320-боб. Подшоҳни Шаҳаншоҳ, деб чақиришнинг ҳаромлиги ҳақида, бу лафз Аллоҳдан бошқа кишига ишлатилмайди
- Душанба, Окт 24 2022
- 13256 марта кўрилди
1723/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишини подшоҳларнинг подшоҳи (шаҳаншоҳ), деб исмлаш Аллоҳ ҳузуридаги энг ёмон исмлардандир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Суфён ибн Уяйна: «Подшоҳларнинг подшоҳи худди Шаҳаншоҳ, дейишнинг ўзидир», деганлар.