149-БОБ. Беморнинг «Касалим қаттиқ» ёки «Оғриғим кучли» ёки «Вой бошим» дейиши, ғазабланиш ва сабрсизлик тарзида бўлмаса, жоизлиги ҳақида
- Сешанба, Окт 18 2022
- 426 марта кўрилди
913/1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, оғриқлари кучаяётган экан. У зотни ушлаб туриб: «Эй Расулуллоҳ, қаттиқ оғрияпсизми?» дедим. «Ҳа, мен сизлардан икки кишига бериладиган оғриқ билан касалланаман», дедилар Набий алайҳиссалом». Бухорий ва Муслим ривоятлари.
914/2. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Қаттиқ касал бўлиб ётганимда, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани кирдилар. «Эй Расулуллоҳ, кўриб турганингиздек бетобман. Биласиз бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ», дедим...» Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
915/3. Қосим ибн Муҳаммаддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Оиша розияллоҳу анҳу: «Вой бошим», дегандилар (Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Оишага розияллоҳу анҳу ёқтирмайдиган бир сўз айтдилар. Оиша розияллоҳу анҳу эса бу айтган сўзларига эътироз билдирганларидан кейин) Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, ўзимнинг бошим оғрияпти», деб, ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар. Имом Бухорий ривоятлари.