close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

158-БОБ. Дафн этишни тезлатиш ҳақида

940/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани (дафн этишни) тезлатинглар. Агар маййит яхши бўлса, яхшиликка тезлатган бўласизлар. Агар маййит ёмон бўлса, бўйинларингиздан тезроқ қўйган бўласизлар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Тезроқ етказишингиз унга яхшироқдир», дейилган.

941/2. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тобутдаги ўликни одамлар кўтариб елкаларига қўйишса, ўша тобутдаги киши солиҳ бўлса, мени тезроқ олиб боринглар, дейди. Бордию ёмон бўлса, ўз аҳлига: «Вой бўлсин, бу тобут билан қаерга олиб кетмоқдасизлар?» дейди. Бу айтган сўзни инсондан бошқа ҳамма эшитади. Агар инсон ҳам эшитганида эди, ҳушидан кетиб йиқилар эди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase