150-БОБ. Ўлими яқинлашган киши олдида «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб туриш ҳақида
- Сешанба, Окт 18 2022
- 73 марта кўрилди
916/1. Муоздан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги сўзи «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар. Абу Довуд ва имом Ҳокимлар ривоятлари.
917/2. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни талқин қилиб туринглар. Яъни олдида эслатиб, унга айттиринглар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.