close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

147-БОБ. Яшашдан ноумид бўлиб қолганда айтиладиган нарсалар

910/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга суяниб туриб:
«Аллоҳуммағфирли варҳамний ва алҳиқний биррофиқил аъла», деганларини эшитдим». (Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм эт. Мени Олий рафиқ билан қовуштир.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

911/2. Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам ўлимлари яқинлашганида олдиларида бир идишда сув бор эди. Унга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб:
«Аллоҳумма аъинний ъала ғомаротил мавти ва сакаротил мавт», деб айтдилар». (Маъноси: Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер.) Имом Термизий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase