Тош отишдан олдин (қурбонлик) сўйиб қўйибман», деди. «Отавер, танглик йўқ», дедилар.
Бошқаси: «Эй Аллоҳнинг Расули, (қурбонлик) сўйишдан олдин соч олдириб қўйибман», деди. «Сўявер, танглик йўқ», дедилар.
У зотдан олдинга ёки кейинга сурилган нима нарса ҳақида сўралса ҳам: «Қилавер, танглик йўқ», дедилар».
* Жамра – ҳажда шайтонга тош отиш жойи.
47-БОБ.
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ «СИЗЛАРГА ЖУДА ОЗ ИЛМ БЕРИЛГАНДИР» ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
125. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинанинг харобаларида юриб бораётган эдим. У зот хурмо шохидан қилинган ҳассаларига таяниб олган эдилар. Бир гуруҳ яҳудийларнинг ёнидан ўтиб қолдилар. Шунда улардан бири бошқасига: «Ундан руҳ ҳақида сўрангларчи», деди. Уларнинг баъзилари: «Ундан сўраманглар, (яна) бу ҳақда сизлар ёқтирмаган нарсани келтирмасин», деса, баъзилари: «Албатта, ундан сўраяжакмиз», дейишди. Кейин улардан бир киши туриб: «Эй Абул Қосим, руҳ нима?» деди. У зот жим бўлиб қолдилар. Мен у кишига ваҳий қилиняпти, деб туриб кетдим. У зотдан (бу ҳол) тарқагач, айтдилар: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ – Роббимнинг ишидир. Уларга жуда оз илм берилгандир», деб айт».
Аъмаш: «Бизнинг қироатимизда шундай», деган».
Изоҳ: Ҳафс ривоятида ушбу оят أُوتُوا «уларга» деб эмас, أُوتِيتُمْ «сизларга» деб ўқилади.
48-БОБ.
БАЪЗИ ОДАМЛАРНИНГ АЙРИМ НАРСАЛАРНИ ТУШУНИШГА ФАҲМЛАРИ ЕТМАЙ ҚОЛИБ, УНДАН-ДА ҚАТТИҒИГА ТУШИБ ҚОЛИШЛАРИДАН ҚЎРҚҚАНИДАН АЙРИМ ИХТИЁР ЭТГАН НАРСАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ ҲАҚИДА
126. Асваддан ривоят қилинади:
«Ибн Зубайр менга: «Оиша сенга кўп сир айтар эди, Каъба тўғриси-да нималарни сўзлаб берган?» деди. Мен айтдим: «Оиша менга бундай деган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, агар қавминг янги чиққан – Ибн Зубайр: «Куфрдан (янги чиққан)», деган – бўлма-ганида, Каъбани бузиб, унга икки эшик: одамлар кирадиган бир эшик ва улар чиқадиган бир эшик қилар эдим», деганлар».
Кейинчалик Ибн Зубайр шундай қилди».
49-БОБ.
ТУШУНМАЙ ҚОЛИШЛАРИНИ МАЪҚУЛ КЎРМАЙ, ИЛМДА БИР ҚАВМНИ ҚЎЙИБ, БОШҚА БИР ҚАВМНИ ТАНЛАШ ҲАҚИДА
127. Алий розияллоҳу анҳу шундай деди:
«Одамларга улар тушунадиган нарсаларни гапиринглар. Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончига чиқарилишини хоҳлайсизми?!»
128. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Муъоз ибн Жабал», дедилар. Муъоз у зотнинг уловларига мингашиб олган эди, «Лаббайка ва саъдайка,* эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Эй Муъоз», дедилар яна. «Лаббайка ва саъдайка, эй Аллоҳнинг Расули», дея уч марта айтди. «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб сидқидилдан гувоҳлик берган киши борки, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларни бундан хабардор қилайми, хур-санд бўлишар эди?» деди (Муъоз). «У ҳолда суяниб қолишади», де-дилар у зот.
Муъоз гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб, буни ўлими олдидан айт-ган».
* «Лаббайка ва саъдайка» ибораси луғатда «Мен мана шу ердаман, хизматингизга тайёрман, сиз-ни улуғлайман» деган маънони билдиради. Истеъмолда эса ўзбек тилидаги «Буюринг, амрингизга мунтазирман» деган жумлага тўғри келади.
129. Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Менга айтилдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъозга: «Ким Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда У Зотга йўлиқса, жаннатга киради», дедилар. «Одамларга хушхабар берай-ми?» деди (Муъоз). «Йўқ, уларнинг (бунга) суяниб қолишларидан қўрқаман», дедилар».
50-БОБ.
ИЛМДА ҲАЁ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Мужоҳид: «Уятчан ҳам, димоғдор ҳам илм ўргана олмайди», деган.
Оиша розияллоҳу анҳо: «Ансорларнинг аёллари қандай яхши аёл-лар! Ҳаё уларни динда фақиҳ бўлишларидан тўсиб қўймади», деган.
130. Умму Саламанинг қизи Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Умму Салама айтади: «Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва «Эй Аллоҳнинг Расули, ал-батта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди, агар аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл лозимми?» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сувни кўрса», дебдилар. Шунда Умму Салама юзини беркитибди. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расу-ли, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» дебди. «Ҳа, барака топкур, бўлмаса боласи нимадан унга ўхшар эди?» дебдилар».
Изоҳ: «Барака топкур» деб ўгирилган жумла сўзма-сўз таржима қилинса, «Ўнг қўлинг тупроққа қорилгур», дегани бўлади. Баъзида «ўнг қўл» ўрнига «икки қўл» деб ҳам ишлатилади. Қўлнинг тупроққа қорилиши эса камбағал бўлиб қолишдан киноя. Аммо араблар истеъмолида унинг асл маъноси йўқ бўлиб кетган, балки бирор нарсага ундаш, ажабланиш, инкор қилиш маъноларида ишла-тиладиган иборага айланиб қолган. Ўзбек тилида бундай ўринларда ишлатиладиган жумлалар ораси-да юқоридаги ибора маъно жиҳатидан яқинроқ кўрингани учун, шу қўйилди.
131. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарахтлар орасида бир дарахт борки, барги тўкилмайди. Албатта, у мусулмонга ўхшайди. Менга айтинглар-чи, у нима?» дедилар. Одамларнинг хаёллари саҳро дарахтларига кетди. Кўнглимга унинг хурмо дарахти экани кел-ди, аммо (айтишга) уялдим. Кейин улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ай-тинг-чи, у нима?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-саллам: «У хурмодир», дедилар.
Кейинчалик кўнглимга келган нарсани отамга айтган эдим, «Ўшани айтган бўлганингда, фалон-фалон нарсаларим бўлишидан кўра мен учун севимлироқ бўлар эди», деди».
51-БОБ.
ЎЗИ УЯЛИБ, САВОЛ СЎРАШНИ БОШҚАГА БУЮРИШ ҲАҚИДА
132. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кўп мазийлик одам эдим. Миқдодга Набий соллаллоҳу алайҳи ва-салламдан сўраб беришни буюрдим ва у сўради. Шунда у зот: «Унда таҳорат (лозим)», дедилар».
52-БОБ.
МАСЖИДДА ИЛМ ВА ФАТВО БЕРИШ ҲАҚИДА
133. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши масжидда ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қаер-дан эҳром боғлашимизга буюрасиз?» деди. Шунда Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадина аҳли Зулҳулайфадан эҳром боғлайди, Шом аҳли Жуҳфадан эҳром боғлайди, Нажд аҳли Қарн-дан эҳром боғлайди», дедилар».
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай деди: «Айтишларича, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ва Яман аҳли Яламламдан эҳром боғлайди», ҳам деган эканлар».
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Бунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (содир) бўлганини аниқ билмайман», дер эди».
53-БОБ.
СЎРОВЧИГА СЎРАГАНИДАН КЎРА КЎПРОҚ ЖАВОБ БЕРИШ ҲАҚИДА
134. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий алайҳиссаломдан эҳромдаги одам қайси кийим-ларни кийиши ҳақида сўради. Шунда «Кўйлак ҳам, салла ҳам, шал-вар ҳам, бурнус* ҳам, варс* ва заъфарон* теккан кийим ҳам кий-майди. Агар кавуш топа олмаса, маҳси кийсин ва тўпиғидан паст турадиган қилиб кесиб ташласин», дедилар».
* Бурнус – қалпоқли устки кийим, капюшон.
* Варс – Яманда ўсадиган сариқ ўсимлик, ундан кийим ва юз бўёғи олинади.
* Заъфарон – сариқ рангли зиравор ўсимлик, ундан ҳам кийим ва юз бўёғи олинади.