Ват Ториқ сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 90 марта кўрилди
1-3 оят. Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки, (Эй Муҳаммад), Сиз тунги йўлчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз. У учар юлдуздир.
Бу оят Абу Толиб ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ (с.а.в.)га нон ва сут олиб келди. Улар ўтиришганида бирдан бир юлдуз пастга учди. Шунда бу ердаги нарсалар оловга тўлди. Абу толиб қўрқиб кетди ва: - Бу қандай ҳодиса, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): - Бу отилган юлдуздир. У Аллоҳнинг оят-мўжизаларидан бир оятдир, - дедилар. Бундан Абу Толиб ажабланди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.