close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
17.01.2024 02:09

Коинотда 200 миллиарддан ортиқ галактика мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳам ўртача 200 миллиарддан юлдуз бор. Уларнинг кўпчилиги ўз сайёраларига эга бўлиб, ўз навбатида уларнинг ҳам ўз йўлдошлари бор. Бу самовий жисмларнинг ҳар бири жуда аниқ ҳисоблаб, белгилаб қўйилган ўз орбиталари бўйлаб ҳаракат қиладилар. Миллион йиллардан буён уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатини коинотдаги бошқа жисмларнинг ҳаракати билан ғоятда аниқ ва бенуқсон тартибда мувофиқлаштирган ҳолда ўз орбитасида тинмай учиб юради. Булардан ташқари, самода кометалар ҳам борки, улар ҳам ўзлари учун аниқ белгиланган муайян орбиталар бўйлаб ҳаракатланадилар.

17.01.2024 01:48

Ҳофиз ибн Ражаб Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ “Шарҳ ҳадис ал-илм” китобида қуйидагиларни айтган: “Ботиний илмни даъво қиладиган, у ҳақида гапирадиган ва у билан чегараланган кўпчилик шариат ҳукмлари, ҳалол ва ҳаром (илми) бўлган зоҳирий илмни қоралайди. Унинг аҳлига таъна қилиб: “Улар (ҳақиқий ботиний илмдан) тўсилганлар ва пўстлоқ (пўчоқ) соҳиблари”, дейдилар.

16.01.2024 21:24

Германия терма жамоаси собиқ футболчиси, Антонио Карбахал, Рафаэл Маркес, Лионел Месси, Криштиану Роналду ва Андрес Гуардадо каби 5 та Жаҳон чемпионатида қатнашган Лотар Маттеус ФИФА версиясига кўра «2023 йилнинг энг яхши футболчиси» номинациясида овоз бериш натижаларига ўз муносабатини билдирди.

16.01.2024 19:32

Улар болаликда учрашишган. Ўшанда ҳам бўлажак жаҳон футболи юлдузи бу жигарранг кўзли қизга уйланишга қасам ичган экан.

16.01.2024 16:23

Дунёни севиш мол-дунё, обрў-эътибор, шарафни севиб, унга ҳарис бўлмоқликда ҳам гавдаланадики, бу нарсалар инсонни ўша истакларига етишда ўз асоси ва мартабасидан тушишига сабаб бўлади. Бу эса дин ҳам, иймон ҳам зое бўлди демакдир. Бу ҳақда ҳадис келган: “Икки оч бўрининг бир қўйни тунашлиги кишининг мол-дунё, шарафга ҳарислиги унинг динини бузгани олдида ҳеч нарса эмас!”.

16.01.2024 16:17

Мусулмон инсон гўзал хулқли, тавозули, ширин сўзли бўлади, Ислом кўрсатмасига амал қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олади.

16.01.2024 14:44

"Ҳеч ким бизни тўхтата олмайди - Гаага ҳам, ёвузлик ўқи ҳам, бошқа ҳеч ким", деди Бенямин Нетаняху ҳафта охирида. Исроил бош вазири "ХАМАС билан урушни охиригача, тўлиқ ғалабага қадар" давом эттириш ҳақида гапирди, "биз жанубда ҳам, шимолда ҳам хавфсизликни тиклаймиз" - деди, лекин дунё ҳамжамиятининг мутлақ кўпчилиги Нетаняху аслида Ғазода фаластинликларнинг геноцидини тўхтатмоқчи эмаслигига ишонади.

16.01.2024 14:31

Ибн Абу Довуд Абу Жуҳайфа(Ваҳб ибн Абдуллоҳ ибн Муслим Сувоий. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умрларининг охирида келиб саҳобий бўлган. У зотдан кейин Али (розияллоҳу анҳу) билан бирга бўлган. У киши халифалик вақтларида Куфа соқчиларига волий бўлган. Али (розияллоҳу анҳу) у кишини “Ваҳбул хайр”деб номлаган. Ҳижрий 74 йили вафотэтган.) (розияллоҳу анҳу)дан саҳобалар Қуръон билан дам солишни кароҳатли эканини ривоят қилган. Лекин ихтиёр этилган ҳукм шуки, бундай қилиш макруҳ эмас, балки суннатдир. Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қачон уйқуга кетмоқчи бўлсалар, икки кафтларини жуфтлаб, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, унга дам урардилар. Сўнг уларни бошлари, юзлари ва баданларининг олди томонидан бошлаб имконлари етгунича суртардилар. Буни уч маротаба қилардилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

16.01.2024 14:27

Дунё яратилганидан буён ҳақ билан ноҳақлик ўртасида мужодала бор. Инсонлар ҳақни ноҳақликдан ажратиб олишлари учун Аллоҳ таоло пайғамбарларни юборган.

16.01.2024 14:20

ХАМАС ҳаракатига 1988 йил – биринчи қўзғолон (Биринчи Фаластин интифадаси) даврида Ғазода асос солинган. Ҳаракат расман «Ислом қаршилик ҳаракати ковенанти» деб номланган ўз уставига — «ХАМАС Хартияси» ёки «ХАМАС Ковенанти»га эга бўлган. ХАМАС қуйидаги мақсадларни эълон қилган: «Ёлғон билан курашиш, уни тор-мор қилиш ва ғалаба қозониш учун, токи адолат қарор топсин, она ерлар қайтарилсин ва исломий давлат асосини эълон қиладиган масжидлардан муаззиннинг овози эшитилиб турсин, одамлар ва бошқалар ўз жойларига қайтишлари мумкин ва Аллоҳ бизнинг ёрдамчимиздир».

16.01.2024 02:30

Рисолат ва жаҳолат ўртасидаги маърака дунё тугагунча давом этади, пайғамбарлар фосиқ қавмларга мана шу йўлда курашган эди, бу рисолат ва жаҳолат ўртасидаги жанг эди.

16.01.2024 01:56

Абу Довуд Таёлисий (муҳаддис, 750-819 й. Басра, Ироқ) “Муснад”ида: “Абу Барзадан (саҳоба): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васаллам дедилар: “Токи, ҳукмда адолатли, ваъдага вафоли ҳамда раҳм-шафқатли бўлар эканлар, раҳбарлик улардан бўлади”, дедилар. (Аҳмад, Абу Яъло (муҳаддис, 990-1066 й. Бағдод, Ироқ) ва Табаронийлар (муҳаддис, фақиҳ. 821-918 й. Акка, Фаластин) ривоят қилишган).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase