331-боб. Бегона хотиннинг ҳуснини бегона эркак олдида гапиришдан ман этилгани ҳақида (лекин уйланиш ва бошқа мақсадларни кўзлаб, шаръий эҳтиёж туғилганда зарари йўқ)
- Душанба, Окт 24 2022
- 12151 марта кўрилди
1741/1. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши бошқа бир аёлнинг баданига қараб, уни ўз эрига сифатлаб берса, гўёки эри ўша бегона хотиннинг баданига қарагандек бўлибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: буни ман этилишидаги ҳикмат фитнага йўлиқишнинг олдини олишдир.