220-БОБ. Янги чиққан ойни кўрганда айтиладиган зикрлар
- Якшанба, Окт 23 2022
- 14789 марта кўрилди
1227/1. Талҳа ибн Убайдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна бил амни вал иймони вассаломати вал исломи роббий ва роббукаллоҳу, ҳилолу рушдин ва хойрин», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим бу ойни бизларга эмин, омон, имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин. (Эй ҳилол) Менинг Раббим ҳам, сенинг Раббинг ҳам Аллоҳдир. Бу ой ҳидоят ва хайрли ой бўлсин). Имом Термизий ривоятлари.