138-БОБ. Кофирга аввал салом беришнинг ҳаромлиги ва улар саломига алик олишнинг йўл-йўриқлари ҳамда мусулмон ва кофирлар бирга ўтирган мажлис аҳлига салом беришнинг маҳбублиги ҳақида
- Сешанба, Окт 18 2022
- 102 марта кўрилди
865/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудий ва насороларга аввал салом берманглар. Агар бирорталарингиз йўлда улар билан рўбара бўлиб қолса, кўчанинг четидан юришга мажбур қилсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
866/2. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларга аҳли китоблар салом беришса, уларга «Ва алайкум», деб айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
867/3. Усома ибн Зайддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисдан ўтдилар. У мажлисда оддий мусулмонлар, мушриклар, бутларга ибодат қилувчилар ва яҳудийлар бор эди. Ва уларга салом бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.