159-БОБ. Маййит бўйнидаги қарзини тез узиш ҳамда ўлиши билан тезда, кўмиш тадорикини кўришнинг маҳбублиги ҳақида. (Аммо тўсатдан ўлиб қолган кишининг ўлик ё тириклиги аниқ бўлмагунча шошилтирилмайди)
- Шанба, Окт 22 2022
- 11265 марта кўрилди
942/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади» (яъни қарзи узилмаса, карам этилган мақомга эриша олмайди. Ва нажот ёки ҳалокатга ҳукм этилмай туради), дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
943/2. Ҳусайн ибн Ваҳваҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Талҳа ибн Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу касал бўлганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кўргани кириб: «Мен Талҳани ўлим бўсағасида, деб гумон қилаяпман. Агар вафот этгудек бўлса, менга хабар беринглар. Ва дафн этишни тезлатинглар. Чунки мусулмон кишининг мурдаси ўз аҳли ҳузурида тўхтатиб турилиши дуруст эмас», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.