close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
28.12.2022 18:02


Россиянинг НАТОга қарши тўғридан-тўғри урушда имконияти йўқ, деб ҳисоблайди америкалик депутат.
Тўғридан-тўғри қарама-қаршиликда Россия уч кун ичида НАТО томонидан мағлуб бўлади. Бу ҳақида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Республикачилар партиясидан аъзоси Адам Кинзингер маълум қилди.
Америкалик конгрессмен "Россия армияси шунчалик ачинарли" бўлса, Шимолий Атлантика альянси нега ҳалигача Россия Федерациясини йўқ қилмаганига ҳайрон бўлган Twitter фойдаланувчиси билан тортишиб қолди.
"Умид қиламанки, бу ҳазил. НАТО Россияга қарши ҳақиқий уч кунлик операцияга ўхшайди", - деб ёзади Кинзингер.
Шимолий Атлантика альянси Россия-Украина уруши Украина чегарасидан ташқарига чиқиб, НАТО ва Россия Федерацияси ўртасидаги тўғридан-тўғри тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирда.
"Украинадаги уруш назоратдан чиқиб, НАТО ва Россия ўртасида катта урушга айланиб кетишидан қўрқаман. Лекин биз бундан қочиб қутулишимизга ишончим комил", - деди яқинда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.
Шу билан бирга, НАТО давлатлари альянс Россияга ҳеч қандай таҳдид солмаслигига ишонтирмоқда. АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг фикрича, айнан Россиянинг Украинага бостириб кириши Европа ва НАТО хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

14.10.2022 17:05

Вашингтон янги санкциялар устида ишламоқда.

16.08.2022 22:27

Депутат Малони Джо Байден иккинчи муддатга сайланиш ниятида эмаслигини айтди. Бироқ, бу ҳозирча расмий тасдиқлангани йўқ.

30.07.2022 20:33

Америка ҳукуматининг маълумотларига кўра, урушда русларнинг йўқотишлари ҳалок бўлган ва яраланганларни қўшиб ҳисоблаганда 75 минг кишини ташкил қилди. АҚШ президенти маъмурияти бу ҳақида Вакиллар палатаси аъзоларини Украинадаги вазият бўйича ёпиқ брифинг пайтида хабардор қилди, деди демократик конгрессмен Элисса Слоткин CNN га.

11.05.2022 17:18

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага 40 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатишни маъқуллади. Тегишли қонун лойиҳасига 368 депутат 57 депутатга қарши овоз берди. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда. Таъкидланишича, қарши овозларнинг ҳар бири республикачиларга тегишли. Қонун лойиҳаси энди Сенатга юборилади.

10.03.2022 08:15

АҚШ Конгресси Украина ва Европалик иттифоқчиларга ажратиладиган ёрдамни 13,6 млрд долларгага оширишни мувофиқлаштирди, деб ёзади Forbes.com.

07.03.2022 10:22

Қонун Россия нефт ва энергетика ресурсларини АҚШга олиб киришни тақиқлайди, шунингдек Россия ва Белоруссия билан нормал савдо алоқаларини бекор қилади.

19.02.2022 00:44

Демократик кўпчилик етакчиси Чак Шумернинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг тасдиқланиши ҳар икки партиядан америкалик қонунчиларнинг"Украинани ҳимоя қилиш истагида бирлашганини" англатади

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase