Қуръондан энг охири нозил бўлган оят ҳақида
- Шанба, Авг 06 2022
- 444 марта кўрилди
Абу Исҳоқ айтади: Барро ибн Озиб р.а.дан эшитдимки: “Нозил бўлган энг охирги оят: “Сиздан фатво сўрайдилар, Айтинг: Аллоҳ сизларга ота-онасиз ва фарзандсиз бўлган одам ҳақида фатво беради”, оятидир. Охирги сура эса Бароат сурасидир. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Ибн Аббос р.а. айтади: “Нозил бўлган энг охирги оят “Аллоҳга қайтадиган кунингиздан қўрқингиз”, оятидир”.
Яна ибн Аббос р.а. мана шу оятҳақида айтади: “Зикр қилишадики шу оят ва Нисо сурасининг охирги ояти (176-оят) Қуръоннинг охирида нозил бўлган”.
Ибн Аббос Убай ибн Каъб р.а.дан айтади: “Расулуллоҳ (с.а.в.)замонларида нозил бўлган энг охирги оят:
“Дарҳақиқат сизларга ўзингиздан бўлган , қийналсангиз унга оғир ботадиган, сизлар(саодатга эришишингиз учун) харис ва мўминларга раҳмдил ва меҳрибон пайғамбар келгандир. Бас (шунда ҳам) юз ўгирсалар , айтинг: “ Аллоҳ менга кифоядир,Унга таваккал қилдим., Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва У буюк аршнинг Роббисидир”. (Тавба 128-129) Ҳоким ривояти.
Яна Убай ибн Каъб р.а. айтади: “Қуръоннинг Аллоҳга энг янгироғи (охирида нозил бўлгани) Тавба сурасининг 128-129 оятларидир”.
Абу Қутода р.а. айтади: Бир киши: “Эй Расулуллоҳ, душанба куни ҳақида рўза тутиш ҳақида нима дейсиз?”, деди. У киши “Бу кунда менга Қуръон нозил қилингандир. Қуръон нозил қилинган аввалги ой Рамазондир. Аллоҳ таоло айтади: “Рамазон ойида қуръон нозил қилингандир”, дедилар”.
Васила р.а. айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Иброҳимнинг саҳифалари рамазоннинг аввалги кечасида нозил бўлган. Таврот рамазоннинг олти куни ўтгандан кейин нозил бўлди. Инжил рамазоннинг ўн уч куни ўтгандан сўнг, Забур эса рамазоннинг ўн саккизинчи куни ўтгандан кейин нозил бўлган. Қуръон рамазоннинг йигирма тўртинчи куни нозил бўлди”.