Қабристонларга, авлиёларга атаб жонлиқ сўйиш, авлиёлар қабрларини тавоф қилиш, улардан иш юришишини, фарзанд, бойлик сўраш ширкдир.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмонларни бундай ишлардан қайтариб, ўз ҳадиси шарифларида: «Ислом динида мозорга атаб ҳайвонлар сўйиш йўқдир», деганлар.
Барча тилакларни фақат ёлғиз Аллоҳ таолодан сўраш лозим.
Азиз-авлиёларга сиғиниб, улардан бирон нарса талаб қилган киши ўзига зулм қилган бўлади. Куръони каримда: «Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: «Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир» (Луқмон сураси, 13-оят), дейилган.
Азиз авлиёларнинг қабрларига сиғиниш ширк амаллардандир
Аллоҳ таоло: «Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим», деб таъкидлайди (Ваз-Зориёт сураси, 56-оят).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фатво
|