close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.10.2019 13:12

«Россия мусулмон етакчилари «гуноҳ ва зино»нинг тарқалишини тўхтатиш учун эркакларга биттадан ортиқ хотинга эга бўлишга рухсат беришга даъват қилмоқда», - деб ёзади The Times. «Россияда полигамия (кўп хотинлилик) қонун билан тақиқланган, лекин Москва муфтийси Илдар Аляутдиновнинг ҳисоблашича, агар мусулмон минтақаларда бу урф-одатга риоя қилинадиган бўлса, бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

17.09.2019 20:17

Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида авж олаётган ғайриисломий ижтимоий ҳолат таъсирига ҳатто мусулмонлар ҳам дуч келмоқда. Мусулмон аҳоли сони кўпчиликни ташкил қиладиган Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Багпат округида ёш қизлар ва аёллар сони кескин камайиб, эркаклар келин йўқлиги муаммосига дуч келмоқдалар.

01.02.2019 12:23

Тунислик аёллар гуруҳи ижтимоий тармоқлардан кўп хотинлиликни қонунийлаштириш талабини намойиш этишга даъват қилиш учун фойдаланди. Кўп хотинлилик (полигамия) Тунисда тақиқланган мавзу ва Шахсий мақом ҳақидаги Кодекснинг 18-моддасига мувофиқ жазоланадиган жиноят ҳисобланади. Лекин шунга қарамай, бир гуруҳ аёллар ижтимоий тармоқларда мамлакат парламентига кўп хотинлиликни қонунийлаштириш талаби билан мурожаат қилишга даъват қилиб чиқди.

15.01.2019 06:59

Кўп хотинлиликнинг аёллар ва уларнинг болалари учун зарарли эканлигини (улар қашшоқлик ва тез-тез касал бўлиш шароитларида ўсадилар) кўрсатадиган кўп сонли тадқиқотларга қарамай, америкалик ва британиялик антропологлар кўп хотинлилик аслида аёллар учун фойдали эканлигини аниқладилар. Янги тадқиқот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.

21.12.2018 09:26

Кўп хотинлилик ёки полигамия масаласи кўп асрлик муҳокамалардан сўнг аста-секинлик билан ғарб дунёси жамиятлари уни маънавий жиҳатдан қабул қилишга яқинлашмоқда. Ғарб дунёсининг энг консерватив мамлакатларидан бири – АҚШда ижтимоий сўровлар барқарор равишда полигамияни маънавий жиҳатдан қабул қилиш ўсиб бораётганлигини кўрсатади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase