Мутаффифун сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 81 марта кўрилди
1-оят. (Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай!
Икрима ибн Аббосдан: Расулуллоҳ (с.а.в.)Мадинага келган вақтларида улар ўлчовдан уриб қоладиган энг ёмон инсонлардан эдилар. Шунда Аллоҳ таъало нозил қилди. Кейин улар (Мадина аҳллари) ўлчовни тўғри ўлчай бошладилар.
Қуртубий: Мадинада ўлчовдан урадиган тижоратчилар бор эди. Уларнинг савдолари худди қиморга ўхшарди. Молни ушлаб қўрдими, олиши шарт, таваккал қилиб олиш, сотувчи билан харидор ўзаро душмандек савдо қилиш (мунобаза, муламаса, мухоторо). Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.)бозорга чиқиб уни ўқиб бердилар.
Саддий: Расулуллоҳ (с.а.в.)Мадинага келганларида, унда Абу Жуҳайна исмли бир киши бор эди. Унинг 2та тарозиси бор эди. Биттаси билан ўлчаб берарди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.