Бисмиллаҳ ояти ва унинг нозил бўлиш сабаби
- Шанба, Авг 06 2022
- 161 марта кўрилди
Ибни Аббос р.а. айтади: “Жаброил Расулуллоҳ (с.а.в.)га энг аввал “Эй Муҳаммад, Аллоҳдан паноҳ сўранг, сўнг Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”, денг”, дедилар.
Яна ибни Аббос р.а. айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.)токи “Бисмиллаҳ” нозил бўлмагунча сураларнинг тугашини билмасдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. айтади: “Токи бисмиллаҳ...” нозил бўлмагунча иккита суранинг орасини ажратишни билмас эдик”.
Абдуллоҳ ибн Нофеъ отасидан, у киши эса Абдуллоҳ ибн Умардан, у киши: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” ҳар бир сурада нозил бўлгандир, деган.