close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.06.2020 23:36

Афғонистонда коронавируснинг янги турини юқтириш ҳолатлари сони 21 мингдан ошди, 380 дан ошиқ одам вафот этди, дея хабар беради Tolo News телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда инфекцияларнинг умумий сони 21459 га этган, коронавирус билан касалланган 384 бемор вафот этган.

02.06.2020 19:28

Афғонистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби видеоконференция орқали музокаралар олиб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан видеоконференцияда гаплашди. Бу ҳақда Афғонистон президенти маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

29.05.2020 20:29

Жангарилар Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга биноан озод қилинди. Афғонистон қамоқхоналаридан яна 900 Толибон жангари озод қилинди. Бу ҳақда Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал маълум қилди.

20.04.2020 17:23

Ўтган ҳафта Афғонистон ОАВ президент Ашраф Ғани саройида ишлайдиган камида 20 та амалдор коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида юқори лавозимдаги мансабдорлардан бирининг сўзларига кўра, саройга бошқа ҳукумат департаментидан келтирилган ҳужжат бунга сабабчи бўлган.

26.03.2020 09:08

АҚШ давлат котиби Майк Помпео душанба куни у Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳни АҚШ раҳбарлиги остида тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни таҳдид остига қўйиши мумкин бўлган адоват ва душманликни тугатишга кўндира олмаганидан сўнг Афғонистонга бериладиган АҚШ ёрдами 1 млрд долларга қисқартирилиши ҳақида маълум қилди.

10.03.2020 20:59

Бугун Афғонистонда бирданига иккита президент инаугурацияси бўлиб ўтиши керак. Президентлик лавозимига икала номзод ўз номидан маросимга таклифномалар тарқатган. Афғонистоннинг сайланган президенти Ашраф Ғанининг рақиби Абдулла Абдулла қасамёд қилиш параллел маросимига таклифномалар тарқатди, хабар қилди унинг вакили шанба куни.

21.02.2020 02:04

Афғонистоннинг амалдаги раҳбари Ашраф Ғани Президент сайловларида овозларни санаб чиқиш натижасида расман ғолиб деб топилди, деди Афғонистон мустақил сайлов комиссияси раҳбари Хава Алам Нуристони матбуот анжуманида. Ғани 50,64% овоз тўплади ва у иккинчи муддатга қайта сайланди. Аввалроқ Афғонистоннинг шикоят ва даъволар бўйича комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кейин келиб тушган 16,5 мингга яқин шикоятларни қабул қилган.

31.01.2020 12:09

АҚШ ҲҲК маълумотларига кўра, Афғонистонда америка қуролли кучлари бу йил рекорд миқдорда бомбалар ташлади, бундай кўрсаткич сўнгги 10 йил давомида умуман қайд этилмаганди. Америкаликлар 2019 йил Афғонистонда жойлашган нишонларга қарата жами 7 423 та бомба ташлади ва шу тариқа 2018 йил қайд этилган 7 362 та бомбадан ҳам юқори кўрсаткични кайд этди, дейилади АҚШ ҲҲК Марказий қўмондонлиги (AFCENT) томонидан душанба куни эълон қилинган хабарда.

02.01.2020 00:25

Афғонистонда 10 йил давомида юз мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва яраланган. БМТ Афғонистонга кўмаклашиш бўйича миссияси (МООНСА) тинч аҳоли ўртасида курбонлар сони бу қадар кўплигидан ташвиш билдирди. МООНСА баёнотида низода иштирок этувчи барча томонларга ўт оишни тўхтатиш ва тинчиликка қўшилиш нияти билдирилди ва сулҳ тузиш мамлакат учун жуда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

14.12.2019 05:01

Америка амалдорлари 18 йил мобайнида Афғонистондаги уруш ҳақида ҳақиқатни яшириб келганлар, ёлғон эканлигини олдиндан маълум бўлган маълумотлар тарқатганлар ва бу урушда ғолиб чиқиш мумкин эмаслигининг аниқ исбот ва далилларини яширганлар. Бу ҳақида ёзган The Washington Post нашри аввалроқ АҚШ тарихидаги энг узоқ муддат давом этган қуролли можаро ҳақида махфий ҳужжатларни эълон қилганди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase