close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

306-боб. Ит боқишнинг ҳаромлиги, лекин ов, чорвани қўриқлаш ва экинларни пойлаш учун боқишнинг жоизлиги ҳақида

1687/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам «Ким итга эга бўлса, яъни уни боқса, ҳар куни унинг савобидан икки қийрот камайтирилади. Лекин ити ов учун ёки чорваларни пойлаш учун бўлса, унда зарари йўқ», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда «Бир қийрот» бўлиб келган.

1688/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ит боқса, ҳар куни унинг амалидан бир қийрот камайтирилади. Лекин экин ва чорваларни пойловчи ит бундай эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ит боқса-ю, ўша ити ов учун ёки чорва ва ерларни пойлаш учун бўлмаса, ҳар куни унинг савобидан икки қийрот камайтирилади», дедилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase