close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.01.2023 22:15

Афғонистондаги ҳукмрон Толибон ҳаракати (ҳанафий-мотурудий муллалар) мамлакат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига қизларни киритмасликни буюрди.

23.01.2023 21:32

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» радикал ҳаракати Ўзбекистонни Кобул ва Тошкент ўртасида имзоланган шартномада кўрсатилган миқдорда электр энергиясини беришга чақирган. Бу ҳақда толиблар томонидан тузилган ҳукуматдаги Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Амир Хон Муттаки маълум қилди, деб хабар беради TOLOnews телеканали.

07.01.2023 06:03

Толибон «ИШИД»га ов қилмоқда

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Афғонистон ҳукумати юқори мартабали мулозимининг айтишича, Афғонистон Толибони Кобулдаги қатор ҳужумлар учун масъул бўлган асосий шахсларга қарши ўтказган бир қатор рейдларда «ИШИД»нинг саккиз жангчисини йўқ қилди ва яна бир нечасини ҳибсга олди.

24.12.2022 15:04

Афғонистон ҳукуматидаги Олий таълим вазири Нида Муҳаммад Надим Афғонистон олий таълим муассасаларининг аёл талабалари учун дарсларни тўхтатишга олиб келган тўртта сабабни айтиб ўтди. Унинг сўзлари TOLOnews келтириб ўтди.

23.12.2022 16:42

Афғонистонлик университет талабалари Толибон хавфсизлик кучлари томонидан Кобулдаги университетга киришда тўхтатилди, 21 декабр.

23.12.2022 12:07

Афғонистон ҳукумати сешанба куни бутун мамлакат бўйлаб аёллар учун университетда таълим олишни тақиқлади. Кўпчилик кузатувчиларга кўра, Толибон "ўзининг ҳақиқий қиёфасини кўрсатмоқда" ва 90-йиллардаги каби муросасиз бўлиб, афғон аёлларининг таълим ва эркинлик ҳуқуқини бостиришда давом этмоқда.

21.10.2022 09:06

АҚШ Афғонистон Толибонига Вашингтон мамлакатдаги ҳеч қандай қуролли гуруҳ ёки нодавлат иштирокчиларни молиялаштирмаслигига ишонтирди, деди «Толибон» манбалари Ал Jazeera телеканалига.

17.10.2022 11:55

Маҳаллий журналистларга босим ва чекловларни бўшаштирмаётган Толибон энди хорижий журналистларни ҳам огоҳлантира бошлаган. Кобулдаги раҳбарлар бирор материални нохолис ва танқидий деб топса, мухбирлар ҳайдалади.

14.09.2022 16:36

Толибон ҳукумати сешанба куни БМТнинг Афғонистонда аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақидаги айбловларини қоралаб, мамлакат давлат секторида минглаб одамлар ишлаётганини таъкидлади. Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги штаб бошлиғи Шарафуддин Шарафнинг AFP га айтишича, кўпчилик аёллар ишга бормаганига қарамай маош олади, чунки офислар жинсларни тўғри ажратиш учун ташкил этилмаган.

16.08.2022 11:04

Россия афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган юзга яқин самолёт ва вертолётлар Украинага ўтишини хоҳламайди. Бу ҳақда Путиннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов «РИА Новости»га маълум қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase