close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ваз-зуҳа сураси

Жундур айтади:- Қурайшлик бир аёл Р (с.а.в.)га:- Шайтонинг сени тарк қилди, ташлаб кетди чоғи,-деди. Шунда Чошгоҳга қасам, қоплаб олган кечага қасамки, Роббинг сени тарк этгани ҳам, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир оятлари нозил бўлди.
Ҳишом ибн Урва отасидан: Жаброил (а.с.) Расулуллоҳ  (с.а.в.)га келмай қолди. Бундан Р(с.а.в.) қаттиқ безовталандилар. Шунда Ҳадича:-Сизнинг безовта бўлиб (сабрсизлик қилаётганингизни кўриб) Роббингиз сизни ёмон кўриб қолди,-деди. Шунда Аллоҳ таъало....нозил қилди.
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хизматчилари Хавла айтади:- Бир кучукча уйга кирди. Сарир (ётадиган жой)нинг остига кириб ўлиб қолди. Шунда Р(с.а.в.)га бир неча кун ваҳий келмасдан туриб қолдилар. Шунда у киши Хавлага:- Эй Хавла, уйимда бирор ҳодиса бўлдими? Жаброил (а.с.) менга келмай қолди,-дедилар. Хавла: - Уйни супуриб қайтадан жиҳозласам эди, - дедимда шундай қилдим. Супургини сарирнинг остига узатсам бир оғир нарсага тегди. Уни чақириб олиб қарасам ўлиб қолган кучукча экан. Мен уни олиб, деворнинг орасига отиб юбордим. Шунда Расулуллоҳ  (с.а.в.)соқоллари титраб келдилар. Ўқишга ваҳий тушса, титроқ босарди. У Киши: - Эй Ҳавла мени ўраб қўй, - дедилар. Шунда Аллоҳ таъало ...... нозил қилади.
 
4-оят. Албатта охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.
Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос отасидан: Расулуллоҳ  (с.а.в.)ўзларидан кейин умматлари  учун фатҳ қилинадиган (очиладиган) нарсаларни кўрдилар-да, бу билан хурсанд бўлдилар. Шунда Аллоҳ таъало: - Албатта охират сиз учун дунёдан яхшироқдир. Яқинда Роббингиз сизга шундай неъматлар берадики, сиз рози бўласиз оятни нозил қилди. Бас, Роббиси у кишига жаннатда дурдан бўлган мингта қаср берди. Уларнинг тупроғи тушгандандир. Ҳар бир қасрда у киши учун керакли барча нарсалар бордир.
 
6-оят. (Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз сизни етим ҳолда топгач,  бошпана бердими?
Сайд ибн Жубайр ибн Аббосдан: Расулуллоҳ  (с.а.в.) айтадилар: Дарҳақиқат Роббимдан бир савол сўрадим шу ҳақда. Шу ҳақда сўрамасам яхшироқ эди. Мен: - Эй Роббим, мендан олдин ҳам пайғамбарлар ўтишган, улардан айримларига шамоллар бўйсунди (Сулаймон ибн Довудни зикр қилдилар), айримларни ўликларини тирилтирар эдилар. (Исо ибн Марямни зикр қилдилар), айриимлари ундай, айримлари бундай – дедим. Шунда Роббим: - Мен сени етим ҳолда топиб бошпана бермадимми? – деди. Мен: - Ҳа, шундай, - дедим. Роббим адашган ҳолда топиб ҳидоят қилмадимми, - деди. Мен : - Эй Роббим, ҳа шундай , - дедим. Роббим:  Сени камбағал ҳолда топиб бой қилмадимми? – деди. Мен: - Эй роббим, ҳа шундай , - дедим. Роббим: - Қалбингни очиб қўймадимми? Елкангдан юкни олиб қўймадимми, - деди. Мен: - Эй Роббим, ҳа шундай, - дедим.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase