close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юнус сураси

2-оят. Бу одамлар учун ўзларидан бўлган бир кишига (яъни, Муҳаммад алайҳис- саломга, кофир) кимсаларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг, иймон келтирган зотларга эса улар учун парвардигорлари ҳузурида азалий рост мартаба борлиги ҳақида хушхабар етказинг деб ваҳий юборганимиз қизиқ туюлдими?!
Кофирлар: “Дарҳақиқат, бу (яъни, Муҳаммад) зўр сеҳргардир”, дедилар.
Ибн Аббос: - Аллоҳ таоло Муҳамммад (с.а.в.)ни элчи қилиб юборгач, кофирлар инкор этишди ва: - Аллоҳ Муҳаммад каби бир башар (инсон)ни элчи қилиб юборишдан кўра улуғроқдир, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
 
15-оят. Қачон уларга (уларнинг олдида) бизнинг очиқ равишда оятларимиз тиловат қилишса, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсалар: “Бу Қуръондан бошқа бир Қуръон келтиргин ёки буни ўзгартиргин”, дедилар. Айтинг: “Мен учун уни ўз томонидан ўзгартириш дастур эмасдир. Мен  фақат ўзимга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Чунки мен агар Парвардигоримга исён қилсам улуғ кунларнинг (Қиёматнинг) азобидан қўрқурман”.
Мужоҳид: Бу оят Макка мушриклари ҳақида нозил бўлгандир.
Муқотил: Улар беш кишидир: - Абдуллоҳ ибн Абу Умайя  ал-Маҳзумий, ал-Валид ибн Муғийра, Макроз ибн Ҳифс, Амр ибн Абдуллоҳ ибн Абу Қайс ал-Омрий ва Ос ибн Омир. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га: - Бизга бир Қуръон келтир-ки, унда Лот ва Уззага ибодат қилишни тарк қилиш бўлмасин, - дейишди.
Калбий: - Бу оят масхара қилувчилар ҳақида нозил бўлган. Улар: Эй Муҳаммад, бу Қуръондан бошқа Қуръон келтир. Унда биз сендан сўраган нарсалар бўлсин, - дейишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase