146-БОБ. Касаллар аҳволини сўрашнинг яхшилиги ҳақида
- Сешанба, Окт 18 2022
- 15461 марта кўрилди
909/1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётган эдилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу у зотнинг ҳузурларидан чиққанларида, одамлар: «Эй Абул Ҳасан, Расулуллоҳнинг аҳволлари қандай?» деб сўрашди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Алҳамду лиллаҳ, шифо топган ҳолда тонг оттирдилар», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари.