close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

303-боб. Коҳин, мунажжим, фолбин ҳамда қум, тош, арпа ва шуларга ўхшаш нарсалар ёрдамида фол очувчилар ҳузурига боришдан қайтарилгани ҳақида

1667/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Одамлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб коҳин ва фолбинлар ҳақида сўрашганида, у зот: «Улар гапининг ўрни йўқ», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг расули, гоҳида ўша фолбинлар айтган сўз тўғри чиқиб қолади-ку?» дейишган эди, у зот: «Аслида бу сўзлар ҳақ бўлиб, уни жинлар илиб олишади, ўз дўстлари – фолбинлар қулоғига етказиб беради. Фолбинлар эса ўша нарсаларга юзта ёлғонни қўшиб, одамларга етказади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Бухорийнинг Оишадан қилган ривоятларида келтирилишича эса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталар булутга тушиб, осмонда ҳукм қилинган ишлар хусусида гаплашишса, шайтон уларнинг сўзларига ўғринча қулоқ тутиб эшитиб олади-да, фолбинларга эшитган нарсасини етказади. Ўз-ўзидан фолбинлар ўзларидан юз хил ёлғонни қўшиб халққа тарқатишади», дедилар.

1668/2. Сафиййа бинти Абу Убайднинг Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам баъзи хотинларидан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб бирор нарса ҳақида сўраса, кейин фолбин берган жавобга ишонса, ўша кишининг қирқ кун ўқиган намози қабул этилмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти.

1669/3. Қубайса ибн Мухориқдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Таёқча билан ерга чизиқ тортиб бирор нарса ҳақида хабар бериш, ёмон нарса билан шумланиш ва қушларни учириб фол очиш, яъни ўнг томонга учса, ишини бажариб, чап томонга учса, шумланиш сеҳр амалидандир», дедилар. Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилганлар.лимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.

1670/4. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мунажжимлик илмидан таълим олиб ўзлаштирса, сеҳргарликдан бир қисм ўрганибди. Яъни, мунажжимлик илмидан таълим олишни кўпайтирса, сеҳргарликдан ҳам ўшанчасини ўзлаштирибди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

1671/5. Муовия ибн Ҳакамдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули! Ўзим Исломга кирганимга оз кун бўлди. Аллоҳ таоло дунёга Ислом динини олиб келди. Орамизда шундай кишилар борки, ҳали ҳам фолбинларга боришади», десам, у зот: «Сен бормагин», дедилар. Ва яна: «Орамизда яна шундай кишилар ҳам борки, баъзи нарсаларда ёмон шумланишади», десам, у зот: «Бу нарса уларнинг қалбларида пайдо бўладиган нарсадир. Агар шундай бўлса, у шумланиш уларни қиладиган ишларидан тўсмасин», дедилар. Мен яна: «Орамизда яна шундай кишилар борки, (баъзи нарсаларни билиш учун ерга) чизиқ тортишади», десам, у зот: «Илгариги пайғамбарлардан бирлари ҳам чизиқ тортар эди. Кимнинг чизиғи ўша пайғамбарнинг чизиғига мувофиқ кела олса, зарари йўқдир. Яъни, ўша пайғамбарнинг чизиғидек торта олмайди. Шунинг учун чизиқ тортмасин», дедилар». Имом Муслим ривояти.

1672/6. Абу Масъуд ал-Бадрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) ит сотиб, унинг пулини олишдан, бузуқ хотинни (бирорта кишига) топшириб, унинг маҳрини олишдан ҳамда фолбинларга ҳадя (ширинлик) беришдан ман этдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase