close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

66-БОБ. Эркакларнинг қабристонни зиёрат этишлари маҳбублиги ҳамда зиёрат қилувчининг айтадиган нарсалари ҳақида

580/1. Бурайдадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларни қабрларни зиёрат этишдан қайтарган эдим. Энди рухсат бердим, зиёрат қилаверинглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Ким қабрларни зиёрат этишни хоҳласа, зиёрат қилаверсин. Чунки зиёрат охиратни эсга солади», дейилган.
Фойда: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг дастлабки даврида қабрларни зиёрат этишдан ман қилдилар. Чунки одамлар жоҳилият амалларидан тўла халос бўлишмаган эди. Ўшанда қабрларга ибодат қилишгача боришар эди. Қачонки Ислом ақидаси одамлар қалбида мустаҳкам бўлганидан кейин қабрларни зиёрат қилишга рухсат бериб, мана шу ҳадисни айтганлар.

581/2. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қачон менинг навбатимда келадиган бўлсалар, кечанинг охирида Бақийъ қабристонига чиқиб: «Ассалому ъалайкум дора қавмим муъминийна ва атокум ма тувъадуна ғодан муажжалуна ва иннаа иншааллоҳу бикум лаҳиқун. Аллоҳумма иғфир лиаҳли бақийъил ғорқад», деб айтардилар. (Маъноси: «Ассалому алайкум, эй мўминлар ҳовлисидаги қавмлар. Сизларга ваъда қилинган нарса келди. Иншааллоҳ эртага кечикиб бўлса ҳам, сизларга йўлиқамиз. Эй Раббим, Бақийъ қабристонидагиларни мағфират қил». Имом Муслим ривоятлари.

582/3. Бурайдадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар қабристонга чиқсалар қуйидагиларни айтишни ўргатардилар. «Ассаламу ъалайкум аҳлад дияри минал муминийна вал муслимийн. Ваинна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Ас алуллоҳа лана валакумул ъафийаҳ» (Маъноси: мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Иншоаллоҳ бизлар ҳам сизларга албатта, йўлиқурмиз. Ўзимизга ва сизларга офият сўрайман). Имом Муслим ривоятлари.

583/4. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинада қабрлар олдидан ўтатуриб унга юзланиб: «Ассалому ъалайкум йа аҳлал қубур. Яғфируллоҳу лана ва лакум антум салафуна ва наҳну бил асар», (Маъноси: Ассалому алайкум, эй қабр аҳллари, Аллоҳ бизу сизни мағфират қилсин. Сизлар биздан олдин кетдинглар, бизлар изингиздан етиб оламиз.), деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase