close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
18.08.2020 22:46

Черковлардан масжид сифатида фойдаланиш фойдаланиш мумкин эмас, чунки черковлар қандай бўлса, шундайлигича сақланмоғи лозим, деб таъкидлади Миср муфтийси Шауки.

05.08.2020 06:00

Миср Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида исёнчи кучларга қарши режалаштирилган операцияларда Башар Асад режими билан биргаликда курашиш учун 150 аскар жунатди.Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги пайшанба куни уларнинг сўзларини келтирган «ишончли ҳарбий манбалар»да айтилишича, мисрлик аскарлар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси (КСИР) билан мувофиқлаштирилган ҳолда Халаб ва Идлиб вилоятларига жўнатилди.

28.06.2020 06:04

Мисрликлар орасида ўзини ўзи изоляция қилиш пайтида машҳур бўлган варраклар мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деди Миср парламентининг хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси аъзоси Холид Абу Толиб, хабар қилади РИА Новости.

21.06.2020 05:56

Мисрда аниқланган коронавирус инфекциясининг умумий сони 50 мингдан ошди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни. "Коронавирус бўйича ўтказилган тестларнинг 1218 та янги ижобий натижалари қайд этилди, улар илгари мурожаат қилган беморларни кузатув орқали аниқланди. Бир суткада 88 киши ушбу касалликдан вафот этди", - деди «РИА Новости»га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Холид Мугаҳеда.

21.06.2020 05:38

Миср Ташқи ишлар вазирлиги Ироқнинг шимолидаги ҳудудларни Туркия ва Эрон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилишини қоралаб, бундай ҳаракатлар минтақадаги инқирозни янада мураккаблаштирганини таъкидлади. Пайшанба куни Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Бағдоддаги Туркия элчисини чақириб, унга иккинчи норозилик нотасини Ироқ шимолида КИПга қарши яна бир операциядан бир ҳафта ўтгач топширди.

18.06.2020 01:23

Мисрнинг ағдарилган президенти суд залида вафот этганига бир йил тўлди. Муҳаммад Мурсий 2019 йил 17 июнда - ўлим жазоси чиқарилганидан 4 йил ва 1 кун ўтиб вафот этди. Мисрнинг сайланган президенти Муҳаммад Мурсий суд залида вафот этганига бир йил тўлди.

09.05.2020 04:01

Миср дунёнинг 138 мамлакати учида ҳарбий қудрати бўйича Global Firepower рейтингида 9-ўринни эгаллади. Шу тариқа Миср армияси мусулмон мамлакатлари ичида биринчи ўринга чиқиб олди. Миср индекси 2020 илда 0, 1872 ни ташкил қилди (0,0000 "идеал" ҳисобланади). Ўтган йили мусулмон дунёсида Туркия армияси энг кучли саналганди.

06.04.2020 00:00

Араб тилидаги интернет нашри тарқатган хабарга кўра, Миср Вақф ишлари вазирлиги 4 апрелда мамлакатда коронавирус тарқалишига кураш доирасида Рамазон ойида жамоат учун ифторликлар ўтказишни ман этишини маълум қилган. Вақф ишлари вазирлиги эҳсон қилиш ниятида бўлганларни Рўза ойи бошланишидан олдин атаганларини нақд пул ёки озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида фақир ва эҳтиёжмандларга тарқатишга чақирди.

26.03.2020 17:04

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва унинг оила аъзолари давлат раҳбари қуролли кучларнинг йирик қурилиш лойиҳалари бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Шафи Абдуҳалим Довуд билан учрашгандан сўнг карантинга тушди. Ушбу учрашувдан бир неча кун ўтгач генералда COVID-19 аниқланди.

25.03.2020 09:00

Яқин шарқлик кузатувчилар ва шифокорлар Миср расмийларининг коронавирус тарқалишига муносабатидан хавотир билдирмоқдалар - Араб давлатида хавфли вируснинг ҳақиқий кўлами расмийлар томонидан ЯИМнинг катта қисмини ташкил этадиган туризм секторидан қўрқиш сабабли яширилмоқда деган фикрлар мавжуд.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase