Жавоб: Валайкум ассалом. Биринчи саволингизга жавоб бера туриб, шайх Фараз Раббоний мусулмон эр-хотинда болаларнинг туғилиши Қуръон ва Суннатда рағбатлантирилишини таъкидлаганларини эслатиб ўтамиз. Мисол учун, пайғамбар Иброҳим (алайҳи салом) Аллоҳдан: “Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди” (Саффот сураси, 100) сўраганлари ҳақидаги оят маълум. Шунингдек, пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга туғишга қодир бўлган аёлларни никоҳга олишни буюрганлари ҳам маълум: "...Туғувчан, (фарзандларга) меҳрибонларга уйланинглар, чунки мен қиёмат кунида умматларим кўплиги билан фахрланаман". (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоятлари)
Оилада фарзандларнинг бўлиши ўтмиш пайғамбарларидан қолган суннат бўлганидан ташқари, улкан барака ҳамдир. Болалар мусулмон оиланинг нажот йўли, Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракасидир.
Шунингдек, болали бўлишга интилиш пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат изҳор этилишининг бир кўринишидир, чунки мусулмонлар унга умматининг кўплиги билан фахрланишга шу йўл билан ёрдам бера оладилар.
Иккинчи саволингизга борасида қуйидагиларни қайд этиш жоиз. Олимларнинг кўпчилиги ҳомиладорликдан сақланишнинг ҳар қандай кўриниши учун эр-хотиннинг розилиги бўлиши керак, деб ҳисоблайдилар.
Сабабларнинг биттаси аниқ ва равшан: эр ва хотин фарзанд туғилишига ҳақлидир. Аслини олганда, оила қуришдан асосий мақсад ҳам шу. Агар эр хотинини бу ҳуқуқдан маҳрум этса, унда гуноҳкор бўлиб қолади.
Шунинг учун ҳомиладорликдан сақланиш масаласини эрингиз билан бирга ҳал қилишингиз лозим. Сизнинг эрингиздан яширин тарзда ҳомиладорликдан сақланишдан воз кечишингиз борасида тавсия бериш хато бўлар эди.
Оила икки томонлама ҳурмат ва очиқлик натижасида мустаҳкам бўлади. Сиз фарзанд кўриш ҳуқуқингиз борлигини ва бу Исломда рағбатланишини таъкидлашингиз лозим. У ҳам сиз нималарни ҳис этаётганингизни ва бу келгуси оилавий ҳаётингизда қандай оқибатларга олиб келишини билиши зарур.
Шунингдек, сиз учинчи шахсларга, мисол учун мсулмонлар тоифасидан бўлган никоҳ маслаҳатчиларига ёки сизлар учун нуфузли саналган одамларга мурожаат қилиб маслаҳат сўрашингиз мумкин. Агар шундан кейин ҳам аҳвол ўзгармаса, унда сиз келгуси ҳаётга қайси йўл билан бориш тўғрисида қарор қабул қилишингиз керак бўлади.
Дуо қилишда тўхтаманг, Аллоҳ сизнинг оилангизга барака ва енгиллик берсин. Шунингдек, юзага келган аҳволнинг жиддийлигидан келиб чиққан ҳолда сизга истихора қилишни тавсия қиламиз.
Эрим бола туғишимни истамаяпти: нима қилиш керак?
Савол: Ассалому алайкум, эрим болали бўлишдан воз кечди. Бу мен учун жуда катта руҳий изтироб бўлиб қолмоқда, негаки мен эримни севаман ва у билан тўлақонли оила қуришни истайман. Биринчидан, эрим Исломда ҳеч қаерда эр-хотин болали бўлиши шарт деб айтилмаган, деб таъкидлаяпти. Бу тўғрими? Иккинчидан, агар мен уни менинг бола туғмаслигим ҳаромлигига ишонтира олмасам, унда унинг рухсатисиз ҳомиладорликдан сақланмаслигим ва ундан кейин тасодифан бўйимда бўлиб қолди, деб айтишим мумкинми?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фатво
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси