Абу Муслим
Бир неча кундан бери оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда қоғоз пул ва тангалар орқали коронавирусни юқтириш мумкинми ёки йўқ деган мавзуда баҳс кетмоқда. Турли хил фикрлар билдирилмоқда. Аслида, қандай тўлаш муҳим эмас, асосийси шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишдир.
Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва унинг оила аъзолари давлат раҳбари қуролли кучларнинг йирик қурилиш лойиҳалари бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Шафи Абдуҳалим Довуд билан учрашгандан сўнг карантинга тушди. Ушбу учрашувдан бир неча кун ўтгач генералда COVID-19 аниқланди.
Шаҳзода Чарлзда коронавирус аниқланди. Кларенс-Хауснинг таъкидлашича, 71 яшар шаҳзодада Covid-19 вируси ташхиси қўйилди. - Унда енгил аломатлар мавжуд, бироқ қолган жиҳатдан унинг саломатлиги жойида бўлиб, Шотландияда ўзини изоляция қилган, - дейилади хабарда.
Испания армисининг коронавирус инфекцияси эпидемиясига қарши курашга юборилган Фавқулодда вазиятлар Бригадаси (Unidad Militar de Emergencias) ҳарбий хизматчилари улар дезинфекция ўтказиш учун келган мамлакатнинг турли вилоятларида жойлашган қариялар уйларидан ташлаб кетилган, айримлари жонсиз ҳолдаги юзлаб қарияларни топдилар. Бу ҳақида «Озодлик» радиоси хабар қилади.
Покистонда коронавирус билан касалланганлар сони мингдан ошди. Инфекциядан энг кўп зарар кўрган вилоят Синдх бўлиб, у ерда 413 та ҳолат қайд этилган. Панжобда бу ҳолатлар сони 296 га, Белужистонда - 115 га, Хайбер-Пахтунхвада - 78та, Гилгит-Балтистонда – 81, Исломободда 16 киши, Азад-Жамму ва Кашмирда эса бир кишидан вирусга чалинганлиги тасдиқланган.
Кейинги ҳафта, 28 мартдан 5 апрелгача, иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда Россияда ишланмайди. Ушбу чоранинг мақсади мамлакатда коронавирус тарқалишини секинлаштиришдир. Бу ҳақида бугун Россия президенти Владимир Путин янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли русларга қилган махсус мурожаатида маълум қилди.
25 мартдан бошлаб Россия ҳарбий қисмларида коронавирус билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилишга тайёрликни ошириш бўйича текширув ўтказилади. Мос келувчи топшириқ, РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу айтганидек, РФ Қурооллий кучлари Олий бош қўмондони, президент Владимир Путин томонидан берилди.
Эронда коронавирусга чалинган 2,2 мингта янги ҳолат аниқланди, бир суткада 143 киши вафот этди, хабар қилди Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Али Реза Вахабзаде. Эрон ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишининг «иккинчи тўлқини» ҳақида эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд тўловларни чеклашни тавсия қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пулдан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келадиган каналлардан бири бўлиши мумкин. Қоғоздаги вируснинг умр кўриш давомийлиги 3-4 кунни ташкил қилиши мумкинлиги айтилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео душанба куни у Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳни АҚШ раҳбарлиги остида тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни таҳдид остига қўйиши мумкин бўлган адоват ва душманликни тугатишга кўндира олмаганидан сўнг Афғонистонга бериладиган АҚШ ёрдами 1 млрд долларга қисқартирилиши ҳақида маълум қилди.
Қатар камал ҳолатидаги Ғазо секторига 150 миллион долларлик ёрдам, жумладан, янги коронавирус тарқалишига қарши кураш учун молиявий ёрдам жўнатди. Бу маблағлар Ғазо секторига олти ой давомида йўналтирилади, шунингдек, БМТ гуманитар дастурларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади, хабар қилади Қатар расмий ахборот агентлиги.
Япониянинг Unicharm корпорацияси ҳижобли аёллар учун қулай бўлган тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлайди. Катталар ва болалар учун тагликлар, гигиеник тоаварлар, аллергиклар учун ниқоб ишлаб чиқариш билан шугулланадиган компания одамни юз қиёфасини такрорлайдиган ва 2,5 мкм (РМ–2.5) ҳавони тозалаб берадиган 3-D ниқоб ишлаб чикди.