Вал лайл сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 112 марта кўрилди
1-4-оятлар: (Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам. Ёришиб – кўринган кундузга қасам. Эркак ва аёлни яратган зотга қасамки. Шак-шубҳасиз сизларнинг саъю ҳаракатларингиз хилма-хилдир.
Икрима ибн Аббосдан: Бир кишининг хурмо дарахти бор эди. Унинг бир шоҳи бир камбағал, бола-чақаси кўп кишининг ҳовлисига эгилган эди. Киши ҳовлисига кириб хурмо олиш учун дарахтга чиқса, кўпинча (камбағалнинг ҳовлисига) хурмо тўкиларди. Шунда унинг болалари уларни олишарди. Шунда у уларнинг оғзидан хурмони олиш учун дарахтдан тушарди. Агар хурмони улардан бирининг оғзида кўрса, қўлини тиқиб хурмони оларди. Камбағал киши буни Расулуллоҳ (с.а.в.)га шикоят қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.)унга: - Сен боравер, - дедилар. Хурмо эгасини учратиб: - Шоҳи фалончининг ҳовлисига эгилиб турган хурмонинг менга жаннатда сенга бир хурмо бўлиши эвазига берасанми, - дедилар. Шунда у киши: - Менинг кўп хурмом бор, лекин ўшандан кўра кўп мева солиб мени қувонтирадигани йўқ, - деди. Ибн Дахҳаҳ исмли бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг гапларини эшитиб турганди. У: - Эй Расулуллоҳ, агар мен шу хурмони олсам, менга унга берадиган нарсани, яъни жаннатдаги хурмони берасизми? – деди. У киши: - Ҳа, - дедилар. У киши бориб хурмо эгасини топди ва у билан савдолашди. Хурмо эгаси унга: - Билмадингми, Муҳаммад менга унинг эвазига жаннатдан бир хурмо беришини айтганида, мен: - Унинг ҳосилдорлиги мени қувонтиради, - дегандимку, - деди. У киши: - Уни сотмайсанми? – деди. У: - Йўқ, илло менинг ҳаёлимга келмаган нарса берилсагина сотаман, - деди. У: - Ниятинг нима, - деди. У: - 40 та хурмо (эвазига сотаман), - деди. У: - Катта нарса сўрадингку, шу биргина эгилиб турган хурмонгга 40 та хурмо сўрайсанми?, - дедида, кейин сукут қилди ва: - Мен сенга 40 та хурмони бераман, - деди. Хурмо эгаси: - Агар рост айтаётган бўлсанг, менга гувоҳ келтир, - деди. Одамлар ўтиб қайтаётган эди. У уларни чақириб шунга гувоҳ қилди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб: - Эй Расулуллоҳ, хурмо менинг мулкимга ўтди, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.)камбағал кишига бориб: - Хурмо сен ва бола-чақангникидир, - дедилар. Шунда Аллоҳ таъало .... нозил қилди.
Ибн Исҳоқ Абдуллоҳдан: Абу Бакр Билолни Умайя ибн Халафдан 10 уқия (олтин) ва битта бурда эвазига сотиб олдида, уни озод қилди. Шунда Аллоҳ таъало “....... Сизларнинг ҳаракатларингиз хилма-хилдир” оятини нозил қилди. Абу Бакр билан Умайя ҳаракатлари.
5-6-оятлар: Ана эндиким (Ўз мол-давлатидаги қамбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса.
Али (р.а.)дан: Расулуллоҳ (с.а.в.): - Сизлардан ҳар бирингизнинг жаннатдаги ўрни ҳам, дўзахдаги ўрни ҳам ёзиб қўйилгандир, - дедилар. Одамлар: - Эй Расулуллоҳ, биз бунга суяниб қолмаймизми? – дейишди. У киши: - Амал қилаверинглар, ҳар бир кишига борар жойи осон қилингандир, - дедилар-да .......ни ўқидилар. Бухорий ва Муслим ривояти
Амир ибн Абдуллоҳ баъзи аҳлларидан:- Абу Қуҳофа ўғли Абу Бакрга:- Сен заиф қўлларни озод қилаяпсан. Шу ушингни қиладиган бўлсанг, сени ҳимоя қила оладиган. Сен учун туриб бера оладиган бақувват- кучлиларни озод қилсанг бўлмайдими?-деди. Шунда Абу Бакр:- Эй отажон, мен ўзимга керакли нарсани хоҳлаяпман,-деди. Бас айтилдики: Ушбу....оятлар Абу Бакр ва отаси унга айтган гапи ҳақида нозил бўлган, суранинг охиригача.
Ибн Зубайр Минбарда туриб айтдики:- Абу Бакр ( РА ) заиф қулларни сотиб олиб, озод қилар эди.Шунда отаси унга:- Эй ўғлим, сенинг орқангни ҳимоя қиладиган кишиларни сотиб олсанг бўлмайдими?-деди.Абу Бакр:- орқамни ҳимоя қилишни хоҳлаб (шундай қиляпман),-деди. Шунда....суранинг охиригача нозил бўлди.
Абдуллоҳ ибн Журъоннинг қули эди. Мушриклар унга унинг қилган ишини шикоят қилишди. Шунда у Билолни уларга бериб юборди. Яна ўша илоҳлари учун сўйишга юзта туя ҳам берди.Улар Билолни жазирама иссиқда жазолашди. У эса:-Аҳад, Аҳад,-дер эди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.)ўтиб қолдилар ва:- Аҳад, Аҳад сенга нажот беради,-дедилар. Кейин Р (с.а.в. ) Билолнинг Аллоҳ йўлида азобланаётганини Абу Бакрга айтдилар. Абу Бакр бир ратл ( ўлчов) олтин олиб бориб уни сотиб олди. Шунда Мушриклар:- Абу Бакр Билолнинг қўлидан иш келгани учунгина сотиб олди,-дейишди. Шунда Аллоҳ таъало:- У ( тақводорзот ) ҳузурида бирор кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. У фақатгина энг олий зот бўлиши Роббиси юзини истаб....оятини нозил қилди ( Валлайл-19-20).