close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

9-БОБ. Аллоҳнинг улуғ махлуқотлари, дунёнинг фоний бўлиши, охиратнинг ҳолатлари ва булардан бошқа нарсаларда тафаккур қилиш баёни

Аллоҳ таоло: «Мен сизларга фақат биргина нарсани – Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра тафаккур қилишингизни тавсия қилурман» (Сабаъ сураси, 46-оят);
«Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратгувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан!» (Оли Имрон сураси, 190–191-оятлар).
«Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганича (ибрат назари билан) боқмайдиларми?! Бас, (эй Муҳаммад), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос» (ўошия сураси, 17–21-оятлар).

«Ахир (одамлар) ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (имонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!» (Юсуф сураси, 109-оят) деб айтган.
 Бу ҳақда ҳадислар ҳам кўп бўлиб, Абу Яъло Шаддод ибн Авсдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинган 66-рақамли ҳадис бунга далилдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase