close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳуд сураси

5-оят. Огоҳ бўлингизким, албатта улар (кофирлар) ундан сир тутиш учун дилларидаги (адоватлари)ни яширадилар. Огоҳ бўлсинларким,  улар кийимларга ўраниб олган чоғларида ҳам (Аллоҳ) уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билур. Дарҳақиқат, у зот дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир.
Бу оят Ахнас ибн Шурайб ҳақида нозил бўлган. У жуда ширин сўз ва чиройли кўринишли киши эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)га йўлиққанида у кишига ёқадиган сўзлар айтарди. Калбийда эса, у киши ёмон кўрган нарсаларни бузиб юрарди.
Калбий айтади: У Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтириб, у кишини қувонтирадиган нарсаларни зоҳир қиларди. Қалбида эса, зоҳир қилган нарсаларининг тескарисини сақлаб – беркитиб юрарди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилиб: Улар қалбларида Муҳаммад (с.а.в.)га нисбатан адоватни яшириб юришади, - деди.
 
114-оят. Кундузнинг ҳар икки тарафидан ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур. Бу қулоқ ўтгувчилар учун эслатмадир.
Абдуллоҳдан: - Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдига келиб: - Эй Расулуллоҳ, мен Мадинанинг чеккасида бир аёлни тутиб олдим ва унга жинсий алоқадан бошқа ҳамма нарсани қилдим. Мана мен (ҳузурингизга келдим). Менинг устимда хоҳлаган нарсангиз билан ҳукм қилинг, - деди.
Шунда Умар: - (Шу гуноҳки), ўзинг беркитсанг эди, Аллоҳ беркитган эдику, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга ҳеч нарса (жавоб) қайтармадилар. У одам кетди. У киши унинг изидан бир кишини юбориб чақириб келдилар –да унга ушбу оятни тиловат қилиб бердилар. Шунда бир киши: - Эй Расулуллоҳ, бу (оят) у учун хоссатанми? – деди. У киши: - Йўқ, балки (барча) инсонлар учун омматандир, - дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим
Абул Ясар ибн Амр айтади: - менинг олдимга бир аёл келди: унинг эрини Расулуллоҳ (с.а.в.) (ғазотга) юборган эдилар.
Аёл: - Менга бир дирҳамга хурмо сотинг, - деди. У аёл мени ажаблантирди.
Мен: - Уйда бундан кўра яхшироқ хурмо бор.  Мен билан юринг, - дедим. (Уйга киритиб), уни ушладим ва ўпдим. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб бу ишни у кишига айтиб бердим. У киши: - Аллоҳ йўлида ғозий бўлиб юрган кишига аҳли борасида хиёнат қилдингми? Менинг олдимдан кет, - дедилар. Бундан мен: - Мен дўзах аҳлиданман. Аллоҳ ҳеч қачон мени кечирмайди, - деб ўйладим. Ва Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) мени чақиртириб, менга бу оятни ўқиб бердилар.
Ибн Аббос (ра)дан: Бир киши Умарнинг олдига келиб: - Бир аёл менинг олдимга савдо қилиш учун келганди. Мен уни давлаж (хона)га олиб кириб, жимодан бошқа барча нарса қилдим, - деди. Шунда Умар: - Сенга вой бўлсин, балки у Аллоҳ йўлида эридан вақтинча айрилиқда бўлган аёлдир, - дедилар. (Яъни эри уруш ёки бошқа дин хизмати билан кетган аёл) у: - Ҳа, - деди.
Умар: Абу Бакрнинг олдига бор, - деди. У бориб Умарга айтган гапларни айтди. Абу Бакр ҳам худди Умардек жавоб қайтариб: - Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб сўрагин, - деди. У бориб, Абу Бакр ва Умарга айтганидек айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.): - Эҳтимол у Аллоҳ йўлида вақтинча эрдан айрилиқда бўлган аёлдир, - дедилар.
У: - Ҳа, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) сукут қилдилар ва ушбу оят нозил бўлди. Шунда у киши: - Бу оят эй Расулуллоҳ, мен учун  хоссатанми ёки одамлар учун омматанми? – деди. Шунда улар кўкрагига уриб: - Йўқ, бу неъмат айнан (сенга эмас), балки бутун инсонлар учун омонатдир, - деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) кулдилар ва: - “улар рост гапирди” – дедилар.
Муоз ибн Жабалдан: - У киши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида ўтирган эди. Шунда бир киши келиб: - Эй Расулуллоҳ, ўзига ҳалол бўлмаган тегишган, фақат жимо қилмай эркак киши қиладиган бошқа ҳар қандай ишни қилган киши ҳақида нима дейсиз? – деди. Шунда у киши: - Чиройли таҳорат қил, сўнг туриб намоз ўқигин, - дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни охиригача нозил қилди. Шунда Муоз ибн Жабал: - Бу оят фақат у учунми ёки умумий мусулмонлар учунми? – деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Балки бу оят мусулмонлар учун умумийдир, - дедилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase