218-БОБ. Рамазон ойида хайр-саховат ҳамда яхшиликларда бардавом бўлиш, хусусан бундай яхши ишларни охирги ўн кунликда кўпайтиришнинг фазилати ҳақида
- Якшанба, Окт 23 2022
- 15150 марта кўрилди
1221/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг ичида энг сахийси эдилар. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссаломга йўлиққан пайтларида янада сахий бўлиб кетардилар. Жаброил алайҳиссалом Рамазоннинг ҳар кечасида бу зот билан кўришиб, Қуръонни дарс қилишар эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломга йўлиққанларида яхшилик қилишда юборилган шамолдан ҳам сахий бўлиб кетардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1222/2. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса кечани бедорлик ила ўтказар эдилар. Ва аҳлларини ҳам уйғотиб, белларини ибодатга маҳкам боғлар эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.