close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

231-БОБ. Ифторлик қилишнинг фазилати ва ўзи рўзадор бўлиб олдида бошқалар овқат еб турган кишининг фазилати ҳамда овқат тортиқ қилган кишига қилинадиган дуо ҳақида

1264/1. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадан бирор нарса камайтирилмайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

1265/2. Умму Умора Ансориядан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу саҳобия ҳузурларига киргандилар, у киши Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам таом тортиқ қилдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзинг ҳам егин», дегандилар, саҳобия: «Мен рўзадорман», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза тутган қайси одамнинг олдида бошқалар овқатланса, то еб тугатгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадор ҳаққига дуода бўлишади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

1266/3. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убоданикига ифторлик қилгани борганларида, у нон ва ёғ қўйди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам  улардан тановул қилиб, сўнг: «Афтора ъиндакум соимуна ва акала тоъамакум ал-аброро ва соллат ъалайкум ал-малаикаҳ», деб айтдилар. (Маъноси: Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди. Яхшилар овқатларингиздан танаввул қилишди. Ва фаришталар сизларга саловот айтишди.) Абу Довуд ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase