close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қатар Ғазо секторига 150 миллион долларлик ёрдам жўнатди

Қатар камал ҳолатидаги Ғазо секторига 150 миллион долларлик ёрдам, жумладан, янги коронавирус тарқалишига қарши кураш учун молиявий ёрдам жўнатди. Бу маблағлар Ғазо секторига олти ой давомида йўналтирилади, шунингдек, БМТ гуманитар дастурларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади, хабар қилади Қатар расмий ахборот агентлиги.

Эслатиб ўтамизки, Ғазо ҳукумати якшанба куни янги коронавирус туфайли юзага келган COVID-19 иккита ҳолатини тасдиқлади.
2700 дан ошиқ одамлар уй карантинида, уларнинг кўпчилиги Мисрдан келганидан сўнг карантинга жойлаштирилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, 2007 йилдан бери Исроил томонидан қамал қилинаётган қирғоқ бўйи анклавида камбағалликнинг юқори даражаси ва соғлиқни сақлаш тизимининг ёмонлигидан келиб чиққан ҳолда, Ғазода COVID-19 нинг тарқалиши ҳалокатли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Фаластин идораси раҳбари Джералд Роккеншобнинг айтишича, Ғазода икки миллион кишига атиги 60 та интенсив терапия ётар жойлари мавжуд, персонал етишмаслиги сабабли уларнинг ҳаммаси ҳам ишламайди.
Ушбу пандемияга жавобан, Исроил Ғазога тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилишини, шу жумладан шу ҳафта топширилган юзлаб COVID-19 синов тўпламларини етказиб бериш ҳажми ошганини эълон қилди.
Ҳамас, шунингдек, Миср чегарасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти яқинида 1000 га яқин янги изоляция хоналарини қуриш устида ишламоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғазодаги қочқинлар агентлиги директори Матиас Шмале бу ҳафта АФПга "бу каби чекланган жойда эпидемия билан курашиш мумкин деб ўйлаш хаёлотдир"- деди.
"Эшитишимча, агар эпидемия шу даражага етса, даволаниш учун 60 дан ортиқ ўринга эҳтиёж вужудга келса, вазият оғирлашади ва катта миқёсдаги ҳалокатга айланиши мумкин", деди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase